Аттестация имтиҳонларини ечиб берган “бункер” фаолияти фош этилди

Наманган шаҳрида педагогларнинг аттестация жараёнига масофадан туриб ноқонуний аралашиш учун ташкил қилинган махфий “бункер” аниқланиб, унинг фаолияти тўхтатилди. "Бункер” сифатида фойдаланилган хонадон кўздан кечирилганда тест саволларини ечишда жалб этилган 12 нафар педагог аниқланган. Шунингдек, бир неча ноутбук, 30 дона турли эшитиш мосламалари, яширин камералар, 8 та Wi-Fi роутер ва бошқа жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинди.

Улашиш:

 Бу ҳақда ДХХ маълум қилди.

Давлатобод туманидаги умумтаълим мактаби директори ўринбосари, Наманган давлат техника университети бўлим бошлиғи ва мутахассиси ҳамда уларнинг шериклари аттестация тестларига кирган ўқитувчиларга моддий манфаат эвазига ёрдам кўрсатиб келгани фош этилган.

Ўтказилган тезкор тадбир чоғида “бункер” сифатида фойдаланилган хонадон кўздан кечирилиб, тест саволларини ечишда жалб этилган 12 нафар педагог аниқланган. Шунингдек, бир неча ноутбук, 30 дона турли эшитиш мосламалари, яширин камералар, 8 та Wi-Fi роутер ва бошқа жиҳозлар ашёви далил сифатида олинди.

Дастлабки текширувларга кўра, гумондорлар 2024 йил сентябр–октябр ойларида ўқитувчиларнинг имтиҳон натижаларини ижобий ҳал қилиб бериш ваъдаси эвазига 1300–1500 доллар миқдорида пул талаб қилиб, умумий ҳисобда 25 минг доллардан ортиқ маблағ тўплаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ҳамда 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Маълум бўлишича, мактаб директори ўринбосари ва “бункер”ни бошқарган 2001 йилда туғилган шахс аввал ҳам шунга ўхшаш жиноятлар учун жавобгарликка тортилган.

мавзуга оид янгиликлар

"Пиковит" - "Пивовит" номи билан чиқарилган. Наманганда қалбаки дори воситалари фош этилди

Маълум бўлишича, корхона фақат биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш рухсатномасига эга бўлганига қарамасдан, санитария талабларига жавоб бермайдиган жойда қалбаки дори воситалари ҳам тайёрлаб келган. Жумладан, «Пиковит» – Пивовит, «Канефрон» – Канасерон, «Эспумизан» – Эспуметик, «Нистатин» – Неститам кўринишида ишлаб чиқарилган.

Сиёсат

01.11.2025, 11:31

Чет элдан олиб келинган дорилар таркибида хавфли моддалар аниқланди

Наманган вилояти божхона бошқармасининг “Учқўрғон” чегара божхона пости орқали бошқа ном остида хавфли моддалар олиб ўтилишининг олди олинди.

Ўзбекистон

27.09.2025, 10:01

Наманганда тикилган кийимлар жаҳон бозорларида сотилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон туманидаги “Ифтихор кийим саноат” кластерининг янги корхонаси фаолияти билан танишди.

Иқтисодиёт

18.09.2025, 10:46

1 млрд. сўмлик тилла буюмни божхона назоратисиз олиб ўтмоқчи бўлган жиноятчиларга ҳукм ўқилди

2023-йилнинг 24-июл куни “Наманган–Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Кобалт” русумли автомашина “Наманган” ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, К.Н.нинг ёнида 1 дона ярим тайёр занжир ҳолатидаги тилла тақинчоқ борлиги маълум бўлди.  

Ўзбекистон

09.03.2024, 14:56

сўнгги янгиликлар

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17