Ноябр 2025

Gateway черкови асосчиси 12 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилганини тан олди
Техас штатидаги Gateway йирик черковининг асосчиси ва собиқ бош пастори Роберт Моррис 12 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилганини судда тан олди. Роберт Моррисга Осейдж округи прокуратураси томонидан болага нисбатан беш эпизод бўйича ахлоққа зид ҳаракатлар содир этганлик айблови қўйилди. Терговга кўра, зўравонлик 1982 йил декабрида бошланган — ўшанда жабрланувчи 12 ёшда, Моррис эса тахминан 21 ёшда бўлган.
Жаҳон
26.11.2025, 12:22

Тошкентда ҳаво ифлосланиши: масъулият кимда ва халқаро ҳуқуқ нима дейди?
“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров бу борадаги муҳокамаларга муносабат билдириб, айрим «эксперт»лар танқидини асоссиз деб атади. У табиат жараёнларини ҳеч бир давлат тўлиқ назорат қила олмайди, деган фикр билдирган ва ҳаво ифлосланиши муаммоларини соф табиий жараён сифатида кўрсатишга уринган. Бироқ халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан фуқароларнинг соғлом ва хавфсиз атроф-муҳитда яшаши давлат зиммасидаги аниқ ва ҳуқуқий жиҳатдан белгиланган мажбуриятдир. Табиий жараёнларни баҳона қилиш давлатни масъулиятдан халос этмайди.
Ўзбекистон
25.11.2025, 10:40

Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия тузилди
Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, пойтахтда экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган шошилинч чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия тузилди.
Ўзбекистон
25.11.2025, 09:33

Пулли парковка бўйича аукцион қайта ўтказилиши керакми?
Тошкентда жорий этилган пулли парковка тизими атрофида мунозаралар давом этар экан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси аҳоли манфаатларини инобатга олган ҳолда бир қатор таклифларни илгари сурди. Яъни, тарифларни белгилашда аҳолининг реал даромадлари ва ижтимоий эҳтиёжлари ҳисобга олиниши, йиғилаётган маблағлар қаерга сарфланиши ҳақида тўлиқ очиқ маълумот тақдим этилиши шарт.
Ўзбекистон
22.11.2025, 10:14

COVID-19 дан соғайганлар қонида ғайриоддий ўзгаришлар аниқланди
COVID синдромига чалинган беморларнинг қонида одатдагидан фарқ қилувчи «микротромблар» топилди. COVID ҳолати кузатилган беморларда бундай комплекслар соғлом одамларга нисбатан қарийб 20 баробар кўп учраган. Бу ҳақда Journal of Medical Virology журналида чоп этилган тадқиқотда маълум қилинди.
Жаҳон
18.11.2025, 10:30

Бангладеш бош вазири ўлим жазосига ҳукм қилинди
Бангладешдаги махсус трибунал собиқ бош вазир Шейх Ҳасинани давлатнинг ёшлар етакчилигидаги оммавий норозилик намойишларини қатъий тарзда бостиришга бўйруқ бергани учун инсонпарварликка қарши жиноят содир этганликда айбдор деб топди ва уни ўлим жазосига ҳукм қилди.
Жаҳон
17.11.2025, 16:12

Тошкентда бўлажак куёв келиннинг уйини сотиб юборди
Тошкентда бўлажак келиннинг 240 минг долларлик уйи алдаш йўли билан сотилгани билан боғлиқ жиноят иши юзасидан суд жараёнлари давом этмоқда. Мазкур можарода блогер Санжар Каримов (Real Sanjik)нинг номи ҳам тилга олинган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, тўйга бир ой қолганда бўлажак куёв Шаҳзод Рисматов тушкун кайфиятда кўриниб, муаммоларини айта бошлаган.
Ўзбекистон
17.11.2025, 08:19

Болалар ўлими: Марказий Осиёда қайси давлат етакчилик қилмоқда?
Туркманистон бир ёшгача бўлган гўдаклар ўлими бўйича Марказий Осиёда энг юқори кўрсаткичга эга давлат сифатида қайд этилди. 2024 йил якунларига кўра, дунё бўйича ҳар 1000 тирик туғилган чақалоқдан ўртача 28,3 нафари бир ёшига етмай вафот этган.
Жаҳон
14.11.2025, 15:34

Ўзбекистон ва АҚШ етакчилари учрашди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябр куни Вашингтон шаҳрига амалий ташрифи доирасида Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашув ўтказди. Трамп Ўзбекистон етакчисининг АҚШ ҳукумати вакиллари, йирик компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан самарали учрашув ва музокаралар ўтказганини олқишлади.
Ўзбекистон
07.11.2025, 08:44

Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташриф билан етиб борди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Доналд Трампнинг таклифига биноан 4 ноябр куни амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрига келди. Ташриф дастури доирасида Мирзиёев АҚШда таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар билан учрашди.
Сиёсат
05.11.2025, 08:44

Батумидаги уйларнинг 6 фоизини Марказий Осиёликлар сотиб олмоқда
Грузиянинг Батуми шаҳрида янги уй-жой лойиҳаларидаги квартиралар савдосининг 77 фоизи хорижлик харидорларга, қолган 23 фоизи эса маҳаллий фуқароларга тўғри келмоқда. Харидорлар таркибида Марказий Осиё мамлакатлари 6 фоизни ташкил этмоқда.
Иқтисодиёт
04.11.2025, 18:11

Ўзбекистонда пақилдоқлардан фойдаланишга рухсат берилади
Ўзбекистонда пиротехника буюмлари хавфлик даражасига кўра 5 та тоифага бўлинмоқда. Қонунга кўра, I тоифага кирувчи, хавфли ҳудуд радиуси 0,5 метрдан ошмайдиган пиротехника буюмлари эркин муомалада бўлади. Қолган тоифадаги пиротехника воситалари муомаласи тақиқланмоқда.
Ўзбекистон
01.11.2025, 15:12
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг провинциясидаги бекати қайта фаолият бошлади
Жаҳон
23.05.2026, 15:40

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27
