updated: 22.03.2026, 04:29

Украинадаги урушда асирликка тушган ўзбекистонликлар сони ортмоқда. Бизникилар ҳамон сукутда

2025 йил бошидан шу даврга қадар Россия 902 нафар Ўзбекистон фуқаросини Украина билан бўлаётган урушга ёллаган. Ҳозирда Украинада ҳарбий асирликда 33 та давлатнинг фуқаролари бор. Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари сони кўплиги бўйича етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Украина разведкасининг “Хочу жить” лойиҳаси хабар қилди.

Сиёсат

31.07.2025, 16:23

Улашиш:

Ukrainadagi urushda asirlikka tushgan oʻzbekistonliklar soni ortmoqda. Biznikilar hali ham sukutda

Унда ёзилишича, ўзбекистонлик ёлланма аскарлар рўйхати эълон қилинганидан сўнг мамлакатда фуқароларнинг жанговар ҳаракатлардаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар текширилиши бошлангани ва ёлланма аскарларга нисбатан жиноий таъқиб кучайтирилганига қарамай, Россия уларни ёллаш бўйича ҳаракатларини янада фаоллаштиришда давом этмоқда.  

 

Маълум бўлишича, Украинанинг Россия Қуролли Кучларидаги манбалари Россия армияси билан шартнома имзолаган барча шахслар ҳақида маълумот олмоқда. 2025 йилда Россия 902 нафар Ўзбекистон фуқаросини урушга жалб этишга улгурган. Бу урушга жалб этиш одамларнинг ўз хоҳиши билан эмас, балки Россияда давлат хоҳиши билан амалга ошмоқда.

 

Федерация урушга ёллаш бўйича эски усурллатдан фойдаланмоқда. Яъни Россияга меҳнат муҳожири сифатида келган Ўзбекистон фуқаролари юқори маош тўланадиган иш баҳонаси билан - масалан, қурилишларда ёки армиянинг орқа фронт бўлинмаларида ишга таклиф қилинмоқда. Уларга асосий рағбатларидан бири Федерация фуқаролигини ваъда қилмоқда.

 

Лойиҳага кўра, Россия қамоқхоналарида жазо муддатини ўтаётганларга таҳдидлар,  руҳий босим ва  шантаж орқали урушда қатнашишга мажбурлашмоқда. 

 

Шу билан бирга лойиҳа маълумотларига кўра, 2025 йил 5 июнь куни Курск вилоятидаги    "Постоялые Дворы " полигонида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари делегациясининг норасмий ташрифи бўлиб ўтган. Делегацияга Ўзбекистон мудофаа вазири ўринбосари полковник Алишер Норбоев бошчилик қилган. Делегацияга Ленинград ҳарбий округи ҳарбий хизматчиларига жанговар тайёргарлик элементлари бўйича маъруза қилган.

 

PARADIGMA.UZ мазкур хабарга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги билан боғланди.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, бу бўлмаган гап. Вазир ўринбосари Алишер Норбоев делегацияси Россия ҳарбий полигонига ташриф буюрмаган.

Шунингдек, PARADIGMA.UZ мухбири Украинадаги урушда асирликка тушган ўзбекистонликларни ватанига қайтариш бўйича берган саволига эса бу иш билан Ташқи ишлар вазирлиги шуғулланишини айтди.

 

PARADIGMA.UZ мухбири шу масала бўйича Ташқи ишлар вазири Аҳрор Бурҳонов билан боғланди.

Бурҳонов ушбу масалани суриштириб, батафсил маълумот беришини айтди.

PARADIGMA.UZ вазирлик хабарини кутади.

 

 Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг апрель ойида Украина разведкасига тегишли ушбу лойиҳа Россия томонидан урушга ёлланган 1110 нафар Ўзбекистон фуқароларининг рўйхатини эълон қилган эди.

 

Ушбу рўйхатга кўра, исми келтирилган шахсларнинг камида 109 нафари урушда ҳалок бўлгани ва Россия томонидан урушда қатнашаётган ўзбекистонликларнинг энг ёши 21 ёш энг каттаси эса 62 ёш эканлиги айтилган эди.

 

Ушбу хабардан кейин Ўзбекистон жамиятида кенг эътирозлар келиб чиққан эди. Мазкур ҳодисани ёритган ўзбек ОАВ ва Telegram каналлари админларига Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ номидан ушбу постни 24 соат ичида ўчириб ташлаш талаби қўйила бошлади.

Кейинчалик, ҳукуматга тегишли “Pressuzb” Telegram канали бу хабарни сохта ва бу каналда ҳеч қандай ID рақам мавжуд эмаслигини ёзиб чиқди. 

 

“Хабарнома юборилган ҳисоблар текширилганда, уларнинг сохта профиль экани маълум бўлди.

Шунингдек, марказ масъуллари билан боғланилганда, бу борада марказ томонидан ҳеч қандай хабарнома юборилмагани аниқланди”, — дейилади хабарда.

 

Шундан сўнг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий муносабат чиққан эди. Ушбу рўйхат бўйича текширув ишлари олиб бошланганини маълум қилган эди. 

 

Шу воқеалар фонида Украинада асирликка тушган ўзбекистонликлар президент Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат йўллаб, уларни алмашинув йўли билан асирликдан тезроқ қайтаришга кўмаклашишини сўраган эди.

мавзуга оид янгиликлар

Вашингтон штатининг Сиэтл шаҳрида “Ўзбек маҳалласи” ташкил этилди

Бугунги кунда Вашингтон штатида 3 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ва келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган ватандошлар яшайди.

Жаҳон

07.07.2026, 12:18

АҚШда кўча пойгасида қатнашган ўзбекистонликлар қўлга олинди

АҚШнинг Огайо штатидаги Цинциннати шаҳрида ноқонуний кўча пойгаси ташкил этганликда гумон қилинган 6 нафар шахс қўлга олинди.

Ўзбекистон

03.06.2026, 14:18

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

АҚШдан депортация қилинган 26 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинди. 

Ўзбекистон

02.05.2026, 16:27

Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташриф билан етиб борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Доналд Трампнинг таклифига биноан 4 ноябр куни амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрига келди. Ташриф дастури доирасида Мирзиёев АҚШда таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар билан учрашди.

Сиёсат

05.11.2025, 08:44

Isroildagi oʻzbekistonliklar mamlakatni qanday tark etishi mumkin?

Исроилдаги ўзбекистонликлар мамлакатни қандай тарк этиши мумкин?

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Исроил-Эрон можароси туфайли Исроилни мустақил тарк этиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун қандай йўл билан чиқиб кетиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Сиёсат

18.06.2025, 11:26

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Газ етиб бормаган маҳаллалар электр иситиш тизимига ўтказилади

Табиий газ етиб бормаган маҳаллалар учун янги ечим тайёрланмоқда. Энди бундай ҳудудлардаги хонадонлар босқичма-босқич электр иситиш тизимига ўтказилиши мумкин.

Ўзбекистон

27.07.2026, 17:24

«Эримнинг қарзини нега мен тўлашим керак?» – мактуб

Таҳририятимизга Сирдарё вилоятида яшовчи бир аёлдан юракни эзадиган мурожаат келиб тушди. Унинг айтишича, турмуш ўртоғи оила давомида унинг номига бир нечта кредит расмийлаштирган.

Маданий

27.07.2026, 13:52

Франция ва Испания ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда

Умумий вазият жуда ёмон, биз  илгари кузатилмаган ҳолатга дуч келдик, деди Франция расмийси.

Жаҳон

27.07.2026, 12:22

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади

Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун янги субсидия тизими ишга туширилди. 

Ўзбекистон

27.07.2026, 12:16

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди

Тўқаевга кўра, можарони музлатиб, Истанбул формуласининг 2.0 талқинига қайтиш керак. Аммо Путиннинг истакларини инобатга олсак, бу имконсизга ўхшайди.

