Пулли парковка бўйича аукцион қайта ўтказилиши керакми?
Тошкентда жорий этилган пулли парковка тизими атрофида мунозаралар давом этар экан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси аҳоли манфаатларини инобатга олган ҳолда бир қатор таклифларни илгари сурди. Яъни, тарифларни белгилашда аҳолининг реал даромадлари ва ижтимоий эҳтиёжлари ҳисобга олиниши, йиғилаётган маблағлар қаерга сарфланиши ҳақида тўлиқ очиқ маълумот тақдим этилиши шарт.
Ўзбекистон
22.11.2025, 10:14
Улашиш:

Партиянинг билдиришича, тариф сиёсати, ижтимоий ҳимоя ва очиқликка оид талаблар жамоатчилик учун муҳим ҳисобланади.
ХДП қуйидаги шартларни белгилади:
- тарифларни белгилашда аҳолининг реал даромадлари ва ижтимоий эҳтиёжлари ҳисобга олиниши;
- йиғилаётган маблағлар қаерга сарфланиши ҳақида тўлиқ очиқ маълумот тақдим этилиши;
- давлат шифохоналари, «Инсон» марказлари, кутубхоналар каби ижтимоий объектлар олдида маълум вақт бепул тўхташ имкони яратилиши;
- хусусий ва жамоат объектларидаги парковкаларнинг камида 5 фоизи имтиёзли тоифалар учун бепул ажратилиши;
- «тўхташ мумкин эмас» белгиси бўлган жойларда пулли тўхташ жойи ташкил этилишининг тўхтатилиши.
Шу билан бирга, айрим кузатувчилар ва фаоллар бу талабларни амалга ошириш амалда мумкин эмаслигини таъкидламоқда. Уларга кўра, авваламбор ўтган йилги пулли парковка бўйича аукцион натижалари бекор қилиниши ва мазкур жараён янгидан, шаффоф ва рақобатли тарзда ўтказилиши зарур.
Танқидчиларнинг таъкидлашича, амалдаги операторни танлаш жараёни бўйича жиддий шубҳалар мавжуд ва коррупция ҳақидаги эътирозлар жамоатчиликда кескин норозилик уйғотган.
Улар парковка тизими операторлиги аввал давлатга қайтарилиши, шундан кейин очиқ аукцион орқали янги танлов ўтказилиши кераклигини айтишмоқда. Янги танловда иштирокчилар Тошкент аҳолисининг талабларини олдиндан инобатга олган ҳолда иштирок этиши ва молиявий кафолатга эга бўлиши шарт экани таъкидланмоқда.
Муаммога оид муҳокамалар давом этмоқда.
Ўзбекистон
22.11.2025, 10:14
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Бекатларни янгилаш: янги бекатлар ва кичик бизнес тақдири
Ўзбекистон
11.04.2026, 14:14

Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия тузилди
Ўзбекистон
25.11.2025, 09:33

Путин ташрифи муносабати билан Тошкентдаги бир қанча таълим муассасаларида имтиҳонлар бошқа санага кўчирилди
Ўзбекистон
27.05.2024, 10:09
машҳур янгиликлар

Болаларга зўравонлик қилганларга педагогик фаолият тақиқланади
Таълим
12.09.2026, 12:03

Бугундан айрим талабалар учун вақтинчалик автобус йўналиши йўлга қўйилди
Таълим
07.09.2026, 10:52

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

24 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтган чет тили бўйича имтиҳон натижалари чиқди
Таълим
12.09.2026, 12:26

Қидирувдаги 19 нафар ўзбекистонлик Жанубий Кореяда яшириниб юрибди — полиция
Ўзбекистон
09.09.2026, 09:25

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16
сўнгги янгиликлар

Сентябрда нималар қимматлашди?
Иқтисодиёт
05.10.2026, 16:57

Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда
Жаҳон
05.10.2026, 16:50

Покистонда йирик намойишчилар юриши бошланди
Сиёсат
05.10.2026, 16:24

Ўзбекистонда мактаб ва олий таълим ягона вазирликка бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Устюртда янги газ-конденсат кони аниқланди
Ўзбекистон
05.10.2026, 15:31

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 миллион сўмдан ошди
Ўзбекистон
05.10.2026, 12:51

Ўзбекистон ва Покистон маҳкумларни ўзаро топшириши мумкин
Ўзбекистон
05.10.2026, 10:35

🇺🇸 АҚШ Британиядан бомбардимончи самолётларини қайтармоқда
Жаҳон
05.10.2026, 10:22

Тошкентда икки туманда совуқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
Ўзбекистон
05.10.2026, 09:46

Исроил зарбаси оқибатида Ғазода 5 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
03.10.2026, 11:28

«Манчестер Сити» можароси: БАА Британияга шарт қўйди
Спорт
03.10.2026, 11:17

Марказий Осиё ички экспортининг 80 фоизи Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳиссасига тўғри келмоқда
Иқтисодиёт
02.10.2026, 16:40

Жанубий Корея Украинага огоҳлантириш берди: Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилади
Жаҳон
02.10.2026, 14:56

Нефтни қайта ишлаш заводларига берилган зарбалар оқибатида Россия ЯИМининг 1 фоизини йўқотди – Путин
Иқтисодиёт
02.10.2026, 12:46

Францияда намойиш: ўқувчилар мактабларга ўт қўйди
Жаҳон
02.10.2026, 12:15

Ўзбекистонда ҳаво кескин совийди: ёмғир ва қор кутилмоқда
Ўзбекистон
02.10.2026, 10:55

Найроби теракти: САС ҳарбийсининг 19 соатлик жанги
Жаҳон
01.10.2026, 18:03

Путин НАТО билан қарама-қаршиликда ҳеч қачон ютмаслигини билади – Марк Рютте
Сиёсат
01.10.2026, 16:09

1 октябр. Бугундан ўзбекистонликлар ҳаётида нималар ўзгаради?
Ўзбекистон
01.10.2026, 15:12

Aйрим ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинланади
Иқтисодиёт
01.10.2026, 13:27
машҳур янгиликлар

Болаларга зўравонлик қилганларга педагогик фаолият тақиқланади
Таълим
12.09.2026, 12:03

Бугундан айрим талабалар учун вақтинчалик автобус йўналиши йўлга қўйилди
Таълим
07.09.2026, 10:52

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

24 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтган чет тили бўйича имтиҳон натижалари чиқди
Таълим
12.09.2026, 12:26

Қидирувдаги 19 нафар ўзбекистонлик Жанубий Кореяда яшириниб юрибди — полиция
Ўзбекистон
09.09.2026, 09:25

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16
