Лондон суди “Вагнер” билан ҳамкорлик қилган британияликларга ҳукм чиқарди

Лондон суди 20–23 ёшли олти нафар британия фуқаросини 7 йилдан 17 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан ҳукм қилди. Улар 2024 йил март ойида Россиянинг террористик ташкилот деб эътироф этилган “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси топшириғи билан шарқий Лондондаги омборни ёқиб юборган.

Жаҳон

25.10.2025, 11:49

Улашиш:

Лондон суди 20–23 ёшли олти нафар британия фуқаросини 7 йилдан 17 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан ҳукм қилди. Улар 2024 йил март ойида Россиянинг террористик ташкилот деб эътироф этилган “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси топшириғи билан шарқий Лондондаги омборни ёқиб юборган. Омборда Украинага юбориладиган техника сақланган бўлиб, зарарнинг миқдори қарийб 1,5 млн еврони ташкил этди.

Асосий ташкилотчи 21 ёшли Дилан Эрл 17 йилга қамалди. Унинг шериклари Жейк Ривз 12 йил, Нии Менсах 9 йил, Жаким Роуз 8 йил, Угниус Асмена 7 йил, Эштон Эванс эса 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Терговга кўра, “Вагнер” уларга ваъда қилинган пулларни бермаганидан сўнг, гуруҳ ҳатто Лондонда яшовчи россиялик тадбиркор Евгений Чичваркинни ўғирлашни режалаштирган. Бироқ полиция уларни вақтида қўлга олди.

“Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси 2014 йилда Россияда пайдо бўлиб, Украина шарқидаги ҳарбий ҳаракатларда фаол қатнашган. Кейинчалик Сурия, Ливия, Марказий Африка Республикаси ва бошқа мамлакатларда ҳам иштирок этгани маълум. 

Ғарб давлатлари ва БМТ “Вагнер”ни кўплаб ноқонуний операциялар, инсон ҳуқуқларини бузиш ва жиноятларда айблаб келади. 2023 йилда Европа Иттифоқи ва Буюк Британия уни террористик ташкилот сифатида тан олди.

Жаҳон

25.10.2025, 11:49

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Британия: Россия Навальнийни заҳарлаб ўлдирган

Лаборатория текширувлари натижасида унинг танасидан эпибатидин моддаси аниқланган ва айнан шу заҳар унинг ўлимига сабаб бўлгани тасдиқланди.

Жаҳон

16.02.2026, 14:54

Британияда болаларнинг интернетдаги хавфсизлиги бўйича янги чоралар эълон қилинди

Британия Бош вазири Кир Стармер ва Илм, инновация ва технологиялар вазири Лиз Кендалл интернетда болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янги чораларни эълон қилди. 

Фан-технология

16.02.2026, 10:28

Лондон болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи

Британия ҳукумати болаларни интернетдан яхшироқ ҳимоя қилиш мақсадида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш, жумладан, вояга етмаганлар учун уларни тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Жаҳон

20.01.2026, 14:42

Ўзбекистон фуқаролари учун Британияда мавсумий иш квоталари оширилади

Британия вакиллари билан учрашувда шунингдек, янги мавсумий операторлар билан шартномалар тузиш ҳамда юртдошларимизни хавфсиз ва ташкиллаштирилган ҳолда ишга ёллаш юзасидан келишувга эришилди.

Ўзбекистон

19.09.2025, 17:29

Британия компанияси Ўзбекистондаги лабораторияларни замонавий стандартларга мослаштиради

"Intertek" компанияси 100 дан ортиқ мамлакатда 1000 дан зиёд лабораторияга эгалик қилади.

Ўзбекистон

05.09.2025, 16:38

Ўзбекистонда оқова сувларни қайта ишлашда Британия технологиялари жорий этилади

"Cambi Group" Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларда иштирок этиши хусусида фикр алмашилди.

Ўзбекистон

06.08.2025, 20:27

сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01