OpenAI янги ChatGPT Work агентини намойиш қилди

Anthropic билан кучли рақобатга киришган OpenAI узоқ кутилган "супер илова"сини тақдим этди. 

Улашиш:

OpenAI янги ChatGPT Work агентини намойиш қилди

OpenAI 9 июнь куни офис ходимларига дастурлаш воситаларининг имкониятларидан катта харажатларсиз фойдаланишга ёрдам берадиган янги сунъий интеллект агентини намойиш этди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Компаниянинг маълум қилишича, ChatGPT Work деб номланган ушбу агент ChatGPT ва Codex сунъий интеллект дастурлаш воситасини бирлаштиради. У фойдаланувчиларга ҳужжатлар, тақдимотлар ва веб-сайтлар яратишда ёрдам беради. Хизмат OpenAI’нинг пайшанба куни тақдим қилинган энг илғор сунъий интеллект модели — GPT-5.6 асосида ишлайди.

Ўтган ойда мазкур модел тақдимоти миллий хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар сабабли АҚШ ҳукуматининг илтимосига биноан кечиктирилган эди.

 

Корпоратив сунъий интеллект бозоридаги рақобат

ChatGPT Work — OpenAI’нинг жорий йил январь ойида Anthropic тақдим этган Claude Cowork агентига жавоби ҳисобланади. Claude Cowork ҳам мураккаб, бир неча босқичдан иборат вазифаларни мустақил режалаштириб, бажаришга қодир.

Бу тақдимот сунъий интеллект воситаларини яратиш ва сотиш борасида рақобат кучайиб бораётганини акс эттиради.

Тез орада биржага чиқишга ҳозирлик кўраётган Anthropic ва OpenAI компаниялари корпоратив мижозлар бозорини эгаллаш учун кескин рақобат олиб бормоқда. Чунки компанияларга хизмат кўрсатиш истеъмолчиларга маҳсулот сотишдан кўра анча даромадли ҳисобланади.

ChatGPT Work ҳам, Claude Cowork ҳам дастурлашни билмайдиган фойдаланувчиларга мўлжалланган. Улар ёрдамида сунъий интеллект асосидаги дастурлаш воситаларидан осон фойдаланиш мумкин.

Ушбу воситалар одатий chatbot’ларга қараганда кўпроқ имкониятларга эга, бироқ улардан фойдаланиш ҳам махсус билим талаб қилади.

 

OpenAI GPT-5.6 моделини тақдим қилди

OpenAI ўзининг GPT-5.6 моделини уч хил ўлчамда чиқарди.

«Ҳар қандай соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш учун моделнинг код ёзиш қобилиятидан фойдаланиш мумкин», — деди ChatGPT Work маҳсулот менежери Тай Гери интервьюсида.

Гери OpenAI’нинг GPT-5.6 моделини «анча арзон бўлишига қарамай, икки баробар тезкор ва ўзидан анча қиммат моделлар билан рақобатлаша олади», деб таърифлади.

Пайшанба кунги тақдимот компаниялар сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиш харажатлари юқорилигидан тобора кўпроқ хавотирланаётганини ҳам кўрсатди.

Creative Strategies консалтинг фирмаси таҳлилчиси Макс Вайн Бахнинг айтишича, OpenAI янги моделининг энг кичик версияси топшириқни худди энг катта версияси каби бажара олади, энг аҳамиятлиси эса у беш баравар арзон.

«Кичик моделлар бундай турдаги топшириқларни бажарганини биринчи марта кўришим», — деди у.

 

ChatGPT Work: янги функциялар

ChatGPT Work 9 июндан бошлаб веб ва мобил иловаларда ишга туширилади. Дастлаб ундан Pro, Enterprise ва Edu тарифидаги фойдаланувчилар фойдаланиши мумкин бўлади. Кейинги бир неча кун ичида хизмат Plus ва Business фойдаланувчилари учун ҳам тақдим этилади.

Шунингдек, OpenAI янги ChatGPT компьютер иловаси ва Hosted Websites функциясини ҳам эълон қилди. Бу функция фойдаланувчиларга ChatGPT Work орқали веб-сайт яратиш ва уни бошқалар билан улашиш имконини беради.

мавзуга оид янгиликлар

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?

Жаҳон ҳамжамиятининг сунъий интеллект (СИ) таҳдидлари борасидаги хавотирлари мутлақо асосли. Бу ҳақда OpenAI компанияси бош директори Сэм Алтман баёнот берди.

Фан-технология

16.09.2026, 15:30

ChatGPT етти ёшли боладаги инсульт аломатларини шифокорлардан олдин аниқлади

Мазкур ҳолат юзасидан шифохоналар бирлашмаси вакили боланинг оиласидан расман узр сўраган.

Фан-технология

09.09.2026, 09:56

Сунъий интеллект ёрдамида илк бор табиатда учрамайдиган вируслар яратилди

Америкалик тадқиқотчилар сунъий интеллектдан фойдаланиб 16 та вирус яратди. Бу кашфиёт янги ютуқларга умид уйғотиш билан бирга, ундан нотўғри мақсадда фойдаланиш борасидаги хавотирларни ҳам кучайтирмоқда.

Фан-технология

07.08.2026, 12:10

Нега талабаларнинг билим даражаси пасаймоқда?

The Economist нашри эълон қилган таҳлилга кўра, дунёнинг кўплаб университетларида талабаларнинг билим даражаси сезиларли пасайиб бормоқда. 

Таълим

29.06.2026, 13:56

Хитой технологик кадрларини АҚШдан ортга қайтармоқда

АҚШда ишлаган минглаб хитойлик муҳандис, олим ва IT мутахассислари Хитойга қайта бошлади. Бу жараён айниқса сунъий интеллект, робототехника ва биотехнология соҳаларида кучайган.

Жаҳон

14.05.2026, 17:42

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. 

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →