updated: 22.03.2026, 17:42

Афғонистон Амударё ҳавзасидан кўпроқ нефть қазиб олмоқчи

Афғонистон Амударё ҳавзасида 25 та янги нефть қудуғини ишга тушунишни режалаштирмоқда. Ҳукумат мазкур режани амалга оширадиган бўлса, бунинг ортидан суткалик нефть қазиб олиш ҳажми 3000 тоннага этиши мумкин. Бу ҳақда "TOLO news" нашри маълум қилди. 

Жаҳон

24.10.2024, 10:09

Улашиш:

Afgʻoniston Amudaryo havzasidan koʻproq neft qazib olmoqchi

Afgʻoniston Amudaryo havzasidan koʻproq neft qazib olmoqchi

Афғонистон кон ва нефть вазирлиги матбуот котиби Ҳамдуллоҳ Фитрат бугунги кунда Амударё ҳавзасидаги конда 24 та фаол қудуқ борлигини, мазкур қудуқлардан кунига 1300 тонна нефть қазиб олинаётганини билдирган.

"Ҳозирда бизда 13,5 тоннага яқиннефтьь қазиб олувчи 24 та фаол қудуқ бор. Мамлакатимизнинг Кон ва нефть вазирлиги жорий йил охиригача яна 25 та қудуқни ишга туширишни режалаштирмоқда. Шундан 18 таси янгидан қурилади, разведка қудуқларининг 5 таси қайта тикланади", дейди вазирлик матбуот котиби.

Маҳаллий экспертлар ҳукумат мутасаддилари аниқ ва ўлчовли режа асосида янги қудуқларда бурғилаш ишларини олиб боришини, қазиб олинган нефтни қайта ишлаш учун инвесторларни жалб этиш кераклигини таъкидлаган.

"Афғонистон потенциал жиҳатдан табиий ресурсларга бой, аммо афсуски, бизда бу ресурсларни қайта ишлаш учун замонавий техника йўқ. Қайта ишлаш ускуналарини импорт қилиш бўйича бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилиш зарур", дейди иқтисодчи Абдул Заҳур Мадабер.

Бошқа бир эксперт эса Афғонистон ҳукуматининг ушбу режаси мамлакатдаги инфляцияни яхшилаши мумкинлигини айтган.

"Табиий ресурсларни ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш мамлакатдаги фуқаролар учун янги иш ўринларини яратиш ва Афғонистонда инфляцияни пасайтиришга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин", дейди Муҳаммад Асиф Станекзай.

Маълумот учун, Афғонистон Кон ва нефть вазирлигининг статистик маълумотларида бугунги кунда мамлакатнинг нефтга бўлган эҳтиёжининг атиги 10 фоизи ички манбалар ҳисобидан қондирилади.

мавзуга оид янгиликлар

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Афғонистонда Жаҳон банки фаолияти қайта тикланди — «Толибон»

«Толибон» ҳаракати Молия вазирлиги 22 ноябр куни Афғонистонда Жаҳон банки қайта очилгани ва унинг фаолияти тикланганини маълум қилди. Афғонистон Ислом Республикаси қулаганидан ва ҳукумат «Толибон» қўлига ўтганидан кейин Жаҳон банки мамлакатдаги фаолият шаклини ўзгартирган. Шу вақтдан бери у «Толибон» назоратидаги давлат идоралари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилмаётган эди.

Жаҳон

24.11.2025, 09:16

Толибон Ўзбекистон чегарасида нима қурмоқда?

Афғонистон —  дунёда энг оғир тарихий изтиробларни бошдан кечириб, шунга қарамай келажакка интилаётган давлат. 40 йиллик урушлар, санкциялар ва яккалашувдан кейин мамлакат ҳозир Марказий Осиёдаги энг катта сув канали — Қўштепа, янги мегаполис — Kabul New City ва бир неча йирик гидроэнергетика лойиҳаларини амалга оширмоқда.

Жаҳон

06.11.2025, 12:11

Покистон ва Афғонистон сулҳни давом эттиришга келишиб олди

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Покистон ва Афғонистон ўртасидаги музокаралар натижалари бўйича расмий баёнот эълон қилди. Туркия ва Қатар воситачилигида ўтган учрашувда томонлар тинчликни таъминлаш ҳамда келишувни амалга ошириш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилди.

Жаҳон

31.10.2025, 09:17

Афғонистон тадбиркорларининг Ўзбекистон визаси олиши енгиллаштирилади

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатаси (ACCI) раиси ўринбосари жаноб Ариян Азимий бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон

15.10.2025, 15:06

Покистон–Афғонистон чегарасида навбатдаги тўқнашувлар: Кўраммда отишмалар қайта авж олди, қурбонлар бор

15 октябрга ўтар кечаси Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилояти Кўрамм туманида Покистон қўшинлари билан Афғонистон томонидаги тузилмалар ўртасида янги отишмалар кузатилди. Покистон давлат ОАВлари «афғон хизматлари ва ТТП (Tehreek-e-Taliban Pakistan) гуруҳлари провокация учун ўт очди» дея хабар берди; Покистон армияси «қатъий зарба билан» жавоб қайтарганини, бир қатор постлар ва танклар зарарланганини билдирди, дея хабар берди AP News.

Жаҳон

15.10.2025, 11:31

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45