updated: 22.03.2026, 06:04

Сирдарё вилоятида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари пора олаётганда ушланди

ДХХ ходимлари Гулистон туман бўлими бошлиғини ва Бекобод шаҳар бўлими катта тезкор ходимини пора олаётганда ушлади.

Сирдарё вилоятида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари пора олаётганда ушланди

Фото: Ситуативное

Тергов маълумотларига кўра, қўлга олинганлар тўртта компаниянинг норасмий раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 184-моддаси (солиқ тўлашдан бўйин товлаш) бўйича қўзғатилган ишни ҳал этишда ёрдам беришни ваъда қилган. Шунингдек, Сирдарё вилояти давлат солиқ хизмати бошқармаси томонидан ўтказилган икки корхонадаги солиқ текширувлари натижаларини ҳақиқий эмас деб топишга ваъда қилишган.

Аниқланишича, ходимлар олдинроқ иш бўйича аниқланган зарар миқдорини камайтириш учун 108 минг АҚШ доллари олган. Улар яна 25 минг доллар олаётганда қўлга олинди.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда катта миқдордаги фирибгарлик) ва 211-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда катта миқдорда пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Икки нафари ҳам қамоққа олинган, тергов давом этмоқда.

 

мавзуга оид янгиликлар

Фарғонада коррупцион ҳолатлар аниқланди

Фарғона вилоятида газ улаб бериш ва кадастр ҳужжатини тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган масъул шахслар қўлга олинди.

Ўзбекистон

26.09.2025, 15:32

ДХХга ишга киритишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Қашқадарё ва Самарқандда давлат хавфсизлик органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб пул олган шахслар қўлга олинди.

Ўзбекистон

06.09.2025, 21:30

Pora bilan qoʻlga tushgan 47 amaldor qamaldi

Пора билан қўлга тушган 47 амалдор қамалди

6 ойда 47 нафар амалдор 600 минг АҚШ долларига яқин пора билан ушланди. Уларнинг орасида 2 та кадастр ходими, 5 та солиқ инспектори, 3 та  прокурор, 5 та ҳоким ёрдамчиси ва бир нафар ҳоким ҳам бор. 

Ўзбекистон

08.08.2024, 17:37

Судьялар суд остида: Акмалжон Шукуров иши Ўзбекистон суд тизими учун нодир прецедентга айланди

Ўзбекистонда сўнгги йилларда жамоатчилик эътиборини тортган энг муҳим ҳуқуқий воқеалардан бири юз берди.

Ўзбекистон

14.01.2026, 08:49

Солиқ ходимлари пора олаётганда қўлга олинди

Сирдарё туманида МЧЖдаги текширув вақтида 400 млн сўм солиқ қарзи аниқланди. Солиқ бошқармаси шўъба бошлиғи ва бош инспектор қарзни 90 млн сўмгача камайтириб бериш эвазига 1 500 доллар олмоқчи бўлган пайтда ДХХ ва Прокуратура томонидан ушланди.

Ўзбекистон

17.11.2025, 10:54

"Пиковит" - "Пивовит" номи билан чиқарилган. Наманганда қалбаки дори воситалари фош этилди

Маълум бўлишича, корхона фақат биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш рухсатномасига эга бўлганига қарамасдан, санитария талабларига жавоб бермайдиган жойда қалбаки дори воситалари ҳам тайёрлаб келган. Жумладан, «Пиковит» – Пивовит, «Канефрон» – Канасерон, «Эспумизан» – Эспуметик, «Нистатин» – Неститам кўринишида ишлаб чиқарилган.

Сиёсат

01.11.2025, 11:31

сўнгги янгиликлар

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47