updated: 22.03.2026, 18:16

Спиртли ичимлик ичган шахс "участкавой"ни ўлдириб қўйди

Кеча, 1 июль куни соат 20:20 атрофида Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида машъум ҳодиса рўй берди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати  хабар берди.

Улашиш:

Spirtli ichimlik ichgan shaxs "uchastkavoyni"  oʻldirib qoʻydi

Foto: IIV

Маълум бўлишича, "Юксалиш" маҳалласидаги хонадонлардан бирида оилавий можарога оид хабар асосида воқеа жойига участка профилактика инспектори, катта лейтенант Абдурасул Абдувалиев ҳамда маҳалла раиси А. Маматалиев етиб борган.

 

Аниқланишича, 65 ёшли маҳалла фуқароси Юнусали Холбозоров спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда қариндошларига хўжалик пичоғи билан таҳдид солган.

 

Участка нозири Холбозоровни қуролсизлантириш ва тинчлантириш мақсадида унга яқинлашганда унинг кўкрак қисмига пичоқ билан зарба берган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, ҳуқуқ-тартибот ходими касалхонага етказилаётганда вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "г" банди — хизмат бурчини бажариш чоғида содир этилган қасддан одам ўлдириш — билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Жиноят содир этган шахс ҳодиса жойидан қочиб кетган. Ҳозирда уни қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу шахснинг жойлашуви ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан энг яқин ИИБ бўлимига мурожаат қилишни ёки 102 рақамига қўнғироқ қилишни сўрамоқда. Бу борада хабар берган шахснинг шахснинг маълумотларини сир сақлаш кафолатланади.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Олий тоифали ўқитувчилар учун масофавий магистратура йўлга қўйилади

Ўзбекистонда олий тоифали мактаб ўқитувчилари учун педагогика йўналишидаги магистратурага мақсадли қабул тизими жорий этилади.

Таълим

26.06.2026, 17:28

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?

Тошкент туманларида квартира нархлари бўйича сезиларли тафовут бор. Янги таҳлил энг қиммат ва энг арзон ҳудудларни кўрсатди.

Ўзбекистон

26.06.2026, 17:14

Apple қайси қурилмалари нархини оширди ва бунинг сабаби нима?

Нархлар ошишига сабаб — сунъий интеллект соҳасидаги маълумот марказлари қурилишининг жадал ривожланиши туфайли хотира ва сақлаш чиплари нархи ошиб кетган.

Фан-технология

26.06.2026, 16:33

Дидимиз ҳам сунъийлашиб кетяптими?

Сунъий интеллект (SI) бугун ҳаётимизнинг деярли барча соҳаларига кириб борди. Бир неча йил аввал фантастикадек туюлган имкониятлар бугун кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланди. У санъатда расм чизмоқда, мусиқа яратмоқда, журналистикада матн ёзмоқда, педагогикада дарс тайёрламоқда, тиббиётда ташхис қўйишга ёрдам бермоқда, дастурлашда код ёзмоқда.

Маданий

26.06.2026, 16:27

Рютте: «Россия тушуниши керак – НАТО унинг армиясидан анча кучли»

НАТО Бош котиби Марк Рютте Россия Альянснинг ҳарбий қудратини тўғри баҳолаши кераклигини таъкидлади. Унинг айтишича, НАТО ҳарбий-саноат салоҳияти бўйича Россиядан анча устун ва бу устунлик яқин вақтларда янада мустаҳкамланади.

Жаҳон

26.06.2026, 15:34

Толибон ҳукумати давлат амалдорларига смартфонлардан фойдаланишни тақиқлади

Буйруқда қоидабузарларнинг мобил телефонлари мажақланиши ва қонун бўйича жазоланиши қайд этилган.

Жаҳон

26.06.2026, 15:06

Эронга яширинча Starlink қурилмалари олиб кирилган – Беннет

Исроилнинг собиқ бош вазири Нафтали Беннет Эрондаги ҳукуматга қарши намойишчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатга яширинча Starlink интернет қурилмалари олиб кирилганини маълум қилди.

