Пора билан қўлга тушган 47 амалдор қамалди
6 ойда 47 нафар амалдор 600 минг АҚШ долларига яқин пора билан ушланди. Уларнинг орасида 2 та кадастр ходими, 5 та солиқ инспектори, 3 та прокурор, 5 та ҳоким ёрдамчиси ва бир нафар ҳоким ҳам бор.
Ўзбекистон
08.08.2024, 17:37
Улашиш:

Pora bilan qoʻlga tushgan 47 amaldor qamaldi
ДХХ томонидан очиқланган маълумотларга кўра, амалдорлар телефон қурилмасидан бошлаб 6 миллион АҚШ долларгача пора сўраган. Мансаб эгалари асосан АҚШ долларида пора олишни афзал билишган. Қўлга олинаётганда уларга берилган бошланғич улушнинг ўзи 561 532,67 АҚШ долларини ташкил этган.
PARADIGMA.UZ сўнгги 6 ой ичида Ўзбекистонда пора билан қўлга тушган амалдорлар рейтингини сизга ҳавола этади.
Самарқанд вилоятида Оқдарё туманининг собиқ ҳокими ва яна 2 шахс 11,1 гектар ерни расмийлаштириб бериш учун фуқародан 6 млн АҚШ доллари ёки сўмга чаққанда 76 млрд 438 млн талаб қилган. Улар пулнинг 200 минг долларини олаётган вақтда ушланган.
Бухоро вилоятида эса Когон тумани прокурори қидирувдаги шахсга қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик қилиб бериш эвазига 90 минг АҚШ доллари олаётганда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармасида бўлим бошлиғи ўринбосари текширувлар далолатномасини бекор қилиб бериш эвазига 22,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Шунингдек, Асака туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ҳамда Кадастр агентлигининг Асака туман бўлими бошлиғи 50 сотих давлат ерининг тоифасини нотурар жойга ўзгартириб, сотиш учун харидордан 40 минг АҚШ доллари талаб қилган. Белгиланган пулнинг 20 мингини олаётган пайтда қўлга олинган.
Навбатдаги ҳолат ҳам Андижонда кузатилган. Андижон вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи мансабдор тендерда ғолибликни қўлга киритиб бериш учун 7500 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Яна бир ҳолатда Қашқадарё вилояти Қарши тумани прокуратураси терговчиси қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига МЧЖ раҳбаридан 5 минг АҚШ доллар пора олган вақтида хизмат хонасида қўлга олинган.
Қашқадарёдан узоқлашмаймиз. Кўкдала тумани ҳокимининг ўринбосари фуқародан 5 минг АҚШ доллар талаб қилиб, пулнинг 15 млн сўм (1200 АҚШ доллар) қисмини олган вақтида қўлга олинган.
Бундан ташқари, мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси катта инспектори корхонага тегишли кўчмас мулкларни юқори баҳолаб бериш эвазига 2500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланган.
Наманган вилоятида Мингбулоқ туман суди раиси эса судланувчига нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш эвазига, унинг отасидан 2000 АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушган.
Ушбу жиноятларни содир этган амалдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли моддалар асосида жиноий жавобгарликка тортилган.
Ўзбекистон
08.08.2024, 17:37
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўсимликлар карантини агентлигида миллиардлаб сўмлик коррупцион схема фош этилди
Ўзбекистон
11.06.2026, 12:05

Европа парламенти депутатлари FIFA раҳбариятига нисбатан текширув ўтказишни талаб қилди
Спорт
09.07.2026, 16:07

Албания суди 19 нафар намойишчини озод қилди
Жаҳон
06.07.2026, 10:01

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42

Коррупция учун судланганлар электрон реестрга киритилади
Ўзбекистон
17.06.2026, 08:25

Ўзини прокуратура ходими сифатида таништириб, ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
Ўзбекистон
13.06.2026, 10:53
машҳур янгиликлар

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

Британия 16 ёшдан ошмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
15.06.2026, 15:55

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48
сўнгги янгиликлар

Европа Иттифоқи Ғазо учун 1 миллиард долларлик ёрдам дастурини ишга туширди
Жаҳон
13.07.2026, 18:03

Энди Жаҳон чемпионатида 64 та жамоа иштирок этадими?
Спорт
13.07.2026, 16:12

Ўзбекистонда “Экологик технологиялар саноат парки” ташкил этилади
Ўзбекистон
13.07.2026, 15:52

Хитой тезюрар поездлар билан дунёда етакчига айланди
Жаҳон
13.07.2026, 13:19

Финляндия Россия таҳдидига қандай тайёргарлик кўрган?
Жаҳон
13.07.2026, 12:04

Бразилияда аёл 55 йил маошсиз меҳнатга мажбурлангани аниқланди
Жаҳон
13.07.2026, 09:56

Ядросизланишни АҚШ иттифоқчиларидан бошлаш керак — Шимолий Корея
Сиёсат
11.07.2026, 14:27

Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонун имзоланди
Иқтисодиёт
11.07.2026, 11:26

АҚШ бутун Эронни йўқ қилишга тайёр – Трамп
Жаҳон
11.07.2026, 11:14

OpenAI янги ChatGPT Work агентини намойиш қилди
Фан-технология
10.07.2026, 18:30

Сунъий интеллект мустақил равишда киберҳужум уюштирди
Фан-технология
10.07.2026, 14:43

Ўзбекистонда навбатдаги “Автомобилсиз кун” ўтказилмоқда
Ўзбекистон
10.07.2026, 12:05

Туркий давлатлар иқтисодиёти 673,6 миллиард долларга етди
Иқтисодиёт
10.07.2026, 11:34

Россияни ким ўзгартириши мумкин?
Сиёсат
10.07.2026, 11:20

1 фоизлик кешбек бекор қилинмайди
Иқтисодиёт
10.07.2026, 11:00

NATOнинг Анқара саммити: Трамп, Эрон ва Украина бўйича қарорлар
Жаҳон
10.07.2026, 10:46

Қозоғистонда давлат байроғи туширилган буюмлар тақиқланди
Жаҳон
10.07.2026, 10:12

Украинада “Patriot” тутиб олувчилари ишлаб чиқаришга рухсат берилади — Трамп
Жаҳон
09.07.2026, 16:34

Европа парламенти депутатлари FIFA раҳбариятига нисбатан текширув ўтказишни талаб қилди
Спорт
09.07.2026, 16:07

Трамп Сурияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқармоқда
Жаҳон
09.07.2026, 12:38
машҳур янгиликлар

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

Британия 16 ёшдан ошмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
15.06.2026, 15:55

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48
