Энди мопед ва скутер ҳайдовчилари учун гувоҳнома олиш тартиби енгиллашади

2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда мопед ва скутерларни, шунингдек, соатига 25 км/с тезликдан ошмайдиган мототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномасида янги — «А1» кичик тоифаси жорий этилади.

Улашиш:

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Транспорт воситаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, 2026 йилдан бошлаб «А1» тоифадаги гувоҳномани олиш учун талабгорлар:

• ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича мажбурий ўқув курсини ўтамасдан;

• тўғридан-тўғри назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш орқали гувоҳнома олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шу билан бирга, номзодлар хоҳишига кўра онлайн ёки офлайн ўқув курсларида қатнашиши ёхуд мустақил тайёрланиши мумкин.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқишни тугатганлик ҳақидаги гувоҳнома талаб этилмайди.

Шунингдек, “A”, “B”, “C”, “D” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга шахслар автоматик равишда «А1» тоифадаги транспорт воситаларини ҳам бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.

Имтиҳон тартиби

• Назарий имтиҳонда 20 та савол берилади;

• 16 тадан камида тўғри жавоб берган номзодлар амалий имтиҳонга қўйилади (бошқа тоифалар учун — 18 та савол талаб қилинади).

Яна бир муҳим янгиликлар:

• 2026 йил 1 февралдан “A” ва “B” тоифаси учун назарий қисмни мустақил ўзлаштириш мумкин бўлади;

• “A” ва “B” тоифали ҳайдовчиларни тайёрлаш курсларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади;

• 2026 йил 1 апрелдан автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали аниқланган қоидабузарликлар учун жарима баллари қўлланилади;

• жарима баллари транспорт воситасининг эгаси ёки ундан ишончнома, суғурта полиси ёки йўл варақаси асосида фойдаланувчи ҳайдовчилар ўртасида тақсимланади.

 Бу ўзгаришлар мототранспорт воситалари ҳаракатини қонунийлаштириш, хавфсизликни ошириш ва ҳайдовчиларга қулайлик яратишга қаратилган.

сўнгги янгиликлар

Трамп Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларини C5+1 саммитига таклиф қилди

Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари 6 ноябрь куни Вашингтонда АҚШ президенти Дональд Трамп билан C5+1 (Марказий Осиё + АҚШ) саммитида учрашадилар, деб хабар берди якшанба куни Ақорда.

Сиёсат

27.10.2025, 15:37

Жанубий Кореяда 26 нафар ўзбекистонлик жаримага тортилди

Миграция агентлиги маълумотига кўра, уларга ҳар бир ой учун 2000 АҚШ доллари миқдорида жарима қўлланди. Рейдлар APEC-2025 саммити арафасида кучайтирилган бўлиб, қонунбузарларга жарима, депортация ва мамлакатга кириш тақиқлари қўлланиши мумкин.

Ўзбекистон

27.10.2025, 13:19

Мусиқа мияни деменция ва Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилади

Мусиқа тинглаш миянинг бир нечта соҳаларини фаоллаштиради ва когнитив бузилишлар, жумладан деменция ва Альцгеймер касаллиги хавфини камайтириши мумкин. Айниқса, севимли мусиқа ижобий ҳиссиётларни уйғотиб, хотираларни тиклашга ёрдам бериши билан самарали ҳисобланади.

Фан-технология

27.10.2025, 11:49

Ўзбекистонда қайси соҳада энг юқори маош тўланади?

Ўзбекистонда энг юқори маош банк, суғурта ва кредит соҳаларида — ўртача 16,8 млн сўм. IT ва телекоммуникациялар ходимлари 14,9 млн сўм билан иккинчи ўринда. Энг паст маош эса таълим (4,1 млн сўм) ва соғлиқни сақлаш (3,7 млн сўм) соҳаларида қолмоқда.

Ўзбекистон

27.10.2025, 10:45

Тошкентда кесилган 145 туп дарахт бўйича ҳокимлик изоҳ берди

Таъкидланишича, арчаларнинг кўпчилиги касалланган ва қуриб бораётган дарахтларни эҳтиёткорлик билан кўчириш режалаштирилган, аммо айрим масъуллар жараёнда талабларга тўлиқ амал қилмаган. Гувоҳлар эса ишлар ҳоким ўринбосари Баxтиёр Раҳмонов топшириғи билан амалга оширилганини айтишмоқда.

Ўзбекистон

27.10.2025, 10:00

Ўзбекистон делегацияси Ислом бирдамлик ўйинларига 194 нафар спортчи билан боради

7–21 ноябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳри VI Ислом бирдамлик ўйинларига мезбонлик қилади.

Спорт

27.10.2025, 09:01

ССВ тизимида 1000 дан ортиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2025 йил июль ҳолатига кўра молия ва иқтисодиёт йўналишида фаолият юритувчи 1 280 нафар ходимда манфаатлар тўқнашуви ва непотизм ҳолатлари аниқланди.

Ўзбекистон

27.10.2025, 08:17

Трамп санкциялари сабаб “Роснефть” ва “Лукойл” 5,2 млрд долларга арзонлади

Трампнинг янги санкциялари Россия билан муносабатларни янада кескинлаштирди. Ҳиндистон Россия нефти импортларини қисқартира бошлагач, “Роснефть” ва “Лукойл” акцияларида катта муаммолар юзага келмоқда.

Иқтисодиёт

25.10.2025, 18:44

Ўзбекистонда никоҳлар камаймоқда, ажримлар эса кўпаймоқда

Йил бошидан буён 177 минг никоҳ қайд этилган бўлса, 32 минг оила бузилган. Шунингдек, 16 минг ота-она алимент тўламасдан қочиб юрибди ва айримлари болаларини қарз билан ташлаб кетишган.

Ўзбекистон

25.10.2025, 17:07

Сергей Миронов: "Тил билмасликни баҳона қилиб давлатдан чиқариб юбориш — бу ҳақиқий фашизм"

Сергей Миронов Латвияда русийзабонларни чиқаришни “фашизм” деб атади. Россияда қонунбузар мигрантларни эса нафақат ўзи, балки бутун оиласи билан депортация қилиш тарафдори. Шунингдек, Миронов Россияга меҳнат мигрантлари фақат вахта усулида келиши, уларнинг оилалари эса мамлакатга киритилмаслиги лозимлигини билдирди.

Жаҳон

25.10.2025, 14:51

Лондон суди “Вагнер” билан ҳамкорлик қилган британияликларга ҳукм чиқарди

Лондон суди 20–23 ёшли олти нафар британия фуқаросини 7 йилдан 17 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан ҳукм қилди. Улар 2024 йил март ойида Россиянинг террористик ташкилот деб эътироф этилган “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси топшириғи билан шарқий Лондондаги омборни ёқиб юборган.

Жаҳон

25.10.2025, 11:49