Жаҳон

26.06.2026, 12:52

Мерц: Россия ғалаба қозонмайди

Германия канцлери Фридрих Мерц Россиянинг Украинадаги урушда ғалаба қозона олмаслигини таъкидлаб, Москвани зудлик билан музокараларга қайтишга чақирди.

Жаҳон

26.06.2026, 10:35

Ёшлар нега таълим ва ишдан узиляпти — тадқиқот

Ўзбекистонда ҳар учинчи ёш на ўқийди, на ишлайди, на касб-ҳунар ўрганади. Бу вақтинчалик "ўтиш даври"ми ёки ёшларни, хусусан, хотин-қизларни ижтимоий ҳаётдан сиқиб чиқараётган муаммолар мавжудми?

Фан-технология

26.06.2026, 10:11

Медиа соҳасининг йирик форуми бошланди: “Олтин қалам” ғолиблари эълон қилинади

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Тошкент шаҳрида мамлакат медиа соҳасининг энг йирик форумларидан бири ўз ишини бошлади.

Маданий

26.06.2026, 09:53

Журналист ва блогерлар давлат мукофотлари билан тақдирланди

Матбуот ва ОАВ ходимлари куни арафасида президент фармони билан журналист, блогер, муҳаррир ва медиа соҳаси вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирланди. 

Ўзбекистон

25.06.2026, 18:16

Самарқанд ҳокими ташаббусига меҳнат инспекцияси эътироз билдирди

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоевнинг олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабаларини шаҳар кўчалари ҳолатини назорат қилиш ишларига жалб этиш ташаббуси баҳсларга сабаб бўлди.

Ўзбекистон

25.06.2026, 17:35

“Ҳормуздан рухсатсиз ўтганлар хавф остида қолади” — Эрон

Эрон таҳдидларига қарамай, нефть танкерининг ғарбий қирғоқ бўйлаб рухсатсиз бўғоздан ўтгани кузатилган.

Жаҳон

25.06.2026, 16:30

Аҳолиси энг кўп туман ва шаҳарлар топ 10 талиги эълон қилинди

Рейтингда Тошкентнинг учта тумани ва Самарқанд вилоятининг иккита тумани ўрин олган.

Ўзбекистон

25.06.2026, 12:23

“Мамлакат уни қаҳрамондек қабул қилди” — Роналдунинг Тошкентга ташрифи

17 йил аввал Роналдунинг ёнида суратга тушган икки ўзбек боласи бугун Жаҳон чемпионатида унга рақиб бўлиб майдонга тушди.

Спорт

25.06.2026, 11:38

Венесуэлада ҳалокатли зилзила бўлди. Қурбонлар 100 мингтага етиши мумкин

24 июнь куни Каракасдан 160 км ғарбда 7,2 магнитудали зилзила юз берди. Орадан бир дақиқа ўтмай 7,5 магнитудали иккинчи тебраниш кузатилди.

Жаҳон

25.06.2026, 09:54

Эбола Европада: Францияда илк касаллик ҳолати тасдиқланди

Конго Демократик Республикасидан Францияга қайтган шифокорда Эбола касаллиги қайд этилди. Бу Европада аниқланган биринчи ҳолатдир.

Жаҳон

24.06.2026, 17:34

ЕИ мигрантларни Ўзбекистонга юбориш масаласини кўриб чиқмоқда

Европа Иттифоқи мамлакатлари рад этилган бошпана изловчиларни қабул қилиш учун махсус “қайтариш марказлари”ни Ўзбекистон ва Руандада ташкил этиш имкониятини муҳокама қилмоқда. 

Сиёсат

24.06.2026, 17:03

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи $12 миллиардлик келишувларга эришди

Давлат раҳбари янги келишувлар ҳақида “Қозоғистон–Европа Иттифоқи” давра суҳбати чоғида маълум қилди.

Жаҳон

24.06.2026, 16:46

“Ядровий қурол жаҳон урушига қарши ягона кафолатдир” — Кремль

Россия ва АҚШ ўртасидаги ядровий қуролларни назорат қилиш шартномаси бўлган “Янги START”нинг амал қилиш муддати февралда тугади. Натижада дунёнинг икки энг гигант ядровий давлатида чекловлар қолмади.

Сиёсат

24.06.2026, 15:57

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →