Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаросининг TikTok тармоғига жойлаган видеоси ҳамда унинг полиция томонидан ушлангани ҳақида турли хабарлар тарқалди. 

Улашиш:

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси расмий изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон фуқароси Н.Х. ракета ҳужуми ва сиреналар янграган вақтда TikTok тармоғига видео жойлаштирган. Видеода айтилган ножоиз сўзлар кейинчалик Исроил ижтимоий тармоқларида ҳам кенг тарқалиб, маҳаллий жамоатчилик орасида норозиликка сабаб бўлган.

Шундан сўнг Исроил фуқароси А.Х. ушбу ҳолат юзасидан полицияга мурожаат қилган.

Элчихона маълумотига кўра, вазиятдан хабардор бўлиши биланоқ консуллик бўлими ходимлари Ўзбекистон фуқароси Н.Х. билан боғланиб, у билан тегишли суҳбат ўтказган. Шунингдек, мурожаат қилган Исроил фуқароси А.Х. билан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилган.

Элчихона Исроилда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини маҳаллий қонунларга қатъий риоя қилиш, хатти-ҳаракатларда эҳтиёткор бўлиш, провокацияларга берилмаслик ҳамда ракета ҳужумлари вақтида Исроил Фронт орти қўмондонлиги томонидан берилган хавфсизлик тавсияларини тўлиқ бажаришга чақирмоқда.

«Айни пайтда Ўзбекистон фуқароси Н.Х. хавфсиз шароитда бўлиб, мазкур масала элчихонанинг консуллик бўлими назоратида турибди», дейилади элчихона баёнотида.

Бироқ ўзбекистонлик муҳожирнинг айнан қаерда ва қандай «хавфсиз шароитда» эканига аниқлик киритилмаган.

мавзуга оид янгиликлар

Фаластинлик маҳбуснинг қийноққа солинганини ошкор қилган Исроил ҳарбий прокурори ҳибсга олинди

Исроил армиясининг собиқ прокурори Ифат Томер-Йерушалми ҳибсга олинди. У исроиллик аскарлар фаластинлик маҳбусни қийновга солганини кўрсатган видеони тарқатган. Унда аскарлар фаластинлик маҳбусни калтаклаётгани ва ўткир нарса билан жароҳатлаётгани тасвирланган. 

Жаҳон

05.11.2025, 11:10

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg

Ғарбий Осиёдаги беқарорлик кучайиб, Эроннинг АҚШ ва Исроил зарбаларига жавоб қайтариши логистика муаммоларини келтириб чиқарди.

Иқтисодиёт

08.03.2026, 07:43

Замонавий урушнинг хавфли қуроли: Навигация бузилди, юзлаб кемалар ортда қолди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларидан сўнг Ҳурмуз бўғози ва бошқа минтақаларда электрон сигналларни бузиш ҳолатлари аниқланди. 

Жаҳон

07.03.2026, 14:12

Араб давлатлари Эронга қарши урушга кирадими?

Бугунги асосий савол — ўз ҳудудларига ракета ва дронлар тушаётган бир шароитда, араб давлатлари Эронга қарши очиқ урушга киришадими ёки нейтрал позицияни сақлаб қоладими?

Жаҳон

05.03.2026, 09:23

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади

Исроил мудофаа кучлари (САҲАЛ) 3 март куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.

Жаҳон

03.03.2026, 17:39

"Сирена чалса дарҳол бункерга киринг". Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси мамлакатда жорий этилган “Фавқулодда ҳолат” муносабати билан ўзбекистонликларга шошилинч мурожаат билан чиқди.

Жаҳон

03.03.2026, 09:48

сўнгги янгиликлар

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg

Ғарбий Осиёдаги беқарорлик кучайиб, Эроннинг АҚШ ва Исроил зарбаларига жавоб қайтариши логистика муаммоларини келтириб чиқарди.

Иқтисодиёт

08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимова келинлик сепига одатдагидек турли маиший буюмлар эмас, балки 800 та илмий ва бадиий китоб қўшиб олиб келди.

Маданий

08.03.2026, 07:37

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.

Венгрия етти нафар украинликни ва иккита бронирланган автомашинани, уларда миллионлаб евро нақд пул ва 9 кг олтин бўлган, тўхтатди ва пул ювиш ҳолатини ўрганиш бўйича тафтиш очди. Киев Орбанни сиёсий мотивланган провокацияда айбламоқда, Зеленский бош вазирга таҳдид қилди ва Будапештда шок ҳамда сиёсий кескинлик келтирди. 

Иқтисодиёт

07.03.2026, 14:42

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда

1–5 мартда Яқин Шарқдан Ўзбекистонга 9 361 нафар, Қозоғистондан эса 4 700дан ортиқ фуқаро эвакуация қилинди. Эвакуация авиарейслар ва назорат йўллари орқали тизимли ва босқичма-босқич тарзда амалга оширилмоқда. 

Сиёсат

07.03.2026, 14:19

Замонавий урушнинг хавфли қуроли: Навигация бузилди, юзлаб кемалар ортда қолди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларидан сўнг Ҳурмуз бўғози ва бошқа минтақаларда электрон сигналларни бузиш ҳолатлари аниқланди. 

Жаҳон

07.03.2026, 14:12

Emirates Airlines

Дубай парвозлари тикланмоқда: Emirates яқин кунларда тўлиқ фаолиятга қайтишни режалаштирмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик туфайли тўхтаб қолган парвозлар босқичма-босқич тикланмоқда. Emirates авиакомпанияси яқин кунларда рейсларни тўлиқ ҳажмда қайта йўлга қўйишни режалаштирмоқда. 

Жаҳон

07.03.2026, 13:27

Ирина Матвиенко “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев Nemolchi.uz ижтимоий лойиҳаси раҳбари Ирина Матвиенкони мамлакатда ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси ва фаол жамоатчилик ишлари учун “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.

Ўзбекистон

07.03.2026, 13:14

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди

Ўзбекистон Марказий банки талаби билан тўлов ташкилотлари ва банкларнинг мобил иловаларида картадан-картага (P2P) пул ўтказишда “ўтказма мақсадини кўрсатиш” тартиби мажбурий равишда жорий этилди.

Иқтисодиёт

07.03.2026, 13:08

Ўзбекистонга совуқ антициклон кириб келмоқда

7 мартдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига совуқ антициклон кириб кела бошлайди. Шу сабабли айрим ҳудудларда атмосфера ҳавоси сифати ёмонлашиши мумкин.

Ўзбекистон

07.03.2026, 12:53

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда

Путин, шунингдек, Форс кўрфази араб давлатлари раҳбарлари билан доимий алоқада эканини билдирган.

Жаҳон

07.03.2026, 11:18

Ангренда фожиа: дайди итлар 8 ёшли болага ҳужум қилди

Ангрен шаҳрида дайди итлар ҳужуми оқибатида мактабдан қайтаётган 8 ёшли бола ҳалок бўлди.

Ўзбекистон

07.03.2026, 10:27