Wolt компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатади

Компаниянинг курьерларга йўллаган мурожаатида 2026 йил 4 март, чоршанба кунидан бошлаб Ўзбекистондаги фаолиятини якунлаши айтилган.

Улашиш:

“Бу қарорни қабул қилиш бизга осон кечмади. Мижозлар ва ҳамкорларимизга сифатли хизмат кўрсатиш, шунингдек, сиз ва бошқа курьерлар учун рақобатбардош шароитлар яратиш доимо устувор вазифамиз бўлиб келган. Ўтган икки йил мобайнида биз Ўзбекистонда биргаликда салмоқли натижаларга эришдик ва бундан фахрланамиз”, – деган “Wоlt Uzbekistan” бош менежери Зафар Исҳоқов.

Компания бозор шароитларини таҳлил қилиш натижасида Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатиш энг тўғри қарор деган хулосага келган.

 

Wolt курьерлари нима қилсин?

Бош менежернинг таъкидлашича, курьерлар 4 мартгача (шу куни ҳам) буюртмаларни бажаришда давом этиши мумкин. 

5 мартдан бошлаб янги буюртмаларни қабул қилиш тўхтатилади.

Барча бажарилган хизматлар ҳақи тўлаб берилади.

Шунингдек, компания курьерларга хизматни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва биргаликда мижозларга Ўзбекистоннинг энг сара таомларини етказиб бергани учун самимий миннатдорчилигини билдирган.

 

1,5 йиллик фаолият

Wolt брендига 2014 йил Финландияда асос солинган. Ҳозирда 30 дан ортиқ давлатларда фаолият юритмоқда.

2019 йил Қозоғистонда филиал очиш орқали Марказий Осиёга кириб келди. 2024 йил сентябрь ойидан Ўзбекистонда ўз хизматларини кўрсата бошлаган.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

сўнгги янгиликлар

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17