Тошкент автобусларида кондиционерлар нега ишламайди?

Ёзнинг иссиқ кунларида Тошкент шаҳар автобусларида ҳаракатланаётган кўплаб йўловчилар бир хил муаммодан шикоят қилмоқда: автобусда кондиционер мавжуд бўлса-да, у ишлатилмайди, унинг ўрнига эса барча ойналар очиб қўйилади.

Ўзбекистон

18.06.2026, 16:28

Улашиш:

Тошкент автобусларида кондиционерлар нега ишламайди?

Жазирамада очиқ ойна – йўловчиларни қийнаётган муаммо

Ижтимоий тармоқларда ҳам бу мавзуда мурожаатлар сони ортиб бормоқда. Айниқса, автобус лиқ тўла бўлган пайтларда салондаги ҳарорат янада юқорилаб, бу кекса ёшдагилар, болалар, ҳомиладор аёллар ва юрак-қон томир касалликлари бор инсонлар учун жиддий ноқулайлик туғдириши таъкидланмоқда.

Йўловчилар мурожаати

Таҳририятимизга мурожаат қилган бир нечта йўловчиларнинг айтишича, ҳайдовчиларга кондиционерни ёқиш ҳақида мурожаат қилинганда турли хил жавоблар берилади.

Айрим ҳолларда:

  • «Фреони тугаган»;
  • «Кондиционер ишламаяпти»;
  • «Зарядни тежаш керак»;

каби изоҳлар айтилгани билдирилмоқда.

Бу ҳолатлар расмий тасдиқланган маълумот эмас. Бироқ турли йўналишларда ҳаракатланувчи автобуслар бўйича ўхшаш шикоятлар тез-тез учраётгани эътиборни тортади.

Муаммо ҳайдовчидами ёки тизимда?

Бу масалага бир томонлама ёндашиш тўғри эмас.

Автобус ҳайдовчиси транспорт воситасининг техник ҳолати учун тўлиқ масъул эмас. Агар кондиционер носоз бўлса ёки техник хизмат кўрсатилмаган бўлса, бу эксплуатация ва техник хизмат кўрсатувчи корхоналар масъулиятига ҳам киради.

Шунингдек, агар ҳайдовчига муайян тартиб ёки ички кўрсатма асосида кондиционердан фойдаланиш бўйича чекловлар белгиланган бўлса, бу ҳам алоҳида ўрганилиши лозим.

Демак, муаммони фақат ҳайдовчилар зиммасига юклаш эмас, балки бутун тизим фаолияти нуқтаи назаридан баҳолаш муҳим.

Электробусларда энергия тежаляптими?

Айрим йўловчилар электробусларда кондиционер ишлатилмаслиги батарея қувватини тежаш билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Бироқ бу борада масъул ташкилотлар расмий изоҳ бергани йўқ.

Замонавий электробуслар ишлаб чиқарувчилари уларнинг кондиционер тизими билан бирга кунлик белгиланган йўналишни бажаришга мўлжалланганини таъкидлайди. Агар амалда бошқача ҳолат кузатилаётган бўлса, бу техник ёки эксплуатацион сабабларга эга бўлиши мумкин.

Йўловчининг ҳуқуқи қандай?

Жамоат транспорти хизматидан фойдаланувчи ҳар бир йўловчи хавфсиз ва қулай сафар қилиш ҳуқуқига эга.

Агар автобус кондиционери ишламаса ёки хизмат сифати белгиланган талабларга жавоб бермаса, бу ҳолат юзасидан масъул ташкилотларга мурожаат қилиш мумкин.

Шу билан бирга, транспорт воситасидаги камералар ва видеокузатув тизимлари хизмат сифати устидан назоратни кучайтиришга хизмат қилиши мумкин.

Масъулларга савол... 

Бугунги кунда жамоат транспортига катта маблағ сарфланмоқда, замонавий автобус ва электробуслар харид қилинмоқда.

Шундай экан, жамоатчиликни қуйидаги саволлар қизиқтирмоқда:

  • иссиқ ҳавода кондиционерлардан фойдаланиш бўйича аниқ тартиб қандай?
  • кондиционер ишламаган автобуслар линияга чиқариладими?
  • техник носозликлар қанчалик тез бартараф этилади?
  • бу борада назорат қандай амалга оширилади?

Масъул ташкилотларнинг ушбу саволларга аниқ ва очиқ жавоб бериши нафақат йўловчилар ишончини оширади, балки жамоат транспорти хизматлари сифатини ҳам яхшилашга хизмат қилади.

Жамоат транспорти – фақат манзилга етказиш воситаси эмас, балки ҳар куни юз минглаб инсонлар фойдаланадиган муҳим ижтимоий хизматдир. Шу боис унда қулайлик ва хавфсизлик масалалари ҳамиша устувор бўлиши лозим.

Муаллиф: Сарвар Хуррамов

мавзуга оид янгиликлар

Тошкент метросида янги рекорд: бир кунда 1,18 миллион йўловчи ташилди

21 сентябрь куни Тошкент метросидан 1 181 581 нафар йўловчи фойдаланди. Бу аввалги рекорддан 16 031 нафарга кўп.

Ўзбекистон

22.09.2026, 15:21

Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади

Акция Президентнинг 2026 йил 25 мартдаги «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони асосида ташкил этилмоқда. Унга кўра, ҳар ойнинг 10 ва 25 санасида «Автомобилсиз кун» ҳамда «Автомобилсиз ҳафта» тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон

25.07.2026, 09:49

Тошкент метрополитенига 3 та янги поезд олиб келинди

“Турон” метро бекати томининг бир қисми қулаб, икки киши жароҳатланганидан сўнг Тошкент метрополитени бўйича яхши хабарлар ҳам тарқалмоқда. Сентябргача яна 8 та ҳаракат таркиблари харид қилиш режалаштирилган.

Ўзбекистон

21.07.2026, 11:51

Бекатлар ўз вазифасини бажаряптими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган суратлар автобус бекатлари ҳақида жиддий саволларни ўртага ташламоқда. Йўловчилар бекат ичида эмас, унинг орқасида турибди. Қишнинг совуқ кунларида қандай сақланиш мумкин?

Ўзбекистон

20.07.2026, 12:20

Ўзбекистонда навбатдаги “Автомобилсиз кун” ўтказилмоқда

Ташаббуснинг асосий мақсади автотранспорт воситаларидан ҳавога чиқадиган зарарли ташламаларни камайтириш, экологик барқарор муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат транспорти ва экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш маданиятини оммалаштиришдан иборат.

Ўзбекистон

10.07.2026, 12:05

Остонада 15 йил кутилган LRT линияси ишга тушди

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида қурилиши 15 йил давом этган LRT — енгил рельсли транспорт тизими расман ишга туширилди.

Жаҳон

18.05.2026, 11:46

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga taqsimlanmoqda.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →