“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.
Жаҳон
13.03.2026, 12:20
Улашиш:

Дастлабки тергов натижаларидан хабардор манбаларга кўра, бунга яқин атрофдаги ҳарбий-денгиз базаси ҳақидаги эскирган разведка маълумотлари сабаб бўлган.
Нишон нега янглиш белгиланган?
28 февраль куни Минаб шаҳридаги Шажареҳ Таййиба мактабига берилган зарба АҚШ ҳарбийлари қўшни Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) объектини нишонга олаётган вақтда юз берган.
CNN манбаларига кўра, АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) зарба координаталарини белгилашда Мудофаа разведка бошқармаси (DIA) тақдим этган эскирган маълумотлардан фойдаланган.
2013 йилги сунъий йўлдош тасвирлари мактаб ва ИИҚК базаси битта ҳудудда бўлганини кўрсатади. Бироқ 2016 йилги кадрларда мактаб базадан девор билан ажратилгани ва алоҳида кириш йўли қурилгани аниқ кўринади. 2025 йил декабрь ойидаги тасвирларда эса мактаб ҳовлисида ўйнаётган ўнлаб одамларни кўриш мумкин бўлган.

Фото: CNN
Изоҳ: Мактаб сариқ билан белгиланган. Оқ билан чизилган узуқ-узуқ чегара мактаб ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси биноси ўртасидаги девор.
Президент Доналд Трамп 11 март куни АҚШнинг ушбу зарба учун жавобгарлиги ҳақидаги дастлабки тергов хулосаларидан хабари йўқлигини айтди.
“Мен бу ҳақда билмайман” ,- дея жавоб берди Трамп CNN мухбирининг жавобгарликни бўйнига олиш ҳақидаги саволига.
Аввалроқ президент зарбада Эроннинг ўзини айблашга уринган эди. Нима учун унинг маъмурияти бу даъвони қўллаб-қувватламаётгани ҳақидаги саволга эса: “Чунки мен бу ҳақда етарли даражада билмайман”, деб жавоб берган.
Фото: Экран ёзуви
Бироқ, АҚШ сенатори Элизабет Уоррен Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида: “Трамп маъмурияти Эрондаги қизлар мактабининг бомбардимон қилинишини тасдиқлади. Бу сўнгги ўн йилликлардаги энг ҳалокатли ҳарбий хатолардан бири”, - дея ёзиб қолдирган. Шунингдек, сенатор Трампнинг гаплари ёлғонлигини, АҚШ Уруш вазири Пет Хигсет ишдан бўшатилиши кераклигини ҳам таъкидлаган.
Эроннинг Mehr News агентлиги томонидан эълон қилинган ва CNN томонидан тасдиқланган видеолавҳалар экспертлар фикри тўғрилигини кўрсатмоқда. Кадрларда Американинг BGM ёки UGM-109 Tomahawk қанотли ракетаси базага келиб урилгани, унинг ўнг томонида — мактаб йўналишида эса улкан тутун кўтарилаётгани акс этган.

Эрон расмийлари вайрон бўлган мактаб олдида намойиш этган қисмлар Американинг Tomahawk ракетаси қолдиқларига мос келади. Трамп эса Эроннинг ўзида ҳам шундай ракеталар борлигини иддао қилди, бироқ экспертлар буни рад этмоқда.
Roytheon компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ушбу ракеталар фақат АҚШнинг саноқли иттифоқчиларида бор. Ҳатто Исроилда ҳам бундай ракеталар мавжуд эмас.
Тергов давом этмоқда
Мудофаа вазири Пит Хегсет 10 март куни зарба бўйича пухта тергов ўтказилишини ваъда қилди. У АҚШ тинч аҳоли орасида талофатларни олдини олиш учун барча чораларни кўрганини айтиб, Эронни нишон танламасдан зарба беришда айблади.
Оқ уй матбуот котиби Каролин Ливитт ҳам тергов ҳали якунланмаганини ва якуний хулосаларни кутиш кераклигини таъкидлади. Айни пайтда Пентагондан расмий изоҳ бериш сўралган, бироқ вазирлик ҳозирча сукут сақламоқда.
Муаллиф: Мафтуна БАХТИËРОВА
мавзуга оид янгиликлар

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:59

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи
Жаҳон
15.04.2026, 12:13

Трамп баёноти ортидан нефт нархлари кескин ошди
Жаҳон
13.04.2026, 11:21

F-15 учувчисини қутқариш: Эрон осмонидаги махфий операция!
Жаҳон
08.04.2026, 07:44

Ҳормуздаги вазият: 670 та кема кутиб турибди
Иқтисодиёт
03.04.2026, 17:17

“Ой пойгаси”: АҚШ доимий база қуришга киришди
Жаҳон
27.03.2026, 11:36
машҳур янгиликлар

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Европада 12 тонна KitKat маҳсулоти ўғирланди
Жаҳон
31.03.2026, 15:37

Кимда “қизил тугма” бор? Дунёдаги ядровий давлатлар ва уларнинг тарихи
Фан-технология
01.04.2026, 10:04

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)
Маданий
28.03.2026, 15:48

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49
сўнгги янгиликлар

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди
Ўзбекистон
18.04.2026, 18:24

Ўзбекистонда крипто-тўловларга расман рухсат берилди
Иқтисодиёт
18.04.2026, 09:50

Немис “гепард”лари Украинада ишончни оқлади
Жаҳон
17.04.2026, 15:49

Доғистондаги сув тошқини 2026: тўғонлар нега ёрилди ва фожиа сабаблари
Жаҳон
17.04.2026, 13:53

Россия 200 нафар тожикистонлик маҳкумани ватанига қайтаради
Жаҳон
17.04.2026, 12:19

9 вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон
17.04.2026, 11:12

Исроил Ливанга яна зарбалар берди
Жаҳон
17.04.2026, 10:29

Қамчибек Ташиев яна бир лавозимни тарк этди
Жаҳон
16.04.2026, 17:27

Бухорода “Leapmotor” автомобиллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон
16.04.2026, 16:23

Эронга музлатилган 100 миллиард долларлик активлари зарур
Жаҳон
16.04.2026, 14:58

BBC 2000 тагача иш ўрнини қисқартиради
Жаҳон
16.04.2026, 10:14

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида ноқонуний баннерлар олиб ташланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 17:16

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:59

“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:29

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар қайта тикланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 15:24

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи
Жаҳон
15.04.2026, 12:13

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин
Иқтисодиёт
15.04.2026, 11:46

Масофадан туриб никоҳдан ўтишга рухсат берилди
Ўзбекистон
15.04.2026, 11:05

Қимиз ичган ҳайдовчи алкотестердан ўтса, натижа қандай бўлади?
Маданий
15.04.2026, 10:36

Ўзбекистон ва Афғонистон $520 млнлик келишувга эришди
Иқтисодиёт
15.04.2026, 09:50
машҳур янгиликлар

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Европада 12 тонна KitKat маҳсулоти ўғирланди
Жаҳон
31.03.2026, 15:37

Кимда “қизил тугма” бор? Дунёдаги ядровий давлатлар ва уларнинг тарихи
Фан-технология
01.04.2026, 10:04

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)
Маданий
28.03.2026, 15:48

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49
