Аҳоли саломатлиги наркожиноятлардан ҳимоя қилинади
Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ҳамда наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни назарда тутувчи Президент фармони имзоланди. Айрим қилмишлар учун 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланади.
Сиёсат
10.11.2025, 11:38
Улашиш:

Жиноят кодексига янги бўлим киритилади
Ҳужжатга кўра, Жиноят кодексига «Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондига қарши жиноятлар» номли янги бўлим киритилади. Унга мувофиқ, аҳоли саломатлигига таҳдид солувчи наркожиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади.
Шу жумладан, қуйидаги қилмишлар учун 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланади:
- наркожиноий уюшма ташкил этиш ва унинг фаолиятини таъминлаш;
- гиёҳвандлик воситаларини уюшган гуруҳ томонидан трансчегаравий ёки интернет орқали ўтказиш;
- ҳокимият ваколатларини суиистеъмол қилиб наркожиноятларга ҳомийлик қилиш;
- ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш.
Маъмурий жавобгарлик кучайди
Фармонга мувофиқ, гиёҳвандлик воситаларини жамоат жойларида истеъмол қилганлик учун 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси жорий этилади. Бу аҳолининг соғлом турмуш тарзини таъминлашга ва жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Жиноят учун жазо икки бараваргача оғирлаштирилади
Наркожиноятларнинг содир этилиши ва қайта содир этилишининг олдини олиш мақсадида қатор қилмишлар учун жиноий жавобгарлик икки бараваргача оғирлаштирилади. Улар қаторида:
- гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки тарқатиш;
- кучли таъсир қилувчи моддаларни кўп миқдорда ва такроран муомалага киритиш;
- одам ўлимига сабаб бўлган ҳолатларда наркоманияга жалб этиш.
Ёшларни ҳимоя қилиш чоралари
Фармонда вояга етмаганлар ва ёшларни наркожиноятлардан ҳимоя қилишга доир қўшимча қоидалар ҳам белгиланди.
Эндиликда:
- вояга етмаган шахсларга нисбатан ёки улар иштирокида содир этилган наркожиноятлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади;
- таълим муассасалари ёки болалар дам олиш оромгоҳларида гиёҳванд моддаларни тарқатиш учун жавобгарлик икки бараваргача оғирлаштирилади.
Бундан ташқари, айрим наркожиноятларни содир этган шахслар жазони муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Сиёсат
10.11.2025, 11:38
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Рамазон ойи 2026 йил 19 февралдан бошланиши кутилмоқда
Маданий
11.11.2025, 09:23

Ой бориб омон қайтмаётган ўғлонлар...
Ўзбекистон
17.11.2025, 17:41

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади
Ўзбекистон
27.11.2025, 09:55

Қаддофийнинг йўқолган бойликлари қаерда? 14 йиллик қидирув ва ҳануз очилмаган сирлар
Жаҳон
26.11.2025, 10:42

Блогер Real Sanjik товламачилик ва ноқонуний қурол сақлашда гумонланиб қўлга олинди
Ўзбекистон
28.11.2025, 14:26
сўнгги янгиликлар

2025 йил Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди
Жаҳон
10.12.2025, 18:25

Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз тартибга ўтади
Иқтисодиёт
10.12.2025, 17:05
Германия совет давридаги кўча номларидан воз кечади
Жаҳон
10.12.2025, 16:41

Уй-жой масалалари ва ижтимоий адолат бўйича халқаро конференция бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон
10.12.2025, 15:57

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 4,5 фоизгача қисқаради
Ўзбекистон
10.12.2025, 15:14

Айрим ҳудудларда электр вақтинча ўчиши мумкин
Ўзбекистон
10.12.2025, 11:10

Ўзбекистон ва Ал-Азҳар ўртасида янги илмий ҳамкорлик лойиҳалари йўлга қўйилади
Ўзбекистон
10.12.2025, 10:14

«Ўзсувтаъминот»нинг сохта ходимлари аниқланди
Ўзбекистон
10.12.2025, 10:08

Дунёдаги энг қаттиқ режимли 10 та қамоқхона
Жаҳон
09.12.2025, 19:00

Reuters: Google ва Apple Марказий Осиё мамлакатларини хакерлик ҳужумлари ҳақида огоҳлантирди
Ўзбекистон
09.12.2025, 16:03

Ўзбекистонда 70 га яқин онлайн қимор платформалари блокланди
Ўзбекистон
09.12.2025, 14:48

Марказий Банк пластик картадан ноқонуний пул ечиб олиниши юзасидан муносабат билдирди
Ўзбекистон
09.12.2025, 14:40
машҳур янгиликлар

Рамазон ойи 2026 йил 19 февралдан бошланиши кутилмоқда
Маданий
11.11.2025, 09:23

Ой бориб омон қайтмаётган ўғлонлар...
Ўзбекистон
17.11.2025, 17:41

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади
Ўзбекистон
27.11.2025, 09:55

Қаддофийнинг йўқолган бойликлари қаерда? 14 йиллик қидирув ва ҳануз очилмаган сирлар
Жаҳон
26.11.2025, 10:42

Блогер Real Sanjik товламачилик ва ноқонуний қурол сақлашда гумонланиб қўлга олинди
Ўзбекистон
28.11.2025, 14:26
