Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 21.03.2026, 22:21

Трамп санкциялари сабаб “Роснефть” ва “Лукойл” 5,2 млрд долларга арзонлади

Трампнинг янги санкциялари Россия билан муносабатларни янада кескинлаштирди. Ҳиндистон Россия нефти импортларини қисқартира бошлагач, “Роснефть” ва “Лукойл” акцияларида катта муаммолар юзага келмоқда.

Улашиш:

Трамп санкциялари сабаб “Роснефть” ва “Лукойл” 5,2 млрд долларга арзонлади

Россиянинг икки йирик нефть компанияси — “Роснефть” ва “Лукойл” акциялари АҚШ санкцияларидан кейин кескин пасайди. Икки кун ичида уларнинг умумий капитализацияси 424 миллиард рублга (5,2 миллиард долларга) камайди.

“Роснефть”нинг қимматли қоғозлари ҳозирда 389,85 рублдан сотилмоқда — бу санкциялардан олдинги қийматидан 3 фоизга арзон. 24-октябрда эса 383,15 рублга тушди — бу 2023 йил майидан буёнги энг паст кўрсаткич. Компаниянинг бозор қиймати 127 миллиард рублга (1,56 миллиард доллар) йўқолди.

“Лукойл” акциялари эса икки кун ичида 7,2 фоизга арзонлашди ва капитализацияси 3,66 миллиард долларга пасайди. Компания асосий эгаси Вагит Алекперовнинг бойлиги ҳам икки кунда 83 миллиард рублга (1 миллиард доллардан ортиқ) камайди.

АҚШ санкциялари

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйга қайтгандан бери биринчи марта “Роснефть” ва “Лукойл” ҳамда уларнинг 36 та шўъба корхонасига қарши санкциялар жорий қилди. Бу қарор “Лукойл”нинг Дубайдаги савдо бўлинмасини тўхтатиши ва “Роснефть”нинг Ҳиндистонга етказиб беришларида муаммо келтириб чиқариши мумкин.

Трамп 22-октябр куни эълон қилган санкциялар Россия президенти Владимир Путин билан муносабатлардаги кескинлик фонида қабул қилинди. Кейинчалик Ҳиндистон Россия нефти импортларини қисқартира бошлади.

Маълумотларга кўра, Ҳиндистоннинг йирик давлат компаниялари — Indian Oil Corp, Bharat Petroleum, Hindustan Petroleum ва Mangalore Refinery and Petrochemicals Россия нефти ҳужжатларини янада қаттиқ текширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия 2022 йилда Украинага бостириб киргач, Ҳиндистон Москва нефтининг энг йирик харидорига айланганди. 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ҳиндистон ўртача кунига 1,7 миллион баррель Россия нефтини импорт қилган.

мавзуга оид янгиликлар

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Shimoliy Koreya Rossiyaga urushda qancha yordam bergan?

Шимолий Корея Россияга урушда қанча ёрдам берган?

Шимолий Корея Россияга урушда Украинанинг бир қанча муҳим фуқаролик инфратузилмасига қарши ракета ҳужумларни амлга оширишда ёрдам берган. Шу вақтга қадар Шимолий Корея Россияга 20 минг контейнердан иборат ўқ-дорилар етказиб берганлиги маълум бўлди.

Жаҳон

30.05.2025, 10:41

АҚШ ва Европа Иттифоқи Ўзбекистон компанияларига санкциялар киритди

АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг бир қанча компанияларига тақиқларни четлаб ўтиб, Россияга маҳсулот етказиб бергани учун санкциялар киритди.

Ўзбекистон

27.02.2024, 11:47

Россия ва Украина ўт очишни вақтинча тўхтатди

Россия президенти Владимир Путин Украина билан “Пасха сулҳи” эълон қилди. Маълум қилинишича, ўт очишни тўхтатиш 11 апрель соат 16:00 дан 12 апрель куни кечгача давом этади.

Жаҳон

10.04.2026, 11:06

F-15 учувчисини қутқариш: Эрон осмонидаги махфий операция!

Эрон осмонида уриб туширилган F-15 қирувчи самолёти экипажини қутқариш учун “Delta Force”, “Денгиз мушуклари” ва SRUнинг махфий гуруҳлари жалб этилди.

Жаҳон

08.04.2026, 07:44

“Ой пойгаси”: АҚШ доимий база қуришга киришди

Президент Трамп космик тадқиқотлар билан шуғулланувчи давлат агентлиги – NASA'га 2030 йилгача Ойда доимий база қуриш вазифасини юклади.

Жаҳон

27.03.2026, 11:36

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Қамчибек Ташиев яна бир лавозимни тарк этди

Ташиевнинг Қирғиз футбол иттифоқи президенти сифатидаги ваколат муддати тугади ва ўз ихтиёри билан лавозимини топширди. У “Ўз вазифамни бажариб бўлдим” деди.

Жаҳон

16.04.2026, 17:27

Бухорода “Leapmotor” автомобиллари ишлаб чиқарилади

Ботир Зарипов “Leapmotor” компанияси витсе-президенти Лей Минг бошчилигидаги делегация билан учрашди. Вилоятда 2026 йилда Leapmotor автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Ўзбекистон

16.04.2026, 16:23

Эронга музлатилган 100 миллиард долларлик активлари зарур

Эрон бугунги музокаралар фонида камида 6 миллиард долларини қайтаришни талаб қилмоқда, умумий музлатилган активлар эса 100 миллиарддан ошади.

