Ўзбекистонда 1 ГВт қувватли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда
БААнинг Masdar компанияси 2026 йил январь ойида Ўзбекистонда қуввати 1 ГВт бўлган узлуксиз (24/7) тоза энергия лойиҳасини ўрганиш бўйича меморандум имзолади.
Иқтисодиёт
12.03.2026, 08:35
Улашиш:

Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишда нафақат минтақавий, балки глобал трендларни ҳам шакллантиришга интилмоқда.
Мазкур лойиҳа ўзининг ўзаро тўлдирувчи технологик ечими билан анъанавий электр станцияларидан тубдан фарқ қилади. У икки асосий йўналишни қамраб олади:
- юқори самарадорликка эга қуёш панеллари орқали электр энергияси ишлаб чиқариш;
- энергияни сақлаш учун катта қувватли аккумулятор батареялари мажмуаси.
Бундай тизим кундузи ишлаб чиқарилган энергияни батареяларда захиралаб, уни тунги вақтда ҳам электр тармоғига узлуксиз узатиш имконини беради.
Ҳисоб-китобларга кўра, 1 ГВт қувват тахминан 1 миллионгача хонадонни экологик тоза электр энергияси билан таъминлаши мумкин. Бу эса аҳолининг энергияга бўлган талабини қондириш билан бирга, анъанавий ёқилғи ресурсларини тежаш ва атмосферага чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини камайтиришга хизмат қилади.
Соҳа мутахассислари таъкидлашича, Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилаётган мазкур лойиҳа қайта тикланувчи энергия манбаларини миллий электр тармоғига интеграция қилиш бўйича муҳим тажрибага айланиши мумкин. Агар “24/7” ёки “Round-the-clock” модели амалиётда ўз самарасини кўрсатса, у энергия таъминоти барқарорлигини таъминлаш ва энергия танқислиги муаммосини ҳал этишда бошқа давлатлар учун ҳам муҳим намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Иқтисодиёт
12.03.2026, 08:35
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди
Ўзбекистон
11.03.2026, 11:16

Дубай парвозлари тикланмоқда: Emirates яқин кунларда тўлиқ фаолиятга қайтишни режалаштирмоқда
Жаҳон
07.03.2026, 13:27

Бир нечта давлатлар Эронга қарши ҳужумга отланмоқда
Жаҳон
02.03.2026, 15:58

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Сомали Абу-Даби билан алоқаларни кескин узди
Жаҳон
13.01.2026, 15:46

Тошкентда БАА компанияси билан ҳамкорликда халқаро логистика терминали қурилади
Иқтисодиёт
13.10.2025, 17:21
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

Можтабо Хоманаий ким?
Жаҳон
12.03.2026, 09:50

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg
Жаҳон
11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди
Фан-технология
11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди
Жаҳон
11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди
Жаҳон
11.03.2026, 11:48

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди
Ўзбекистон
11.03.2026, 11:16

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади
Жаҳон
11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди
Жаҳон
10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади
Ўзбекистон
10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти
Ўзбекистон
10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?
Жаҳон
10.03.2026, 13:04
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
