Фарғонада ота 41 ёшли ўғлини ўлдирди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида фуқаро 41 ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов PARADIGMA.UZ’га маълум қилди.

Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 1 сентябрь куни 17:00 лар атрофида Олтиариқ туманининг Тошобод МФЙ(Маҳалла фуқаролар йиғини)да содир бўлган. Унда ота 1983 йилда туғилган фарзанди билан жанжаллашган. Сўнг фуқаро ошхона пичоғини олиб ўғлининг кўкрак қафасининг юқори чап томон қисмига бир маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказган.

“Олган тан жароҳатлари оқибатида, фуқаро Олтиариқ туман Тиббиёт бирлашмаси ШТТЁБ реанимация бўлимига олиб кетилади. Аммо кўрсатилган ёрдамга қарамасдан шифохонада жон беради”, дейилади муносабатда.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани прокуратураси томонидан ўғлини ўлдирган отага нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумон қилинувчи шахс ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда аёл эрини ўлдириб, жасадни қудуққа ташлаб юборганди. 

сўнгги янгиликлар

Ozarbayjon MDH Ichki majlisida ishtirok etishdan bosh tortdi

Озарбайжон МДҲ Ички мажлисида иштирок этишдан бош тортди

12 август куни Санкт-Петербургда МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга Озарбайжон вакили бормади. Бу ҳақда "APA" агентлиги хабар берди.

Жаҳон

13.08.2025, 14:00

Janubiy Koreya sobiq prezidentining rafiqasi hibsga olindi

Жанубий Корея собиқ президентининг рафиқаси ҳибсга олинди

Жанубий Корея қамоқдаги собиқ президенти Юн Сок Ёлнинг рафиқаси турли жиноятларда, жумладан порахўрлик, акцияларни манипуляция қилиш ва номзод танлашга аралашишда гумонланиб, терговчилар томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда CNN хабар қилди.

Жаҳон

13.08.2025, 13:00

Sherzodxon Qudratxoʻjani natsizmda ayblagan bloger jarimaga tortildi

Шерзодхон Қудратхўжани нацизмда айблаган блогер жаримага тортилди

Кеча, 12 август куни Учтепа тумани Жиноят ишлари бўйича суди блогер ва юрист Азиз Ҳакимовга нисбатан маъмурий иш бўйича қарор чиқарди.

Ўзбекистон

13.08.2025, 11:05

Зеленский Европа давлатлари раҳбарларига миннатдорлик билдирди

Унинг таъкидлашича, «Россия армияси урушни тўхтатишга тайёргарлик кўрмаяпти».

Жаҳон

13.08.2025, 10:01

Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун таълим дастури ишга туширилди

Кейинчалик ташаббус мамлакатнинг тўққизта ҳудудини қамраб олади.

Таълим

13.08.2025, 09:01

«Уч-қаҳрамон» бозорида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар аниқланмади.

Ўзбекистон

12.08.2025, 19:08

Ўзбекистонда ўрмон билан қопланган майдонлар 4,7 миллион гектарга етди

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони 10 млн. гектардан ошди.

Ўзбекистон

12.08.2025, 18:07

UFC турнирларини трансляция қилиш ҳуқуқи 7,7 миллиард долларга сотилди

Америка тарихида илкбор томошабинлар UFC’нинг барча контентига PPV моделига эҳтиёжсиз кириш имкониятига эга бўлади.

Спорт

12.08.2025, 17:06

Talabalar baribir oʻqish uchun Rossiya hududiga boradigan boʻldi. Ijtimoiy tarmoqdagi mish-mishlar rad etildi.

Талабалар барибир ўқиш учун Россия ҳудудига борадиган бўлди. Ижтимоий тармоқдаги миш-мишлар рад этилди

Аввалроқ Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент давлат стоматология институти талабалари гўёки мажбуран жанговар ҳудудларга юборилаётгани ҳақида хабарга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тошкент давлат тиббиёт университети расмий муносабат берди.

Таълим

12.08.2025, 16:55

Хитой гибрид электромобиллари 8 карра кўп нурланиш чиқаради — тадқиқот

Инсон организми табиий электромагнит майдонлари билан мунтазам таъсирларга кўниккан, бироқ узоқ ва мунтазам таъсирнинг оқибати ёмон бўлиши мумкин.

Фан-технология

12.08.2025, 16:09

Эрдўған: “Биз Ғазодаги ваҳшийликларни тўхтатиш учун зарур бўлган барча ишларни амалга оширяпмиз”

Эрдўған  ва Маҳмуд Аббос Исроилнинг Ғазони босиб олиш бўйича янги режаларини муҳокама қилди.

Жаҳон

12.08.2025, 15:08

Тошкентда жамоат транспорти йўловчилари аслида 30 фоизга кўплиги маълум бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев 11 август куни яширин иқтисодиётга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Иқтисодиёт

12.08.2025, 14:09