updated: 22.03.2026, 12:16

Американинг собиқ президенти, ҳозирда эса президентликга номзод Доналд Трампга суиқасд уюштирилди. Бу ҳақида нималар маълум?

2024 йил 13 июл куни Пенсилвания штатининг Бутлер шаҳрида бўлиб ўтган митинг чоғида минбарга чиқиб нутқ сўзлаётган президентликка номзод Доналд Трамп бирдан қўлини қулоғига босиб ерга йиқилади. Хавфсизлик кучлари уни саҳнадан олиб чиқаётган пайтда Трампнинг қулоғи ва юзида қон кўринди. Трампга ўқ узган одам ва бир томошабин ҳалок бўлди, яна икки нафар одам оғир жароҳат олди. Трампга нисбатан 4 марта ўқ отилган, 3 таси Трампдан бир неча сантиметрлардан ўтган. Трампни махфий тизим ходимлари саҳнадан олиб чиқаётганда Трамп бир муддатга тўхтаб қўлини кўтариб сайловчилари томон гапирганини кўриш мумкин.
 

Сиёсат

15.07.2024, 17:33

Улашиш:

Donald Tramp Maxfiy xizmat agentlari tomonidan sahnadan olib chiqilishidan oldin olomonga qarab qo'l ko'tarmoqda. /foto: The Telegraph/

Donald Tramp Maxfiy xizmat agentlari tomonidan sahnadan olib chiqilishidan oldin olomonga qarab qo'l ko'tarmoqda. /foto: The Telegraph/

Федерал Қидирув Бюроси 20 ёшли Томас Метю Крукс (инг. Thomas Matthew Crooks)ни Трампни ўлдиришда гумондор эканлиги айтилмоқда. Крукс махфий хизмат ходимлари томонидан ўт очгандан кейин ўлдирилган.  Лекин ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бошқа шахс эканлиги, у ўзини бу ишни қилгани ҳақида ҳазиломуз видео тарқатганлиги айтилмоқда.
Қотиллик қилишга уринган йигитнинг ўлдирилиши ишни яна-да мураккаблаштириши мумкин. Қизиқ кейс –  2020 йилда Трамп Оқ уй фоесидан икки собиқ давлат раҳбари – 42-Президент Билл Клинтон ва 43-Президент кичик Жорж Бушнинг портретини олиб ташлатган, уларнинг ўрнига Уилям Мак-Кинли ва Теодор Рузвелт суратини илиб қўйган эди. Бу икки президент ҳам ўз вақтида суиқасдга учраган.
Ҳозирда Трампнинг уйи полиция ва махфий хизмат ходимлари томонидан қўриқланмоқда, Трампни қўллаб қувватловчилар Нью-Йоркдаги Трампнинг уйи олдида уни қўллаб қувватлаш ниятида йиғилишган ва Трампни кейинги президент сифатида маъқуллаш ниятида эканини билдиришган.
Элон Маск Трампга овоз беришини оммага очиқлади  ва унинг сайлов олди компаниясини қўллаб қувватлаш мақсадида катта маблағ ўтказганлигини айтди.
Бу ҳолат Демократларнинг ўз сайловчиларини йўқотиши ва Байдендан президентлик сайловдан ўзини номзодини олиши айтилаётган чоғда бўлиб ўтгани ҳар хил конспирологияга ишоновчи шахслар томонидан турли мишмишларни кўпайишига олиб келаяпти.
Айтиб ўтиш жоизки, АҚШнинг 45 та президентидан 13 тасига президентни ўлдириш ҳаракатлари уйиштирилган бўлиб, бу суиқасдлар оқибатида 4 Америка Президентлари вафот этган. Охирги 9 президентдан 7 тасига суиқасд уйиштирилган.
Мутахассислар Америка президентларига “душман давлатлар” ёки халқаро жиноий ташкилотлар суиқасд уюштирган, деган фикрдан йироқ.
Трампга уюштирилган суиқасддан сўнг турли версиялар урчимоқда. Айримлар мазкур ҳолатдан собиқ президент сайловчилар орасидаги машҳурлигини ошириш учун фойдаланиши мумкинлигини айтмоқда. Байден жамоаси ҳам Трамп билан боғлиқ кейсдан фойдаланиб, қурол олиб юришни тақиқлаш ҳақидаги позисиясини мустаҳкамлаши мумкин. Суиқасдни амалга оширган Томас Метю Крукс атиги 20 ёшда бўлгани бунда қўл келиши мумкин.
Трампнинг ўзи эса уни муқаррар ўлимдан фақат бахтли тасодиф қутқариб қолганини айтган. Собиқ президент унга ўқ узилганини англаб етганда ичидан ўтган фикрлари, саросимага тушган оломоннинг унга муносабати ҳақида сўзлаб берган.
“Ўша пайтда у ердаги одамлардан менга бир қувват келаётганини сездим. Улар шунчаки ўз жойларида туришган эди. Аммо бунда мен уларнинг қўллаб-қувватловини сездим. Бу туйғуни тасвирлаш қийин.
Юз берган ҳодисага фақатгина тарих ҳукм қилишини билардим. Инсонларга аҳволим яхши эканлигини айтишим кераклигини билардим. Қўлимни кўтардим ва ҳаммаси жойида эканини кўрсатдим”, деган Трамп Washington Examiner нашрига берган интервюсида.

мавзуга оид янгиликлар

NYT: Мадуронинг оммавий рақслари ҳарбий таҳдидга сабаб бўлган

Трамп маъмуриятининг айрим аъзолари Мадуронинг бундай ҳаракатларини “Венесуэла президенти АҚШни масхара қилмоқда” деган хулосага келишган.

Жаҳон

06.01.2026, 11:30

Мадуро қўлга олинди

Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳамда унинг рафиқаси бор самолёт Нью-Йорк шаҳрига келиб қўнди. Маълумотларга кўра, улар бу ерда маҳкама жараёнларига тортилади.

Жаҳон

04.01.2026, 15:00

АҚШ федерал ҳукуматининг ёпилиши иқтисодиётга кунига 15 миллиард доллар зарар келтириши мумкин

АҚШ молия вазири Скотт Бессентнинг маълум қилишича, федерал ҳукумат фаолиятининг тўхташи (government shutdown) мамлакат иқтисодиётига ҳар куни 15 миллиард долларгача зарар етказиши мумкин.

Жаҳон

16.10.2025, 20:03

Трамп хорижий фильмларга 100 фоиз бож солмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп яна хорижий кино саноатини нишонга олди. У душанба куни эълон қилган баёнотида мамлакат ташқарисида ишланган барча фильмларга 100 фоизлик бож жорий этилишини билдирди.

Жаҳон

01.10.2025, 13:20

8 феврал, Вашингтон. Журналистлар камералари Вашингтондаги АҚШ Олий суди биносига қаратилди

АҚШ Олий суди Доналд Трамп президентлик пойгасида қатнашиши мумкинлиги ҳақида қарор чиқарди

АҚШ Олий суди душанба куни бир овоздан собиқ президент Доналд Трамп Колорадодаги праймериз сайловларида қатнашиши мумкинлиги ҳақида қарор чиқарди. Ҳукм Колорадо суди Трампни 2024-йилги президентлик сайлов бюллетенидан четлатиш ҳақидаги қарорини бекор қилади ва бошқа штатлар учун кўрсатмалар беради.

Сиёсат

05.03.2024, 12:01

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45