#трамп

Трампнинг Ғазо бўйича режаси БМТ томонидан маъқулланди

17 ноябр куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан илгари сурилган Ғазо бўйича 20 банддан иборат режанинг резолюциясини маъқуллади. Резолюцияни 13 давлат, жумладан Буюк Британия, Франция ва Сомали қўллаб-қувватлаган, қарши овоз бўлмаган, Россия ва Хитой эса бетараф қолган.

Жаҳон

19.11.2025, 09:52

Трамп BBC’ни 5 млрд доллар жаримага тортмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп Британиянинг BBC телеканали унинг 2021 йил 6 январдаги нутқини нотўғри таҳрирлаб, бузиб кўрсатганини айтиб, оммавий ахборот воситасига нисбатан 5 миллиард долларгача жарима талаб қилишини билдирди. Бу ҳақда BBC хабарида маълум қилинди.

Жаҳон

17.11.2025, 15:34

Ўзбекистон ва Озарбайжон Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкин – Reuters

Трамп Оқ уйда C5+1 формати доирасидаги беш давлат – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари билан учрашувда айрим мамлакатлар тез орада Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкинлигини айтиб ўтган. Қозоғистон ушбу келишувга қўшилганидан сўнг, Озарбайжон ҳамда Ўзбекистон ҳам келгусида Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкин деб тахмин қилинмоқда. Шунингдек, манба хабарида ушбу давлатларнинг Исроил билан яқин алоқаларга эга эканлиги алоҳида таъкидланган.

Сиёсат

08.11.2025, 15:19

Ўзбекистон АҚШга 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритади — Трамп

АҚШ президенти ижтимоий тармоқлардаги чиқишида Ўзбекистон келгуси ўн йил ичида АҚШ иқтисодиётига 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритишини маълум қилди. Маълумот учун, жорий йил бошида “Uzbekistan Airways” компанияси 8 миллиард долларлик Boeing 787 Dreamliner самолётларини харид қилиш бўйича шартнома имзолаган.

Иқтисодиёт

07.11.2025, 11:03

АҚШ қочқинлар қабул қилиш лимитини кескин қисқартирмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп янги фармонга кўра мамлакатга қабул қилинадиган қочқинлар сонини кескин қисқартиради. Янги лимит йиллик 125 минг нафардан 7500 нафарга туширилди. Бу 1980 йилдан бери қочқинлар дастурида кузатилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Жаҳон

31.10.2025, 09:57

Исроил Ғазога зарба берди, Трамп оташкесим бекор бўлмаганини маълум қилди

Исроил армияси ҲАМАС исроиллик асирларнинг жасадларини топширмаганини баҳона қилиб, Ғазо секторига кучли авиазарбалар берди. Ҳужумлар натижасида камида 33 нафар фаластинлик, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлди. Байт-Лахия, аль-Бурайж, Нусайрат ва Хан Юнис ҳудудларидаги уйлар ҳамда мактаблар зарар кўрди.

Жаҳон

29.10.2025, 11:13

АҚШ федерал ҳукуматининг ёпилиши иқтисодиётга кунига 15 миллиард доллар зарар келтириши мумкин

АҚШ молия вазири Скотт Бессентнинг маълум қилишича, федерал ҳукумат фаолиятининг тўхташи (government shutdown) мамлакат иқтисодиётига ҳар куни 15 миллиард долларгача зарар етказиши мумкин.

Жаҳон

16.10.2025, 20:03

Трамп Ғазодаги келишувнинг иккинчи босқичи бошланганини маълум қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Ғазо секторидаги оташкесим бўйича келишувнинг “иккинчи босқичи” амалга оширила бошланганини билдирди.

Жаҳон

15.10.2025, 19:02

Трамп хорижий фильмларга 100 фоиз бож солмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп яна хорижий кино саноатини нишонга олди. У душанба куни эълон қилган баёнотида мамлакат ташқарисида ишланган барча фильмларга 100 фоизлик бож жорий этилишини билдирди.

Жаҳон

01.10.2025, 13:20

Трамп: “Исроилнинг Қатарга ҳужум қилиш қарори тўлиқ Нетаньяҳуга тегишли”

АҚШ президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, Исроилнинг Қатарга ҳужум қилиш ҳақидаги қарори тўлиқ Биньямин Нетаньяҳуга тегишли бўлган ва Вашингтон бу ҳаракатни тўхтатишга улгурмаган.

Жаҳон

10.09.2025, 14:52

Трамп Япония, Индонезия ва Филиппин билан йирик савдо битимларига имзо чекди

АҚШ президенти Доналд Трамп 2025 йил 22 июл куни Япония, Индонезия ва Филиппин билан йирик савдо битимларига имзо чекди. 

Жаҳон

23.07.2025, 14:06

Donald Tramp Maxfiy xizmat agentlari tomonidan sahnadan olib chiqilishidan oldin olomonga qarab qo'l ko'tarmoqda. /foto: The Telegraph/

Американинг собиқ президенти, ҳозирда эса президентликга номзод Доналд Трампга суиқасд уюштирилди. Бу ҳақида нималар маълум?

2024 йил 13 июл куни Пенсилвания штатининг Бутлер шаҳрида бўлиб ўтган митинг чоғида минбарга чиқиб нутқ сўзлаётган президентликка номзод Доналд Трамп бирдан қўлини қулоғига босиб ерга йиқилади. Хавфсизлик кучлари уни саҳнадан олиб чиқаётган пайтда Трампнинг қулоғи ва юзида қон кўринди. Трампга ўқ узган одам ва бир томошабин ҳалок бўлди, яна икки нафар одам оғир жароҳат олди. Трампга нисбатан 4 марта ўқ отилган, 3 таси Трампдан бир неча сантиметрлардан ўтган. Трампни махфий тизим ходимлари саҳнадан олиб чиқаётганда Трамп бир муддатга тўхтаб қўлини кўтариб сайловчилари томон гапирганини кўриш мумкин. 

Сиёсат

15.07.2024, 17:33