Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Улашиш:

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар ва мулоқот бўйича ҳамкор давлатларнинг махсус хизматлари раҳбарлари ҳамда вакиллари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва таклиф этилган меҳмонлар қатнашмоқда.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро мулоқот иштирокчиларига йўллаган мурожаатини Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Маҳмудов ўқиб эшиттирди.

Давлат раҳбари ўз мурожаатида замонавий таҳдидларнинг табиати ўзгариб бораётгани, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва глобал коммуникация воситаларининг ривожланиши янги имкониятлар билан бирга хавфсизлик соҳасида жиддий муаммоларни ҳам юзага келтираётганини таъкидлади.

Президентнинг қайд этишича, бугунги кунда киберхавфсизлик, муҳим инфратузилмаларни ҳимоя қилиш ва давлатларнинг бузғунчи таъсирларга қарши барқарорлигини таъминлаш долзарб масалаларга айланмоқда. Кибермакон эса анъанавий усуллар билан бир қаторда тармоқ ҳужумлари, жамоатчилик онгини бошқариш ва ёлғон ахборот тарқатиш воситалари қўлланилаётган майдонга айланмоқда.

Алоҳида таъкидланганидек, террорчи ташкилотлар интернет платформаларидан радикал ғояларни тарғиб қилиш, янги тарафдорларни жалб этиш, маблағ тўплаш ва давлат чегараларини тан олмайдиган экстремистик бирлашмаларни шакллантириш учун фойдаланмоқда.

Бундай жараёнларда, айниқса, ёшлар заиф қатламга айланмоқда. Бузғунчи кучлар уларнинг онгига мақсадли таъсир ўтказиб, ижтимоий зиддиятлардан фойдаланмоқда ва тоқатсизлик ғояларини тарқатмоқда. Бу эса миллатлараро ва динлараро тотувликка путур етказиб, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириши мумкин.

Шу муносабат билан таҳдидларга фақат тезкор жавоб қайтариш эмас, балки уларнинг олдини олиш, хавф-хатарларни эрта аниқлаш, ўзаро ахборот алмашиш ва хавфсизлик соҳасидаги миллий салоҳиятни мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

«Ҳеч бир давлат чегара билмайдиган таҳдидларга якка ўзи тўлиқ қарши тура олмайди», дейилади Президент мурожаатида.

Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлашдаги ўрнига ҳам тўхталди. Бу йил ташкилот ташкил этилганига 25 йил тўлаётганини қайд этиб, ШҲТ чорак аср давомида хавфсизлик бўйича қўшма ёндашувларни ишлаб чиқишда самарали майдонга айланганини таъкидлади.

Ўзбекистон ШҲТнинг ҳаммуассиси сифатида ташкилотнинг барқарорликни сақлаш ва инклюзив тараққиётни таъминлашга хизмат қилувчи кўп томонлама платформа сифатидаги ролини янада кучайтириш ҳамда фаолиятини кенгайтиришга алоҳида аҳамият қаратмоқда.

Президентнинг фикрича, ШҲТнинг янги таҳдидларга ўз вақтида жавоб бериш ва барқарор дунёни шакллантиришдаги самарали иштироки кўп жиҳатдан махсус хизматларнинг яқин ҳамкорлигига боғлиқ.

Мурожаатда Самарқанддаги мулоқот иштирокчилари долзарб таҳдидларни ҳар томонлама муҳокама қилиш билан бирга халқлар хавфсизлиги ва давлатларнинг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган амалий ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олишига ишонч билдирилди.

Маълумот учун, ШҲТ Плюс форматини йўлга қўйиш ташаббуси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган. Бу таклиф илк бор 2024 йилда ШҲТнинг Остона саммитида билдирилган эди. 2025 йилда Тяньцзинда ўтказилган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ Плюс форматидаги биринчи экспертлар мулоқотини Самарқандда ўтказиш таклиф қилинган.

мавзуга оид янгиликлар

Самарқандда 310 миллиард сўмлик кўприк қурилмоқда

Кўприк ишга тушганидан сўнг, йўл учун сарфланадиган вақт 30 дақиқага қисқариши мумкин.

Ўзбекистон

19.10.2026, 10:11

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.

Ўзбекистон

02.11.2026, 13:03

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди

Кинорежиссёрга уч хонали хонадон калити топширилди. Мусоқов бу қарорни оиласи учун кутилмаган совға деб атади.

Маданий

26.10.2026, 17:36

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?

Самарқандда ШҲТ плюс хавфсизлик бўйича экспертлар мулоқоти ўтказилади

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:07

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →