updated: 21.03.2026, 10:00

Янгиланган Damas ва Cobalt ишлаб чиқарилиши эълон қилинди

UzAuto Motors йўловчи ташишга мўлжалланган Damas Move, Damas Max юк-йўловчи ҳамда Cobalt’нинг янги версиялари ишлаб чиқарилишини маълум қилди. Янги Damas ўлчамлари катталашади, юк кўтариш қобилияти ва сиғими ошади, ҳайдовчи ва йўловчилар қулайлиги яхшиланади. Cobalt эса аввал мавжуд бўлмаган 12 та янги опция билан таъминланади.

Улашиш:

Янгиланган Damas ва Cobalt ишлаб чиқарилиши эълон қилинди

«Gazeta.uz»

UzAuto Motors компанияси Damas ва Cobalt’нинг янги версияларини ишлаб чиқарилишини эълон қилди. Унга кўра, Damas минивенининг Damas Move йўловчи версияси ва Damas Max юк-йўловчи версияси мавжуд бўлади. Cobalt’нинг эса Cobalt Style МCМ ва Cobalt Midnight MCM версиялари тақдим этилади.

Қайд этилишича, янги Damas ўлчамлари катталашади, юк кўтариш қобилияти ва сиғими ошади, шунингдек, ҳайдовчи ҳамда йўловчилар қулайлиги яхшиланади. Янги модель айни пайтдаги жорий Damas версияси билан бир вақтда ишлаб чиқарилади.

«Бу эса харидорларга синовдан ўтган классик модель ҳамда замонавий технологик янгиликларга эга янги авлод автомобили ўртасида эркин танлов қилиш имконини яратади», — дейилади хабарда. 

Cobalt’нинг янгиланган версиясида илгари мавжуд бўлмаган 12 та янги опция билан таъминланиши маълум қилинди. Модернизация жараёнида автомобилнинг двигатели янгиланган, ABS тизими такомиллаштирилган, шунингдек, двигатель ва унинг тизимларини бошқарувчи янги блок ўрнатилган.

Бундан ташқари, мижозлар учун Android Auto ва Apple CаrPlay‘ни қўллаб-қувватлайдиган сенсорли мультимедиа тизими, круиз-контроль тизими, эко-чармдан қилинган ўриндиқлар, олд ўриндиқларнинг иситиш функцияси, янги асбоблар панели ҳамда мультимедиа ва круиз-контролни бошқариш тугмалари билан жиҳозланган руль, шунингдек, интерьернинг янги декоратив элементлари каби бир қанча янги опциялар мавжуд бўлади. Жами 50 дан ортиқ асосий автомобиль компонентлари янгиланди.

«Cobalt моделини ривожлантиришнинг кейинги босқичи эса автомобилнинг ташқи кўринишини (фейслифт) ўзгартириш бўлиб, UzAuto Motors мутахассислари бу йўналишда ишларни аллақачон бошлашган», — дейди компания.

Автомобилларнинг нархлари ҳамда сотув бошланиши саналари бўйича батафсил маълумот кейинчалик эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил май ойида Хоразм вилоятига ташрифи давомида «Хоразм Авто» корхонасида 100 млн доллар ҳисобига бозорда катта талабга эга арзон автомобиль ишлаб чиқариши айтилганди.

 

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45