Ғазода иситиш воситалари етишмаслиги болалар ўлимига олиб келмоқда
Ғазода совуқ об-ҳаво ва иситиш воситаларининг етишмаслиги оқибатида яна уч нафар бола ҳаётдан кўз юмди. Расмийларга кўра, қиш фасли анклавдаги гуманитар инқирозни янада чуқурлаштирмоқда.
Жаҳон
14.01.2026, 16:23
Улашиш:

Совуқ об-ҳаво сабаб Ғазода яна камида уч нафар бола вафот этди. Бу ҳақда Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, қиш мавсуми кириб келганидан буён совуқ туфайли вафот этган болалар сони камида олти нафарга етган. Ғазода жойлашган Ҳукумат ахборот идораси эса можаро бошланган 2023 йил октябридан буён камида 21 киши, жумладан 18 нафар бола совуқ уриши оқибатида ҳалок бўлганини билдирган. Уларнинг барчаси вақтинча қурилган лагерларда яшаган.
Расмийлар совуқ ҳарорат анклавдаги вазиятни янада оғирлаштираётганини таъкидламоқда. Маълум қилинишича, бу айниқса болалар, кексалар ва бетоб инсонлар ҳаёти учун жиддий хавф туғдирмоқда.
Изғирин совуқ ва ёғингарчилик Ғазодаги гуманитар вазиятни янада оғирлаштирди.
Совуқ ва бошпанасизлик муаммоси
Қарийб икки йил давом этган бомбардимонлар оқибатида анклавда минглаб турар жой бинолари ва фуқаролик инфратузилмаси, жумладан шифохоналар вайрон бўлган. Ҳозирда тахминан 1,5 миллион ғазолик қишлаш учун яроқсиз бошпаналарда яшамоқда.
Исроил ўрнатган қамал сабаб ҳудудга чодирлар, вақтинчалик уй-жойлар ҳамда иситиш воситаларини олиб кириш чекланган. ҲАМАС бу ҳолат 2025 йил октябр ойида имзоланган ўт очишни тўхтатиш келишувига зид эканини бир неча бор таъкидлаган.
Халқаро ташкилотлар маълумотларига кўра, вақти-вақти билан кузатилаётган бўронлар сабаб 42 мингдан ортиқ чодир ва вақтинчалик бошпана зарар кўрган. Бу қарийб 250 минг ғазоликнинг ҳаётига бевосита таъсир қилган.
БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) вакили Жонатан Фаулер анклавдаги вазиятни “ҳалокатли” деб баҳолади. Унинг айтишича, қиш фасли нафас йўллари касалликларининг кўпайишига олиб келган, дори-дармонлар эса кескин танқис.
Ғазо шифохоналарининг аксарияти икки йил давом этган можаро оқибатида вайрон бўлган. Нассер шифохонасининг болалар бўлими раҳбари Аҳмад ал-Фарра дори-дармонлар етишмаётганини маълум қилган.
Жаҳон
14.01.2026, 16:23
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ғазоликлар яна хавф остида: Исроил ёрдам ташкилотлари фаолиятини чекламоқчи
Жаҳон
26.02.2026, 10:29

Ғазодаги урушда 500 дан ортиқ Марказий Осиё фуқаролари иштирок этган
Жаҳон
23.02.2026, 09:15

Ғазо учун қайси давлат қандай ёрдам беради?
Жаҳон
21.02.2026, 07:37

“Ўзбекистон Ғазода мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр” — Мирзиёев
Ўзбекистон
20.02.2026, 08:09

Ғазо учун 5 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратилади
Жаҳон
16.02.2026, 09:10

Исроил Ғазода мажбурий эвакуацияни бошлади
Жаҳон
22.01.2026, 12:35
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