Сиёсат

27.07.2026, 10:30

Тошкент модернизм меъморчилиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессияси мамлакатимиз маданий-тарихий салоҳияти учун яна бир улкан тарихий воқеа билан муҳрланди.

Маданий

27.07.2026, 10:07

Украинанинг Эрон кемасига ҳужуми жавобсиз қолмайди – Аббос Ароқчи

Эрон ва Украина ўртасидаги муносабатлар 2022 йилдан буён кескинлашган. Бунга Эрон Россияга Shahed дронларини етказиб бергани сабаб бўлган.

Сиёсат

27.07.2026, 09:50

Қозоғистон экспортининг 95 фоизи АҚШнинг янги божларидан озод этилди

Қозоғистондан АҚШга экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг қарийб 95 фоизи Вашингтон жорий этган қўшимча импорт божлари таъсирига тушмайди. 

Иқтисодиёт

27.07.2026, 09:06

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди

Бу топилмалар 4000 йил олдинги даврга тегишли бўлиб, ҳозирча илм-фанга маълум бўлган энг қадимги хонаки ипак қурти пиллалари ҳисобланади.

Фан-технология

25.07.2026, 14:57

Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди

Браунау ам Инн шаҳрида бир қизалоқ ўйнаётиб, суяк топиб олади. Бу суяк эса уруш даврида тартибсиз кўмиб ташланган 120 дан ортиқ аскар қабрига олиб борди.

Фан-технология

25.07.2026, 14:01

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сурияга ташриф буюрди

БМТ делегациясини Бош вазир аш-Шайбоний кутиб олди. Бу амалдаги БМТ раҳбарининг 17 йил ичида Сурияга илк расмий ташрифидир.

Жаҳон

25.07.2026, 13:18

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков

Кремль матбуот котибининг айтишича, агар янги тинчлик таклифлари бўлмаса, Россия ғалабагача жанг қилади.

Сиёсат

25.07.2026, 12:26

Венесуэла президентлик сайловларига тайёр эмас – Трамп

Трампнинг айтишича, Венесуэла сайловларга тайёр эмас, бироқ мамлакатда ижобий ўзгаришлар бўлмоқда.

Сиёсат

25.07.2026, 10:59

Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади

Акция Президентнинг 2026 йил 25 мартдаги «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони асосида ташкил этилмоқда. Унга кўра, ҳар ойнинг 10 ва 25 санасида «Автомобилсиз кун» ҳамда «Автомобилсиз ҳафта» тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон

25.07.2026, 09:49

Йўналиш танлаш қачон бошланади?

23 июл куни давлат олий ва касбий таълим муассасаларига 2026/2027-ўқув йили учун қабул тест синовлари якунланди.

Таълим

24.07.2026, 16:50

Хитой ЕИнинг 14 та компаниясига экспорт чекловларини жорий қилди

Хитой бу қарорни Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялари доирасида 14 та хитойлик компанияга чеклов жорий этганига жавоб сифатида қабул қилди.

Жаҳон

24.07.2026, 16:32

Хитой Тайван бўғозида икки кунлик ўқув-жанговар машғулотларни бошлади

Фужян провинциясидаги машғулотлар АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Тайван масаласини муҳокама қилганидан бир кун ўтиб бошланди.

Сиёсат

24.07.2026, 15:03

Араб ва бошқа мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидига босқинини қоралади

Исроиллик “кўчманчилар”нинг Исломнинг муқаддас қадамжосига бостириб кириши “нафрат”ни кучайтириб, мустаҳкам тинчликка тўсиқ бўлмоқда, дейилади қўшма баёнотда.

Жаҳон

24.07.2026, 13:35

FIDE президенти ЕИ санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти, россиялик Аркадий Дворкович Европа Иттифоқининг Россияга қарши қабул қилинган 21-санкциялар пакетига киритилди. 

Спорт

24.07.2026, 12:18

Ўзбекистон "Ягона Хитой" тамойилига амал қилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашди. Икки давлат ташқи ишлар вазирлари стратегик ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилишди. 

Сиёсат

24.07.2026, 11:12

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →