"Хочу жить" лойиҳаси: 2025 йилда Украинада 500 дан зиёд ўзбекистонлик ҳалок бўлди

«Хочу жить» лойиҳаси жорий йил Украинадаги уруш давомида ҳалок бўлган 500 нафар ўзбекистонлик фуқаролар рўйхатини эълон қилди. Ташкилотнинг таъкидлашича, Россия қўшинлари сафидаги ўзбек ёлланма аскарлар сони ўсишда давом этмоқда.

Фото: Ситуативное

«Ўзбекистон Россия Қуролли Кучлари сафига жалб қилинган хорижлик ёлланма аскарлар сони бўйича етакчи ҳисобланади. Бизга Украинага қарши урушда қатнашган ёки қатнашаётган камида 2 715 нафар ўзбекистонлик фуқаронинг исмлари маълум, улар сони эса йилдан-йилга ошмоқда. 2023 йили 498 нафар ўзбек шартнома имзолаган, 2024 йили яна 941 нафари. 2025 йилнинг биринчи ярмида деярли 1 300 нафар ўзбекистонлик Россия Қуролли Кучлари таркибида урушга йўл олган. Эслатиб ўтамиз, бу фақат бизга аниқ маълум бўлганлар», дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, тез ва кўп пул ишлаш истаги ўзбекларни урушга бораётганининг асосий сабаби бўлиши мумкин. Шунингдек, алдов ва қўрқитиш йўллари билан урушга олиб кетилаётганлар ҳам йўқ эмас, аммо кўпчилик ўзбеклар урушга ихтиёрий равишда бораётгани тахмин қилинмоқда.

«Хочу жить» — бу Украина давлат лойиҳаси бўлиб, Россия ва Беларусия ҳарбий хизматчиларига, шунингдек, босиб олинган ҳудудларда сафарбар қилинган ва Украинага қарши урушда иштирок этишниистамайдиган шахсларга ёрдам бериш учун яратилган.

«Афсуски, Ўзбекистон Россияга ишлашга бораётган фуқаролари учун уларнинг урушга жалб этилиши хавфлари ҳақида қандайдир ахборот ишларини олиб бораётган бўлса ҳам, бу саъй-ҳаракатлар аёнки етарли эмас. Демак, ўзбеклар Россия босқинчи армиясининг “штурмовое мясо”сига айланишда давом этишлари аниқ», дейилади лойиҳа хабарида.

мавзуга оид янгиликлар

Koʻrsatuvdan skrinshot

Ўзбекистонда 4 йилда хориждаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш бўйича 338 та жиноят иши қўзғатилди

Сўнгра Жиноят кодексининг 154-моддаси (Ёлланиш) бўйича қўзғатилган жиноят ишлари йилдан йилга кўпайиб бораётгани айтилади. Хусусан, маълумотларга кўра, 2022 йилда 19 марта, 2023 йилда 68 марта, 2024 йилда 112 марта ва 2025 йилда 139 марта ушбу модда бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда «Узоқдан изланган "бахт"» ҳужжатли фильмида маълум қилинди.

Ўзбекистон

18.11.2025, 11:14

Ukrainadagi urushda asirlikka tushgan oʻzbekistonliklar soni ortmoqda. Biznikilar hali ham sukutda

Украинадаги урушда асирликка тушган ўзбекистонликлар сони ортмоқда. Бизникилар ҳамон сукутда

2025 йил бошидан шу даврга қадар Россия 902 нафар Ўзбекистон фуқаросини Украина билан бўлаётган урушга ёллаган. Ҳозирда Украинада ҳарбий асирликда 33 та давлатнинг фуқаролари бор. Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари сони кўплиги бўйича етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Украина разведкасининг “Хочу жить” лойиҳаси хабар қилди.

Сиёсат

31.07.2025, 16:23

сўнгги янгиликлар

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?

Эроннинг асосий дипломатик ҳамкорлари — Россия ва Хитой АҚШ–Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ бузилиши деб атади, урушни қоралади. Бироқ улар ҳарбий ёрдам кўрсатмади.

Жаҳон

06.03.2026, 14:09

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм этиб белгиланди

Ўзбекистонда 2026 йил учун камбағаллик чегараси сифатида қўлланиладиган минимал истеъмол харажатлари 715 минг сўм этиб белгиланди.

Ўзбекистон

06.03.2026, 11:20

Rodrygo

Бразилиялик футболчи Родриго узоқ муддатли жароҳат олди

Бразилиялик вингер Родриго оғир жароҳат сабаб узоқ муддат майдондан четда қолиши мумкин.

Спорт

06.03.2026, 10:12

Йўл-транспорт ҳодисалари: дунё ва Ўзбекистондаги вазият

ЖССТ маълумотига кўра, ҳар йили дунёда 1,1 миллиондан ортиқ одам ЙТҲда ҳалок бўлади, қарийб 30 миллион киши жароҳат олади.

Ўзбекистон

06.03.2026, 09:24

Хосилбек Эшназаров оиласига пойтахтдан 3 хонали квартира топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ЙПХ инспектори Хосилбек Эшназаровнинг оиласига Тошкент шаҳридан 3 хонали квартира топширилди.

Ўзбекистон

06.03.2026, 07:38

Мюнхен Олимпиадаси: спорт тарихидаги қора кун

1972 йилги Мюнхен Олимпия ўйинлари спорт тарихидаги энг фожеали саҳифалардан бири ҳисобланади.

Спорт

05.03.2026, 14:47

Минглаб ўзбекистонликлар Яқин Шарқдан эвакуация қилинди

Яқин Шарқда ҳарбий кескинлик кучайгани сабабли 28 февралдан бошлаб бир қатор халқаро авиарейслар тўхтатилди. Бу эса минглаб Ўзбекистон фуқароларининг чет элда қолиб кетишига сабаб бўлди.

Ўзбекистон

05.03.2026, 12:56

Электромобил батареялари иқлим ўзгаришига тайёрми?

Глобал исиш электромобиллар батареяларининг тезроқ эскиришига олиб келиши мумкин. Бу эса электромобиль сотиб олишни режалаштираётган кўплаб одамларда шубҳа уйғотмоқда.

Иқтисодиёт

05.03.2026, 11:01

Араб давлатлари Эронга қарши урушга кирадими?

Бугунги асосий савол — ўз ҳудудларига ракета ва дронлар тушаётган бир шароитда, араб давлатлари Эронга қарши очиқ урушга киришадими ёки нейтрал позицияни сақлаб қоладими?

Жаҳон

05.03.2026, 09:23

Дубай халқаро аэропортидаги узилишлар иқтисодиётга жиддий зарба бермоқда

Дубай иқтисодиёти ҳар дақиқада қарийб 1 миллион доллар миқдорида зарар кўрмоқда.

Иқтисодиёт

04.03.2026, 16:47

Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Колонияга мутахассис шифокорлар жалб этилиб маҳкумалар ҳамда уларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари тўлиқ текширувдан ўтказилди.

Ўзбекистон

04.03.2026, 15:05

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда

АҚШ ҳукумати ва сунъий интеллект компаниялари ўртасидаги келишмовчилик ортидан OpenAI’га қарши бойкот ҳаракати кучаймоқда. 

Жаҳон

04.03.2026, 13:11