Жаҳон

16.04.2026, 14:58

BBC 2000 тагача иш ўрнини қисқартиради

575 миллион евролик кескин тежамкорлик, 2000 тагача иш ўрни қисқариши ва Трампнинг 10 миллиард долларлик суд даъвоси — BBCнинг турли муаммолари бир нуқтада жамланмоқда. 

Жаҳон

16.04.2026, 10:14

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида ноқонуний баннерлар олиб ташланди

Маданий мерос агентлиги ва унинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан 2026 йил 14 апрелда “Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида давлат назорати (мониторинг) ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон

15.04.2026, 17:16

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда

 АҚШ президенти Доналд Трамп ва Италия бош вазири Жоржа Мелони ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. Зиддият Рим папаси Лев XIV атрофидаги баёнотлардан сўнг юзага келган. 

Жаҳон

15.04.2026, 16:59

“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда

Бутун Ғарб мигрантларга эшигини ёпаётган бир пайтда Испания ярим миллион муҳожирга қонуний мақом бермоқчи.

Жаҳон

15.04.2026, 16:29

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар қайта тикланди

“Uzbekistan Airways” 14 апрелдан бошлаб Тошкент – Тел-Авив йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни қайта тиклади.

Ўзбекистон

15.04.2026, 15:24

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи

Трамп ваъда қилган тез ғалаба амалга ошмади. Уруш чўзилиб, энергия бозори ва глобал иқтисодда беқарорликни кучайтирмоқда.

Жаҳон

15.04.2026, 12:13

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин

Иқлим ўзгариши шунчаки экологик масала эмас, балки жиддий иқтисодий хавфдир. Унинг натижасидаги йўқотишлар Марказий Осиёда аллақачон бошланган.

Иқтисодиёт

15.04.2026, 11:46

Масофадан туриб никоҳдан ўтишга рухсат берилди

Ўзбекистонда никоҳни қайд этиш тартибига муҳим ўзгариш киритилди. Жорий йил 9 апрелда қабул қилинган 154-сонли Ҳукумат қарорига кўра, айрим ҳолларда никоҳни масофадан туриб, видеоконференция орқали расмийлаштиришга рухсат берилди.

Ўзбекистон

15.04.2026, 11:05

Қимиз ичган ҳайдовчи алкотестердан ўтса, натижа қандай бўлади?

Қимиз қозоқ халқининг анъанавий ичимлиги бўлиб, у бия сутидан тайёрланади. Унинг фойдали жиҳатлари ҳақида кўплаб тадқиқотлар ўтказилган.

Маданий

15.04.2026, 10:36

Ўзбекистон ва Афғонистон $520 млнлик келишувга эришди

Келишувлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қурилиш, энергетика ва логистика каби турли соҳаларни қамраб олган.

Иқтисодиёт

15.04.2026, 09:50

Синдаров тарихий ғалабани қўлга киритди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Кипрда бўлиб ўтган Номзодлар турнири ғолибига айланди ва муддатидан аввал жаҳон тожи учун йўлланмани қўлга киритди.

Спорт

14.04.2026, 21:29

Шикастланган давлат рақамини онлайн алмаштиринг

Эндиликда автомобилингизнинг давлат рақами белгиси (номер) яроқсиз ҳолга келган ёки шикастланган бўлса, уни алмаштириш учун навбатларда туриш шарт эмас.

Ўзбекистон

14.04.2026, 17:11

Таълим тизимида муҳим ўзгаришлар: ваколатлар вазирликка ўтказилмоқда

Қабул ваколатлари вазирликка ўтказилиб, жараёнлар тезлашади ва абитуриентлар учун қулайликлар яратилади.

Таълим

14.04.2026, 17:00

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Очиқлик индекси”да энг паст ўринни эгаллади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2025 йил якунлари бўйича давлат органлари фаолияти очиқлигини баҳоловчи “Очиқлик индекси” рейтингини эълон қилди. 

Ўзбекистон

14.04.2026, 16:13

Ҳўрмуздаги кескинлик: дунё озиқ-овқат хавф остидами?

Ҳўрмуз бўғози орқали ўтадиган таъминот занжиридаги узилишлар ўғит, ёқилғи ва қишлоқ хўжалиги учун муҳим ресурслар етказиб беришга салбий таъсир кўрсатмоқда. 

Иқтисодиёт

14.04.2026, 15:42

“Диққатини жамлай олмаган компания”: OpenAI стратегияси танқид остида

OpenAI нинг 852 миллиард долларлик баҳоси унинг айрим инвесторлари томонидан шубҳа остига олинмоқда, чунки компания Anthropic билан рақобатни кучайтириш мақсадида эътиборини корпоратив бозорга қаратмоқда.

Иқтисодиёт

14.04.2026, 15:41

"Ҳаммангни ишдан оламан". Венгрияда Петер Мадьяр даври бошланмоқда

Венгрия парламент сайловларида ғолиб бўлган Петер Мадьяр ишни "тозалаш"дан бошлашини маълум қилди. "Сўнгги 16 йил давомида ҳокимият тепасида бўлган барча қўғирчоқларни лавозимидан кетишга чақираман", деди у.

Жаҳон

14.04.2026, 12:27

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →