updated: 22.03.2026, 06:45

Ревматизм болаларнинг ҳаётига қандай таъсир қилади?

Қиш мавсуми қатор мавсумий касалликлар авж оладиган давр бўлиб, шулардан бири — ревматизм. Бу хасталикка кўпроқ мактаб ёшидаги болалар чалинади ва у катталарга нисбатан оғир кечади. Хўш, ревматизм қандай пайдо бўлади, уни келтириб чиқарувчи омиллар қайсилар? Касалликнинг асосий белгилари, асоратлари нималардан иборат? Соғлиқни сақлаш вазирлигининг болалар бош кардиологи Бунёд Акбархонов ушбу саволларга жавоб берди.

Улашиш:

Revmatizm bolalarning hayotiga qanday taʼsir qiladi?

Revmatizm bolalarning hayotiga qanday taʼsir qiladi?

Шифокорнинг сўзларига кўра, оёқда ўтказилган сурункали тонзиллит — касалликни келтириб чиқарувчи энг асосий омил. Яъни тез-тез томоғи оғриб турадиган болалар ангинаси ўз вақтида даволанмаса, 10-14 кун ўтиб, уларда ревматизм ривожланиши мумкин. 

Касалликнинг ўткир шаклида ангинадан тузалган беморни маълум муддат ўтиб, яна юқори ҳарорат безовта қилади. Тирсак, билак-кафт усти, тизза, болдир-оёқ панжаси бўғимлари ва танасининг бошқа қисмлари қизариб, шишади. 

10-12 кун ўтгач, полиартритга хос барча симптомлар йўқолади. Бироқ мазкур ҳолат вақтинчалик бўлиб, хасталик чоғида юракнинг мушак қавати, клапанлари, ташқи пардаси зарарланади. Бу эса юрак нуқсонига олиб келиши мумкин. 

Ревматизм бошқа аъзо ва тўқималар, масалан, нерв тизимида ҳам жиддий асоратларни келтириб чиқариши хавфи юқори. Бунда боланинг оёқ-қўллари учиб туради, ўта қўзғалувчанлик, тез толиқиш кузатилади.

Хасталикнинг ўткир босқичида бемор, одатда, шифохонада даволанади. Статсионардан чиққандан сўнг ҳам узоқ вақт шифокор кузатувида бўлади.

Ҳолсизланиш, тез чарчаш, рангпарлик, иштаҳа пасайиши, кечқурун тана ҳарорати кўтарилиши, баъзан бош оғриғи, юрак ўйнаши, ҳансираш, бўғимлар соҳасидаги тери остидаги майда, қаттиқ ва оғриқсиз “ревматик тугунчалар” ҳамда пушти, ҳалқасимон тошмалар ревматизмга хос аломатлардир. 

Бу касалликдан асаб тизими шикастланганда, боланинг кайфияти ва хулқ-атвори ўзгариб, беҳаловат, эътиборсиз ва сержаҳл бўлиб қолади. Унинг хотираси пасаяди. 

Бемор беихтиёр тартибсиз, беўхшов ҳаракатлар қилади. Кўзлари пириллаб, юз мушаклари тортилади. Натижада у ўзи мустақил кийиниб-ечина, овқатлана олмайди. Шунингдек, туртиниб-суртиниб юра бошлайди. 

Қайталама ревматизм даврида организмда иммунологик ва биокимёвий бузилишлар кузатилади, юракда яллиғланиш жараёни кучаяди. 

Ревматизмга фақат мутахассис томонидан тегишли текширувлардан сўнг аниқ ташхис қўйилиши мумкин. Агар ўз вақтида шифокорга мурожаат қилинса, беморни муваффақиятли даволаса бўлади. 

мавзуга оид янгиликлар

Maktab yaqin: Bolalar salomatligi uchun nimalarga eʼtibor berish kerak?

Мактаб яқин: Болалар саломатлиги учун нималарга эътибор бериш керак?

Ҳадемай янги ўқув йили бошланади. Қолаверса, куз фасли яқин. Демак, қарийб уч ойлик танаффусдан сўнг болалар организми яна ўқув мавсумига, мактаб режимига мослашиши керак. Хўш, бунинг учун шифокорлар ота-оналарга қандай тавсиялар беради? Болалар учун мактаб сумкаларини танлашда нималарга аҳамият бериш керак? Бу борада Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир қатор тавсиялар берилди.

Фан-технология

15.08.2024, 11:31

Ўзбекистонда Ядро тиббиёти маркази қурилиши бошланди

Душанбе шаҳридаги “Марказий Осиё – Россия” ва МДҲ саммитлари доирасида Ўзбекистонда атомдан тинч мақсадларда фойдаланишга бағишланган маросим бўлиб ўтди. 

Фан-технология

10.10.2025, 19:05

Соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 19 август куни соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш ва тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Сиёсат

20.08.2025, 12:05

Даволаниш учун имтиёзли йўлланма кимларга ва қай тартибда берилади?

Дастлаб мижоз яшаш жойидаги оилавий шикофор пунктига ёки поликлиникага боради.

Ўзбекистон

16.08.2025, 10:20

Allergiya mavsumi yaqin: Nimalarni isteʼmol qilmaslik kerak?

Аллергия мавсуми яқин: Нималарни истеъмол қилмаслик керак?

Озиқ-овқат аллергияси — дунёда тобора кенг тарқалаётган патологиялар сирасидан бўлиб, таҳлилларга кўра, бундан асосан болалар, айниқса, эмизикли гўдаклар кўп азият чекади. Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова кучли аллерген ҳисобланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Фан-технология

24.02.2025, 10:40

Sovuq kunlarda qanday ovqatlanish kerak?

Совуқ кунларда қандай овқатланиш керак?

Ўзбекистонга қиш мавсуми кириб келиши билан ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасайди. Бундай шароитда тетик ва соғлом юриш учун овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Хўш, совуқ кунларда қандай овқатланиш керак? Мазкур саволга Тиббиёт фанлари доктори Илҳом Отажонов Соғлиқни сақлаш вазирлигига берган интервьюсида жавоб берди. 

Фан-технология

17.12.2024, 10:53

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45