updated: 22.03.2026, 03:13

Вашингтонда Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, ҳужумчи қўлга олинди

Вашингтонда 26 ноябр куни Оқ уй яқинида эркак Миллий гвардия хизматчиларига ўқ узди. Ҳодиса натижасида икки ҳарбий оғир жароҳат олди. Ҳужумчи воқеа жойида қўлга олинган. Президент 2021 йилда мамлакатга кирган барча афғон фуқароларини қайта текширишни ва АҚШга фойдаси йўқ деб топилганларни депортация қилишни талаб қилди.

Улашиш:

Фото: THE WASHINGTON POST

Пентагон маълумотларига кўра, ўқ узган шахс — 29 ёшли афғон фуқароси Рахмонулло Лаканвал бўлиб, у 2021 йилда АҚШ ҳарбийлари билан ҳамкорлик қилган афғонлар учун мўлжалланган махсус виза дастури орқали мамлакатга келган. Унинг визаси муддати тугаган ва ҳозир у мамлакатда ноқонуний равишда бўлган.

Тергов жараёнида у ёлғиз ҳаракат қилгани айтилмоқда. Ҳужум маълумотлари ҳозирча аниқ эмас.

Полиция ва ФБР ҳужумчи билан тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда. Оқ уй атрофидаги ҳудуд ўраб олинган, яқин жойлардаги кўчалар вақтинча ёпилган.

АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳодисани “террор акти” ва “инсониятга қарши жиноят” деб баҳолади. Унинг таъкидлашича, бу ҳолат ноқонуний мигрантлардан келувчи хавфни яна бир бор намоён этди.

Президент, шунингдек, 2021 йилда мамлакатга кирган барча афғон фуқароларини қайта текширишни ва “АҚШга фойда келтирмайди”, деб топилганларни тезлаштирилган тартибда депортация қилишни талаб қилди.

Жаҳон

27.11.2025, 12:19

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди

Москвадаги “Crocus City Hall” концерт залида содир этилган теракт бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Жиноят иши судда етти ой давомида кўриб чиқилди. 

Жаҳон

12.03.2026, 10:56

Vashington meri 1 sentabrni Oʻzbekiston Mustaqillik kuni deb eʼlon qildi

Вашингтон мери 1 сентябрни Ўзбекистон Мустақиллик куни деб эълон қилди

Вашингтон мери Мериэл Баузер Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан 1 сентябрни АҚШ пойтахтида расман “Ўзбекистон Мустақиллиги куни” деб эълон қилди.

Маданий

22.08.2025, 14:19

Amerikada vertolyot bilan toʻqnashgan yoʻlovchi samolyoti daryoga qulab tushdi. Nimalar maʼlum?

Америкада вертолёт билан тўқнашган йўловчи самолёти дарёга қулаб тушди. Нималар маълум? (Фото)

Кеча, 29 январь куни Американинг Вашингтон шаҳрида жойлашган Рональд Рейган аэропорти яқинида ичида жами 64 нафар киши бўлган йўловчи самолёти ҳарбий вертолёт билан тўқнашиб кетиши оқибатида дарёга қулаб тушди. Бу ҳақда "BBC news" нашри хабар берди.

Жаҳон

30.01.2025, 16:55

Terakt sabab Teylor Sviftning konserti bekor boʻldi

Тейлор Свифтнинг концерти теракт сабаб бекор бўлди

Америкалик эстрада юлдузи Тейлор Свифтнинг Венада бўлиб ўтадиган учта концерти теракт сабаб бекор қилинди. Терак уюштиришда гумон қилинган шахслар қўлга олинган. Бу ҳақда "NBC news" нашри маълум қилди.

Маданий

10.08.2024, 11:15

Москвадаги Crocus City Hall мусиқа залида содир этилган теракт қурбонлари сони 137 кишига етди

Бу ҳақида Россия Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда."Ўлганларнинг шахсини аниқлаш давом этмоқда. Ҳозирда 137 нафар жасад топилган. Улардан уч нафари болалар. Жойни ўрганиш давом этмоқда. Ҳозиргача олтмиш иккита жасаднинг шахси аниқланган", — дейилади хабарда.

Жаҳон

25.03.2024, 09:19

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45