updated: 22.03.2026, 18:06

Сирдарёда боғча тарбияланувчисининг ўлими ортидан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 7 август куни Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган бола тўсатдан вафот этган эди. Мазкур ҳолатга нисбатан Болалар омбудсмани расмий муносабат берди.

Улашиш:

Sirdaryodagi bogʻcha tarbiyalanuvchisining oʻlimi ortidan jinoyat ishi qoʻzgʻatildi

Sirdaryodagi bogʻcha tarbiyalanuvchisining oʻlimi ortidan jinoyat ishi qoʻzgʻatildi

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан туман прокуратураси ўтказган терговга қадар текширув доирасида судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, унинг хулосасига кўра, 2022 йилда туғилган И.С. нафас йўллари беркилиб қолиши оқибатида (обтуратсион асфиксия) вафот этган. 

Аниқланишича, туман тиббиёт бирлашмаси ва оилавий шифокорлик пункти масъул шахслари боланинг туғилганидан буён унда аниқланган камқонлик (анемия) касаллигини шу кунга қадар даволаш чораларини кўрмасдан, масъул мансабдор шахслар томонидан бу борада қатъий назорат ўрнатилмаган. 

Шу билан бирга, И.С.ни боғчага қабул қилишда боланинг умумий соғлиғи ҳақидаги маълумотнома олинмасдан ҳамда бола 3 ёшга тўлмаган бўлсада, тарбияланувчилар сафига қабул қилинган. Масъуллар томонидан болада соғлиғи билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган жараёнлар доимий назоратга олинмаган ҳамда кузатилган дастлабки тиббий симптомларни мунтазам равишда назорат қилиб борилмасдан, малакали биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмаган. 

"И.С.нинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан Мирзаобод туман тиббиёт бирлашмаси ва оилавий шифокорлик пункти масъул ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси 1-қисми (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилгди", дейилади муносабатда. 

Ҳозирда жиноят иши бўйича Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади.

мавзуга оид янгиликлар

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Колонияга мутахассис шифокорлар жалб этилиб маҳкумалар ҳамда уларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари тўлиқ текширувдан ўтказилди.

Ўзбекистон

04.03.2026, 15:05

Фарғонада фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилди

Мактабга боришда Тошкент–Фарғона магистрал йўлида пиёдалар учун йўлак йўқлиги ва болалар учун хавфсиз йўл талаби кўтарилди.

Ўзбекистон

18.02.2026, 10:29

Омбудсманнинг 2025 йилги фаолияти кўриб чиқилди

Маълум қилинишича, 2025 йилда Омбудсман ўз ишини қонунийлик, адолат ва очиқлик тамойиллари асосида олиб борган.

Ўзбекистон

11.02.2026, 10:46

Омбудсман аралашувисиз маҳкумлар тиббий ёрдам ололмаяпти

Хусусан, Жиззах вилоятидаги 29-сонли колонияда маҳкум бир неча кун давомида оғир аҳволда қолиб кетган. Фуқаролик шифохоналари уни қабул қилишдан бош тортган: бир муассаса тўлов талаб қилган, бошқасида пульмонолог йўқлиги сабаб бўлган.

Ўзбекистон

17.12.2025, 14:32

Айрим ҳудудларда электр вақтинча ўчиши мумкин

Сирдарёдаги 1500 МВт қувватли ИЭСдаги носозлик туфайли айрим ҳудудларда электр вақтинча ўчиши мумкин. Маълумотга кўра, ACWA Power томонидан фойдаланишга топширилган станциянинг 2-сонли газ турбинасида ротор муаммоси аниқланган. Япониянинг Mitsubishi компанияси тайёрлаган янги ротор 8 декабр куни махсус рейс билан Тошкентга етказилган.

Ўзбекистон

10.12.2025, 11:10

сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37