updated: 22.03.2026, 04:28

106 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Россияда қонуний асосда ишга жойлаштирилган

Ўзбекистон фуқароларининг Россиядаги бандлиги ҳақида берилган маълумотга кўра, жорий йил бошидан буён 106 мингдан ортиқ ўзбекистонлик фуқаро Россияда қонуний тарзда ишга жойлаштирилган.

Улашиш:

106 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Россияда қонуний асосда ишга жойлаштирилган

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев Тошкентда бўлиб ўтган “МДҲ доирасида ягона меҳнат бозорини шакллантириш контекстида миграция сиёсатини такомиллаштириш” мавзусидаги давра суҳбатида маълум қилди.

Мусаевнинг таъкидлашича:

“Фақатгина шу йилнинг ўзида 320 та россиялик иш берувчи томонидан 150 мингдан ортиқ иш ўрни бўйича таклифлар келиб тушган. Улардан 106 мингдан зиёд фуқаромиз ташкил этилган тарзда ишга жўнатилган”.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳозирга қадар Россия билан 97 та ҳамкорлик келишуви имзоланган бўлиб, улар асосан қурилиш, коммунал хўжалик ва транспорт соҳаларига тегишли.

Шунингдек, 50 мингдан зиёд ўзбекистонликлар “Лукойл”, “Газпром”, “Русал”, “КамАЗ”, “АвтоВАЗ” каби йирик стратегик корхоналар ҳамда Татаристондаги “Алабуга” иқтисодий зонаси ва йирик логистика компанияларида меҳнат қилмоқда.

РИА Новости хабарига кўра, 2024 йилда Россияда ташкил этилган меҳнат миграцияси 2023 йилга нисбатан 4,2 баробарга ўсиб, 123,7 минг нафарга етган. Бу эса жорий йилдаги умумий миграциянинг 76,5 фоизини ташкил этган.

Бироқ, умумий ҳисобда Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони 2023 йилга нисбатан 1,7 баробарга камайиб, тахминан 700 минг нафарни ташкил этмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш тартиби соддалаштирилди

Россияда 1 мартдан бошлаб янги қонун кучга кирди. Унга кўра, агар муайян минтақа мигрантларни ишга жалб этишга чеклов ёки квота жорий этса, иш берувчилар хорижий ходимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Жаҳон

02.03.2026, 13:46

Россияда янги тартиб жорий этилди: яна мигрантлар зиёнига

Россия Ички ишлар вазирлиги хорижликларнинг мамлакатдан чиқиб, кейин қайта кириш орқали миграция мақомини янгилаш амалиётига чек қўйди. Энди уларга болаларни боғча ёки таълим муассасаларига жойлаштириш, транспорт воситасини бошқариш ва яна бир қатор тақиқлар қўйилди.

Сиёсат

05.11.2025, 12:51

«Биз уларни эркалатиб юбордик» — Сергей Михеев Марказий Осиё давлатлари ҳақида

Владимир Соловьёв бошловчилигидаги «Вечер с Владимиром Соловьёвым» кўрсатувида иштирок этган сиёсатшунос Сергей Михеев минтақадаги суверен давлатларнинг ташқи сиёсатини танқид қилди.

Жаҳон

28.01.2026, 13:19

Россияда ҳиндистонлик меҳнат муҳожирлари сони кескин ошди — маошлар нефтдан тушган рупияларда тўланади

Уларга таклиф этилаётган ойлик маош 475–950 еврони ташкил этмоқда, айрим ҳолларда эса 100 минг рублгача етади. Яшаш жойи, овқат ва рус тили курслари ҳам таъминланмоқда.

Жаҳон

17.01.2026, 09:47

Президентдан кескин талаб: элчилар “кабинет дипломатияси”ни тўхтатади

Президент элчиларни расмий иш услубидан воз кечиб, хорижда ишлаётган ва ўқиётган фуқаролар олдига бевосита бориб, уларнинг муаммолари билан жойида шуғулланишга чақирди.

Ўзбекистон

15.01.2026, 18:49

Халқаро ҳуқуққа ҳам, халқаро тартибга ҳам тупурдик - Владимир Соловьёв нима демоқчи?

«Ўйин тугади. Биз халқаро ҳуқуққа ҳам, халқаро тартибга ҳам тупурдик», — россиялик телебошловчи Владимир Соловьёв Марказий Осиёни Россиянинг навбатдаги «махсус операция» нуқтасига айлантиришга чақирди.

Сиёсат

13.01.2026, 09:49

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45