Сунъий интеллект ёрдамида илк бор табиатда учрамайдиган вируслар яратилди
Америкалик тадқиқотчилар сунъий интеллектдан фойдаланиб 16 та вирус яратди. Бу кашфиёт янги ютуқларга умид уйғотиш билан бирга, ундан нотўғри мақсадда фойдаланиш борасидаги хавотирларни ҳам кучайтирмоқда.
Фан-технология
07.08.2026, 12:10
Улашиш:

АҚШлик тадқиқотчилар сунъий интеллект ёрдамида янги вируслар яратганини эълон қилди. Мазкур илм-фандаги илк ҳолат бир томондан тиббиётда ютуқларга эришиш умидини уйғотса, иккинчи томондан сунъий интеллектнинг хатарлари борасидаги хавотирларни кучайтирмоқда.
«Science» журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, Стенфорд университети, шунингдек, MIT ва Гарвард қошидаги Брод институти олимлари сунъий интеллект орқали минглаб геномларни ҳосил қилиш учун андоза сифатида табиатда мавжуд фагдан — яъни бактерияларни зарарлайдиган вирус туридан фойдаланганини маълум қилди.
6 август куни эълон қилинган хулосаларга кўра, тадқиқотчилар 300 га яқин геномни кимёвий усулда синтезлаб, уларни лаборатория шароитида синовдан ўтказган. Натижада 16 та «яшовчан» вирус ҳосил бўлган.
Синовлар давомида синтетик вируслар аралашмаси ичак таёқчаси бактерияларини йўқ қилишда табиий вирусларга қараганда самаралироқ эканлиги исботланди.
Тадқиқотда иштирок этмаган, Торонто университети ва Торонто бош шифохонасининг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси Исаак Богочнинг таъкидлашича, мазкур тадқиқот умидбахшлиги билан бир қаторда хавотир ҳам уйғотади.
«Сунъий интеллект ёрдамида яратилган вируслар баъзи бир афзалликларга эга. Масалан, антибиотикларга чидамли инфекцияларни янгича усуллар билан енгишга ёрдам берадиган мақсадли бактериофагларни яратиш мумкин. Бироқ функционал вирусларни лойиҳалаш салоҳияти зарарли патогенларга нисбатан қўлланилса, жиддий биохавфсизлик таҳдидига айланиши ҳеч гапмас. Шу сабабли, технология билан бир қаторда кучли ҳимоя чоралари, текширув ва назорат ҳам ривожланиб бориши зарур», — деди Богоч «Ал-Жазира» нашрига.
Сиднейдаги UNSW Биотехнология ва биомолекуляр фанлар мактаби профессори Фатема Вафаенинг айтишича, тадқиқотнинг ўзи инсонлар учун бевосита хавф туғдирмайди, чунки бактериофаглар фақат бактерияларни зарарлаши мумкин. Бироқ назарий жиҳатдан тадқиқотда қўлланган усуллар зарар етказишда фойдаланилиши мумкин.
Сунъий интеллект назоратдан чиқиши мумкинми?
Мазкур илмий ютуқ сунъий интеллект инсонлар томонидан ёвуз мақсадларда қўлланиши ёки унинг назоратдан чиқиб кетиши эҳтимоли ҳақидаги хавотирлар кучайган пайтга тўғри келмоқда.
Буюк Британиянинг сунъий интеллект соҳасини назорат қилувчи ташкилоти маълум қилишича, Anthropic ва OpenAIнинг энг илғор моделлари хавфсизлик синовида реал одамлар ва ташкилотларни нишонга олган.
Бундай назоратдан чиққан фаолиятлар қаторида Anthropic компаниясининг Claude Mythos 5 модели эътибор марказида бўлди. У дастурчилар платформасидаги очиқ кодли лойиҳага зарарли код киритишга уриниш мақсадида сохта онлайн шахслар яратгани кузатилди.
мавзуга оид янгиликлар

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30

AI инсониятни 2030 йилгача йўқ қилиши мумкинми?
Фан-технология
10.09.2026, 10:30

OpenAI янги ChatGPT Work агентини намойиш қилди
Фан-технология
10.07.2026, 18:30

АҚШ AI моделига чеклов қўйдими?
Сиёсат
16.06.2026, 15:10

Хитой технологик кадрларини АҚШдан ортга қайтармоқда
Жаҳон
14.05.2026, 17:42

Сунъий интеллект пойгаси: Ҳиндистон Deep Tech учун $25 миллиард йўналтирмоқчи
Фан-технология
29.09.2026, 16:13
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

АҚШда «Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
