Даволаниш учун имтиёзли йўлланма кимларга ва қай тартибда берилади?
Дастлаб мижоз яшаш жойидаги оилавий шикофор пунктига ёки поликлиникага боради.
Ўзбекистон
16.08.2025, 10:20
Улашиш:

Хўш, кимлар ордер олиши мумкин? У қандай тартибда берилади?
— 2003 йил 26 февралда қабул қилинган тегишли ҳуқуқий ҳужжатда давлат бюджети маблағи ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган қатор имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати келтирилган, — дейди Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти бўлим бошлиғи Азизбек Ҳамроқулов. — Бу рўйхатга болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, етим болалар, I ва II гуруҳ ногиронлари, ёшга оид пенсияга чиққан ва ишламайдиганлар, 1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар, унинг қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар, байналмилалчи-жангчилар киритилган.
Айни чоғда кам таъминланган оилаларнинг болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчилари, камбағаллик реестрига киритилган оилалар аъзолари, ойлик даромади оиланинг ҳар бирига минимал истеъмол харажати миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган вакиллари ва бошқа бир нечта тоифадаги шахслар ҳам ана шу рўйхатдан ўрин олган.
Кўриниб турибдики, бу имтиёздан фойдаланувчилар сони кам эмас. Шу боис ордер олиш тартибини қадам-бақадам келтирсак, улар учун фойдали бўлади.
Дастлаб мижоз яшаш жойидаги оилавий шикофор пунктига ёки поликлиникага боради. Бу ердан у кўп тармоқли марказий поликлиникага йўналтирилади. Шу ўринда ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан диспансер рўйхатида турадиган шахслар тегишли вилоят тиббиёт ташкилотларига тўғридан-тўғри юборилиши мумкинлигини ҳам эслатиб ўтиш зарур.
Кўп тармоқли марказий поликлиника беморни ҳудудда даволаш мумкин, деб билса, уни туман тиббиёт бирлашмаси стационар бўлимига йўналтиради, касаллигига қараб вилоятга ҳам жўнатиши мумкин. Ўз навбатида, вилоятдан республика тиббиёт ташкилотига йўлланма берилади.
Тошкент шаҳрида фуқаро дастлаб оилавий поликлиникага боради. Бу ердан у кўп тармоқли марказий поликлиникага йўналтирилади. Ижтимоий аҳамиятли касалликлар бўйича диспансер рўйхатида турадиган беморлар шаҳар ёки республика тиббиёт ташкилотига тўғридан-тўғри юборилиши мумкин.
Кўп тармоқли марказий поликлиникадан шаҳарга ва у ердан республика тиббиёт ташкилотларига йўлланма берилади.
Айтиш жоизки, имтиёзли тоифадаги мижозларга бепул тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий танлов комиссияси хулосаси асосида ордер берилади.
Ҳозиргидек рақамлаштириш жараёнида одамлар ортиқча вақт йўқотмасликни исташи турган гап. Шу боис бу жараён рақамлаштирилган бўлиб, ордер ҳолатини my.gov.uz портали орқали текшириш имконияти яратилган.
Порталнинг “Имтиёзли даволанишни текшириш" саҳифасига ўтиб, "Хизматдан фойдаланиш" тугмаси босилади.
Аризачининг тури танланади (Аризачи/Ота-она/ Ишончли вакил).
Аризачи шахсий маълумотлари киритилади (ЖШШИР, яшаш жойи).
Имтиёзли йўлланма маълумотлари жойланади.
Шу тариқа имтиёзли тоифага кирувчи шахс электрон йўлланма асосида кўрсатиладиган тиббий хизматлар маълумотини ҳам юклаб олади.
Умуман, Ўзбекистонда имтиёзли тоифадаги аҳолини давлат маблағи ҳисобидан ордер орқали даволаш кенг йўлга қўйилган бўлиб, ушбу жараённи янада соддалаштириш доимий эътибор марказида. Шу мақсадда айни чоғда тегишли қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича иш олиб бориляпти. Албатта, бу ордер олиш тартибини янада осонлаштириш билан бир қаторда, тиббиётни халқчил тизимга айлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларимизга янгича суръат бағишлайди.
Ўзбекистон
16.08.2025, 10:20
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда Ядро тиббиёти маркази қурилиши бошланди
Фан-технология
10.10.2025, 19:05

Соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
Сиёсат
20.08.2025, 12:05

Ревматизм болаларнинг ҳаётига қандай таъсир қилади?
Фан-технология
14.01.2025, 10:27

Мактаб яқин: Болалар саломатлиги учун нималарга эътибор бериш керак?
Фан-технология
15.08.2024, 11:31
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
