Британияда қотиллик сабаб муҳожирларга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
Англиянинг Ливерпул шаҳрига яқин жойлашган Саутпорт шаҳарчасидаги рақс тўгарагига пичоқ билан ҳужум уюштириб учта ёш қизни ўлдирган 17 ёшли Ахел Муганва Рудакубана полиция томонидан қўлга олинган. Жиноятда саккиз нафар бола пичоқ билан жароҳатланган, беш нафарининг аҳволи оғир. Икки нафар бола касалхонадан чиқарилган. Қурбон бўлганлар эса 6, 7 ва 9 ёшлиқ қизалоқлар.
Жаҳон
05.08.2024, 16:34
Улашиш:

Britaniyada qotillik sabab muhojirlarga qarshi namoishlar boʻlib oʻtmoqda
1-август куни эрталаб учта қотиллик ва 10 марта одам ўлдиришга уриниш жиноятларида айбланган Рудакубананинг ишини Ливерпулдаги Қироллик судида кўриш бошланди. Унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
7 августда 18 ёшга тўладиган Ахелнинг ота-онасининг келиб чиқиши асли руандалик.
Жиноят содир этилганидан бир неча соат ўтгач ижтимоий тармоқларда гумонланувчи ҳақидаги сохта маълумотлар пайдо бўлди. X ижтимоий медиа платформасидаги Channel 3 Now аккаунтига кўра унинг исми "Али Ал-Шакати" дейилган, шунингдек, каналнинг Facebook саҳифасида уни Покистон ва АҚШдаги одамлар бошқараётгани айтилган.
Бу хабарлар бир неча соат ичида зўравон намойишчилар тўлқинини юзага келтирди. Улар масжидларга ҳукум қила бошлади, полиция билан тўқнашувлар юзага келди. Полиция бу исм сохта эканлигини, 17 ёшли гумонланувчи яқинда Британияга келган бошпана изловчи эканлиги ҳақидаги миш-мишлар ҳам сохта эканлигини билдирган, аммо намоишлар Британиянинг турли қисмларига тарқалиб улгурган.
Ўтган чоршанба куни кечқурун Лондоннинг марказида полиция намойишчилар билан тўқнашган ва 111 дан ортиқ одам ҳибсга олинган.
Ҳартлпул шаҳрида ҳам тартибсизликлар содир бўлган, у ерда саккиз киши ҳибсга олинган, бир неча полициячи яраланган ва полиция машинаси ёқиб юборилган.
Гумонланувчининг дини ҳақида нотўғри маълумотлар тарқатилиши исломофобия ва мигрантларга қарши ғазабнинг кучайишига олиб келган.
Британия Бош вазири Кей Стармер пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида норозилик намойишларини қоралаб, “бу шунчаки назоратдан чиқиб кетган норозилик эмас. Бу зўравонликка мутлақо мойил бўлган шахслар гуруҳидир",- деб атади.
Жаҳон
05.08.2024, 16:34
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Британия қиролининг укаси қўлга олинди
Жаҳон
21.02.2026, 13:28

Эпштейн иши билан боғлиқ можаролар: Британия ва Норвегияда юқори лавозимли амалдорлар истеъфога чиқди
Жаҳон
09.02.2026, 11:20

Британия Ўзбекистоннинг тўрт компаниясига нисбатан санкциялар жорий этди
Иқтисодиёт
22.12.2025, 12:34
Британияда ёз фаслида 3 081 та намойиш бўлиб ўтди, кўпчилиги Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди
Жаҳон
04.09.2025, 21:36

Январ воқеалари – Автократия инқирози ва сиёсий бўҳрон
Сиёсат
10.08.2024, 14:13
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
