Халқаро ҳуқуққа ҳам, халқаро тартибга ҳам тупурдик - Владимир Соловьёв нима демоқчи?

«Ўйин тугади. Биз халқаро ҳуқуққа ҳам, халқаро тартибга ҳам тупурдик», — россиялик телебошловчи Владимир Соловьёв Марказий Осиёни Россиянинг навбатдаги «махсус операция» нуқтасига айлантиришга чақирди.

Сиёсат

13.01.2026, 09:49

Улашиш:

Халқаро ҳуқуқни очиқ инкор этиш

Соловьёв ўз чиқишларида халқаро ҳуқуқий меъёрларга риоя қилиш нияти йўқлигини яширмади. Унинг таъкидлашича, миллий хавфсизлик манфаатлари ҳар қандай халқаро қоидалардан устун туради.

«Биз тушунтиришимиз керак: ўйинлар тугади. Халқаро ҳуқуққа ҳам, халқаро тартибга ҳам тупурдик», — деди у.

Шунингдек, у Украинада бошланган ҳарбий ҳаракатлар бошқа минтақаларда ҳам такрорланиши мумкинлигини очиқ тан олди:

«Агар миллий хавфсизлигимиз сабаб Украина ҳудудида махсус ҳарбий операцияни бошлаган бўлсак, айнан шу мулоҳазалардан келиб чиқиб, таъсир доирамизнинг бошқа нуқталарда ҳам нега уни бошламаслигимиз керак?» — деди Соловьёв.

 

Геосиёсий устуворликлар ва минтақавий таҳдидлар

Кремль пропагандисти Россия учун «яқин хориж» — аввало Арманистон ва Марказий Осиё давлатлари Сурия ёки Венесуэла каби узоқ ҳудудлардан анча муҳим эканини таъкидлади. Унинг фикрича, ушбу минтақаларда таъсирни йўқотиш Россия учун жиддий стратегик оқибатларга олиб келиши мумкин.

«Венесуэладаги воқеалардан кўра Арманистонда юз бераётган жараёнлар биз учун анча оғриқли. Арманистонни йўқотиш — улкан муаммо», — деди у.

Марказий Осиё ҳақида эса қуйидагича баҳо берди:

«Осиёдаги, Ўрта Осиёдаги, улар айтганидек, Марказий Осиёдаги муаммолар биз учун катта фалокатка айланиши мумкин. Шу сабабли мақсад ва вазифаларимизни аниқ белгилаб олишимиз шарт», — дея таъкидлади Соловьёв.

 

Зўравонликка очиқ даъватлар

Соловьёв Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари «етарлича шафқатсиз эмас» деган фикрни илгари суриб, бошқа ҳудудларда янада «қонунсиз ва шафқатсиз» усулларни қўллашни таклиф қилди. У Россия манфаатлари доирасига кирувчи мамлакатларда «ҳар қандай ҳокимият бўлиши мумкин, фақат антироссиячи бўлмаслиги керак», дея Арманистон ва Грузияни мисол сифатида тилга олди.

Шунингдек, у зарурат туғилса, Венесуэла президенти Николас Мадурони ўғрилашга ўхшаш махсус операцияни ҳам амалга ошириш мумкинлигини айтди. Соловьёв бу фикрларида Доналд Трампнинг Гренландия ва Венесуэла ҳақидаги баҳсли риторикасига ҳам ишора қилди.

Владимир Соловьёвнинг баёнотлари Россиянинг ўз «таъсир доираси» деб билган ҳудудларда, жумладан Марказий Осиё ва Арманистонда ҳарбий аралашув эҳтимолини истисно қилмаётганини кўрсатади. Бу эса халқаро ҳуқуқни очиқ рад этиш ва миллий хавфсизликни баҳона қилиб, қўшни давлатлар суверенитетига таҳдид солиш демакдир.

мавзуга оид янгиликлар

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш тартиби соддалаштирилди

Россияда 1 мартдан бошлаб янги қонун кучга кирди. Унга кўра, агар муайян минтақа мигрантларни ишга жалб этишга чеклов ёки квота жорий этса, иш берувчилар хорижий ходимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Жаҳон

02.03.2026, 13:46

«Биз уларни эркалатиб юбордик» — Сергей Михеев Марказий Осиё давлатлари ҳақида

Владимир Соловьёв бошловчилигидаги «Вечер с Владимиром Соловьёвым» кўрсатувида иштирок этган сиёсатшунос Сергей Михеев минтақадаги суверен давлатларнинг ташқи сиёсатини танқид қилди.

Жаҳон

28.01.2026, 13:19

Россия ТИВ “шахсий фикр” ортига яшириниб, навбатдаги баҳсли баёнотларга жавоб берди

Россия ахборот майдонида Марказий Осиё суверенитетига нисбатан хавфли сигналлар кўпаймоқда: Соловьёвнинг “махсус ҳарбий операция” ўтказиш ҳақидаги чақириқлари ва Дугиннинг “миллий давлатлар тугади” деган баёноти. Россия ТИВ эса бу чиқишларни “шахсий фикр” сифатида баҳоламоқда.

Сиёсат

19.01.2026, 18:06

"Соловьёвнинг қараши расмий позиция эмас" - Россия ТИВ муносабат билдирди

Вазирлик матбуот котиби Мария Захарова мазкур баёнотларни танқид қилган жамоатчилик вакилларини вазиятни бўрттириб кўрсатишда айблади. 

Жаҳон

16.01.2026, 10:43

Марказий Осиё ва Арманистон нишонда: Туркиядан қатъий жавоб

Россиялик телебошловчи ва Кремль пропагандачиси Владимир Соловьёв Россиянинг «махсус ҳарбий операцияси» фақат Украина билан чекланиб қолмаслиги, балки Москва ўзининг «таъсир зоналари» деб ҳисоблайдиган бошқа ҳудудларга — хусусан, Арманистон ва Марказий Осиё мамлакатларига ҳам кенгайиши мумкинлигини очиқ айтди.

Жаҳон

12.01.2026, 12:26

Россияда ўзбекистонлик мигрант ОМОНчилар томонидан калтаклаб ўлдирилди

Россиянинг Хабаровск шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг вафоти юзасидан мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги томонидан расмий нота тақдим этилди.

Жаҳон

02.01.2026, 15:41

сўнгги янгиликлар

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов ўз Фейсбук саҳифасида пост жойлаб, 2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори қарори билан у маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди. 

Ўзбекистон

10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида можаро кучайиб бораётган бир пайтда Покистон қайси томонни танлайди? Бир томонда ўзаро ҳарбий шартнома тузган Саудия Арабистони, иккинчи томонда эса узун чегара ва мураккаб алоқаларга эга Эрон.

Жаҳон

10.03.2026, 13:04

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Жаҳон

10.03.2026, 12:26

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак

АҚШ президенти Дональд Трамп Австралия ҳукуматини Эрон аёллар терма жамоаси футболчиларига сиёсий бошпана беришга чақирди. Агар Австралия спортчиларга бошпана бермаса, буни АҚШ амалга оширади, деди у. 

Жаҳон

10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди

Лондон халқаро молиявий биржасида 2026 йил май ойида етказиб бериладиган Brent нефти фьючерслари нархи 2022 йил 30 августдан бери илк бор бир баррел учун 102 доллардан ошди.

Иқтисодиёт

10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда

Бахтиёр Шуҳратович Фозилов Eriell Group, Enter Engineering, Saneg ва Ferkensco каби йирик компанияларнинг асосий акциядорларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон

09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов

Ҳурмуз бўғозида юзага келган кескин вазият глобал савдо ва энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Форс кўрфази ҳудудида 250 га яқин кема тўхтаб қолгани дунё таъминот занжирлари ва нефть нархларига босимни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт

09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаросининг TikTok тармоғига жойлаган видеоси ҳамда унинг полиция томонидан ушлангани ҳақида турли хабарлар тарқалди. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg

Ғарбий Осиёдаги беқарорлик кучайиб, Эроннинг АҚШ ва Исроил зарбаларига жавоб қайтариши логистика муаммоларини келтириб чиқарди.

Иқтисодиёт

08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимова келинлик сепига одатдагидек турли маиший буюмлар эмас, балки 800 та илмий ва бадиий китоб қўшиб олиб келди.

Маданий

08.03.2026, 07:37

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.

Венгрия етти нафар украинликни ва иккита бронирланган автомашинани, уларда миллионлаб евро нақд пул ва 9 кг олтин бўлган, тўхтатди ва пул ювиш ҳолатини ўрганиш бўйича тафтиш очди. Киев Орбанни сиёсий мотивланган провокацияда айбламоқда, Зеленский бош вазирга таҳдид қилди ва Будапештда шок ҳамда сиёсий кескинлик келтирди. 

Иқтисодиёт

07.03.2026, 14:42