Оилада болаларга нисбатан зўравонлик содир этганлар жавобгарликка тортилади

Кеча, 21 октябрь куни Президент томонидан болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонун имзоланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" Telegram-каналида маълум қилинди. 

Оилада болаларга нисбатан зўравонлик содир этганлар жавобгарликка тортилади

Оилада болаларга нисбатан зўравонлик содир этганлар жавобгарликка тортилади

Қайд этилишича, мазкур қонун юзасидан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилган. 

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза фақат суд муҳокамаси босқичида берилиши мумкинлиги белгиланган.

"Болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради", дейилади қонунда.

Ўзбекистон

22.10.2024, 11:50

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Эпштейнга оид ҳужжатлар интернетдан олиб ташланди

АҚШ Адлия вазирлиги Жеффри Эпштейн иши бўйича эълон қилинган минглаб ҳужжатларни интернетдан олиб ташлади. Бу камида 100 нафар жабрланувчининг ҳаётини жиддий издан чиқарган. 

Жаҳон

06.02.2026, 17:04

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар

Юзлаб болалар ва аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда айбланган марҳум миллиардер Жеффри Эпштейн сўнгги кунларда яна жаҳон ахборот макони марказида турибди.

Жаҳон

03.02.2026, 16:44

Тошкентда Чилонзорда қизни мажбурлаб олиб кетиш ҳолати кузатилди

Гувоҳларнинг айтишича, эркак қизни куч билан автомобилга ўтқазиб, олиб кетган.

Ўзбекистон

13.12.2025, 11:21

Gateway черкови асосчиси 12 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилганини тан олди

Техас штатидаги Gateway йирик черковининг асосчиси ва собиқ бош пастори Роберт Моррис 12 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилганини судда тан олди. Роберт Моррисга Осейдж округи прокуратураси томонидан болага нисбатан беш эпизод бўйича ахлоққа зид ҳаракатлар содир этганлик айблови қўйилди. Терговга кўра, зўравонлик 1982 йил декабрида бошланган — ўшанда жабрланувчи 12 ёшда, Моррис эса тахминан 21 ёшда бўлган.

Жаҳон

26.11.2025, 12:22

Ангренда зўравонликка учраган 15 ёшли қизнинг аҳволи ҳақида хабар берилди

2025 йил июл ойида Ангренда тўрт нафар йигит томонидан вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик содир этилган эди. Қиз махсус мактабда таълим олган ва бувиси билан яшаган. Онаси унинг ҳаётида иштирок этмаган, отаси эса бўлмаган. Таъкидланишича, қиз 2024 йил август–октябр ойларида бир неча бор зўравонликка дуч келган. Гумонланувчилардан бири вояга етмаган ўсмир бўлган. 

Ўзбекистон

19.11.2025, 13:27

Тошкентда аёл собиқ турмуш ўртоғининг зўравонлигидан ҳимоя сўрамоқда

Тошкентда уч нафар фарзанднинг онаси собиқ турмуш ўртоғи томонидан доимий таҳдид ва зўравонликка учраётгани ҳақида маълум қилди. У бир неча марта ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиб, ҳимоя ордерини узайтиришни сўраган, аммо ҳимоя чоралари кўрилмаган.

Ўзбекистон

05.11.2025, 12:31

сўнгги янгиликлар

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17