updated: 22.03.2026, 16:21

Сурхондарёда шифокор ва беморни калтаклаган “Alfa” жиноий гуруҳи аъзолари қўлга олинди

Сурхондарё вилоятида шифохонада шифокор ва беморни калтаклаш билан боғлиқ ҳодиса юзасидан “Alfa” деб аталган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Улашиш:

Сурхондарёда шифокор ва беморни калтаклаган “Alfa” жиноий гуруҳи аъзолари қўлга олинди

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи олти нафар шахсдан иборат жиноий гуруҳнинг ноқонуний фаолияти тўхтатилган.

ИИВ маълумотларига кўра, ушланганлар ўзларини “Alfa” деб атаб, Telegram ижтимоий тармоғида шу номда гуруҳ ташкил этган. Гуруҳ аъзолари турли спорт турлари билан шуғулланиб, кўча жанжалларида иштирок этиб келган.

Жиноий гуруҳ раҳбари 28 ёшли Холмуродов Суннатуллох Музаффарович экани аниқланган. Гуруҳ аъзолари қуйидагилар:

  • Каримов Элбек Муродулла ўғли, 1998 йилда туғилган
  • Ибодов Аслиддин Карим ўғли, 1998 й.т.
  • Давлатов Азамат Алишер ўғли, 1998 й.т.
  • Жўраев Жавоҳир Бурон ўғли, 1998 й.т.
  • Жумаев Баҳриддин Норматович, 1989 й.т.

Тергoв маълумотларига кўра, 6 январь куни соат тахминан 20:50 да мазкур шахслар Денов тумани тез тиббий ёрдам бўлимига Skoda ва Kia автомобиллари иштирокида содир бўлган ЙТҲдан сўнг етиб келган. Уларнинг мақсади Skoda ҳайдовчиси бўлган танишини кўриш ҳамда Kia автомобили ҳайдовчисига нисбатан жисмоний босим ўтказиш бўлган.

Шифохонада улар асоссиз равишда жанжал чиқариб, маъмуриятнинг тартибга риоя қилиш ҳақидаги талабларига бўйсунмаган. Натижада шифокор ва жабрланган фуқарога тан жароҳатлари етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (ҳокимият ёки жамоатчилик вакилига қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар қўлга олинган ва уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

ИИВ фуқароларни ушбу жиноий гуруҳ ҳаракатларидан жабр кўрган бўлса, ички ишлар органларига мурожаат қилиш ёки 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилишга чақирди.

мавзуга оид янгиликлар

Қизига мажбурлаб мол гўнги едирган ота қўлга олинди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида ота ўз қизига нисбатан зўравонлик қилгани акс этган видео тарқалиши ортидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди. 

Ўзбекистон

28.07.2026, 12:39

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди

Бу топилмалар 4000 йил олдинги даврга тегишли бўлиб, ҳозирча илм-фанга маълум бўлган энг қадимги хонаки ипак қурти пиллалари ҳисобланади.

Фан-технология

25.07.2026, 14:57

Александр Федин барпо этган боғ давлат муҳофазасига олинади

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида эколог Александр Федин томонидан барпо этилган боғ тақдири ҳамда унинг саломатлиги билан боғлиқ хабарлар кенг муҳокама қилинганидан сўнг, мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва унинг ҳузуридаги Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан алоҳида назоратга олинди.

Ўзбекистон

08.06.2026, 15:32

Ўзбекистон Канн кинофестивалида 25 фоизли ребейт дастурини тақдим қилди

Ўзбекистон 79-Канн халқаро кинофестивали доирасида ўтказилган Marché du Film кинобозорида 25 фоизли Rebate ва Global Country Placement дастурларини расман эълон қилди.

Маданий

19.05.2026, 15:47

Сурхондарёда ногиронлик нафақаси билан боғлиқ муаммо Омбудсман аралашувидан сўнг ҳал бўлди

Ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинча рўйхат ҳақидаги маълумот электрон тизимда акс этмагани сабабли ногиронликни узайтириш жараёни кечикиб кетган. Натижада фуқаро ногиронлик нафақасини ҳам ололмаган.

Ўзбекистон

08.05.2026, 09:20

Tergov davomida o‘lim: Uzun tumanidagi fojiada fermer qatag‘on qilindi

Тергов изоляторидан чиққан жасад: Узун туманидаги фуқаро ўлимига ким жавобгар?

Сурхондарё вилояти Узун тумани "Янгийўл" маҳалласида аёл ва унинг болалари ўлдириб кетилгани ортидан терговга жалб қилинган фуқаролардан бири тергов жараёнида вафот этди. Бу ҳақда PARADIGMA.UZ'га марҳумнинг оила аъзолари маълум қилди.

Ўзбекистон

27.02.2025, 10:41

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди

Исломободдаги  касалхонада юз берган фожиадан сўнг соғлиқни сақлаш соҳасининг юқори лавозимли раҳбари вазифасидан четлатилди.

Жаҳон

26.08.2026, 15:35

Телефон рақами орқали банк ҳисобрақамига пул ўтказиш жорий этилади

Марказий банк телефон рақами орқали банк ҳисобварақлари ўртасида тўғридан-тўғри пул ўтказмаларини амалга оширишнинг янги тартибини тасдиқлади.  

Иқтисодиёт

26.08.2026, 15:06

Британия АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини олқишлади

Британия молия вазири янги ҳокимият Эронга қарши 240 дан ортиқ санкция жорий қилганини маълум қилди.

Сиёсат

26.08.2026, 11:47

АҚШ дунё бўйлаб виза бўйича қабулларни вақтинча тўхтатди

АҚШ Давлат департаменти бунга мамлакатнинг элчихона ва консулликларида консуллик ходимларини янги текширув тартиблари бўйича ўқитиш бошланганини сабаб қилиб кўрсатди. 

Жаҳон

26.08.2026, 11:43

Эрон ва Уммон Ҳурмуз бўғозида вақтинчалик коридор очишни муҳокама қилмоқда

Эрон ва Уммон Ҳурмуз бўғози орқали ўтувчи кемалар ҳаракатини тартибга солиш ҳамда миналардан тозалашга оид қўшма лойиҳа бўйича музокара ўтказди.

Сиёсат

26.08.2026, 10:36

АҚШ Эронни иқтисодий босим билан синдира оладими?

АҚШ нега Эронга қарши янги иқтисодий жанг очди? Ҳарбий босим натижа бермагач, Вашингтон энди нефт савдоси ва яширин молиявий тармоқларга қарши кенг кўламли кампанияга ўтмоқда. 

Жаҳон

26.08.2026, 10:24

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?

Тошкент шаҳар ҳокимияти янги қурилаётган уйлардан хонадон сотиб олиш ниятида бўлган фуқаролар учун йўриқнома эълон қилди. Унда шартнома тузиш ва пул тўлашдан олдин қурилиш объектининг қонунийлигини текшириш бўйича тавсиялар берилган. 

Ўзбекистон

26.08.2026, 09:52

Судандаги ҳужумларда 27 киши ҳалок бўлди — шифокорлар

Суданнинг Жанубий Кордофан вилоятидаги ҳужумларда 27 киши, жумладан, тўрт нафар бола ҳалок бўлган. 

Жаҳон

26.08.2026, 09:48

Трамп H-1B ишчи визаси учун 103 минг долларлик йиғимни доимий қилмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти юқори малакали хорижий мутахассислар учун H-1B визасига доир янги аризаларга 103 265 долларлик йиғимни доимий жорий этишни таклиф қилди.

Сиёсат

25.08.2026, 15:19

Марадонанинг тўпи арзонга – 3,35 миллион долларга сотилди

1986 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина-Англия ўйинида ишлатилган Adidas Azteca тўпи ким ошди савдосида тахмин қилинган 10 миллион долларлик нархига ета олмади.

Спорт

25.08.2026, 15:08

Эрон ўғилларимдан бирини ўлдирмоқчи бўлди – Нетаньяху

“Эрон ўғилларимдан бирини ўлдиришга уринди, шунинг учун хавфсизлик чоралари ҳашамат эмас”, – деди Исроил бош вазири.

Жаҳон

25.08.2026, 14:01

Россия шахматчилари Самарқанддаги Жаҳон шахмат олимпиадасида қатнашмайди

FIDE Президентлик кенгаши Россия шахматчилари ва жамоаларининг Ўзбекистонда ўтказиладиган Жаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этишига рухсат бермади.

Спорт

25.08.2026, 11:02

Эрон уруши фонида Ўзбекистонда бензин нархи 33 фоизга ошди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан кейин дунёнинг камида 145 мамлакатида бензин нархи ошган. Бу даврда Марказий Осиё давлатларида ҳам ёқилғи қимматлашган.

Иқтисодиёт

25.08.2026, 10:25

Қозоғистонда президентга яқин партия парламент сайловида ғалаба қозонди

Қозоғистонда бўлиб ўтган парламент сайловида президент Қосим-Жомарт Тоқаев маъмуриятини қўллаб-қувватловчи Adilet партияси 71,17 фоиз овоз олди.

Жаҳон

25.08.2026, 10:03

Илон Маск ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та китоб

Дунёнинг биринчи триллионери Илон Маск кўп вақтини китоб ўқишга сарфлайди. У ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та бадиий бўлмаган китобни санаб ўтган.

Маданий

24.08.2026, 18:06

Россия ва Украина мактабларни ҳам урушга мослаштирмоқда

Беш йилдан бери давом этаётган уруш Россия ва Украинада нафақат армияни, балки таълим тизимини ҳам ўзгартирмоқда.

Жаҳон

24.08.2026, 17:51

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга анъанавий ўзбек шийпонларини совға қилди

Миллий ҳунармандчилик намунаси бўлган иккита шийпон аллақачон Вашингтонга етказилган.

Ўзбекистон

24.08.2026, 17:37

Зеленский: Украина «Фламинго» ракеталари Россияда «қишлайди»

Украина президенти узоқ масофали зарба воситалари, жумладан, «Фламинго» ракеталари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш зарурлигини билдирди.

Жаҳон

24.08.2026, 15:50

Россияда қийин вазиятга тушган фуқароларга Ўзбекистонга қайтишда ёрдам кўрсатилади

Оғир молиявий аҳвол ёки бошқа мураккаб вазият сабабли Ўзбекистонга қайтиш имкониятига эга бўлмаганлар Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин. 

Ўзбекистон

24.08.2026, 15:10

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари 5 миллионтага яқинлашди

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг қарийб 93 фоизини енгил автомобиллар ташкил этади.

Ўзбекистон

24.08.2026, 14:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →