#Ғазо

Ғазоликлар яна хавф остида: Исроил ёрдам ташкилотлари фаолиятини чекламоқчи

Исроил ҳукумати 1 март куни урушдан вайрон бўлган Ғазо, босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги 37 та ёрдам гуруҳи фаолиятини тақиқлашини айтди.

Жаҳон

26.02.2026, 10:29

Ғазодаги урушда 500 дан ортиқ Марказий Осиё фуқаролари иштирок этган

Ғазо секторидаги урушда 50 мингдан ортиқ хорижлик иштирок этган. Уларнинг 500 дан ортиғини Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари ташкил этади. 

Жаҳон

23.02.2026, 09:15

Ғазо учун қайси давлат қандай ёрдам беради?

19 февраль куни Вашингтонда АҚШ Президенти Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилган Тинчлик кенгашининг илк йиғилишида етакчилар Ғазо бўйича ўз ёрдам таклифларини билдиришди.

Жаҳон

21.02.2026, 07:37

“Ўзбекистон Ғазода мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр” — Мирзиёев

Вашингтонда ўтган “Тинчлик кенгаши” саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев минтақадаги гуманитар инқирозни бартараф этиш ва вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш юзасидан муҳим баёнот билан чиқди.

Ўзбекистон

20.02.2026, 08:09

Ғазо учун 5 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратилади

АҚШ президенти Дональд Трамп «Тинчлик кенгаши»га аъзо давлатлар Ғазони тиклаш ва гуманитар ёрдам учун 5 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишини маълум қилди.

Жаҳон

16.02.2026, 09:10

Исроил Ғазода мажбурий эвакуацияни бошлади

Исроил армияси октябрь ойида эълон қилинган сулҳдан бери биринчи марта Ғазо сектори жанубида фаластинлик оилаларни мажбурий кўчиришга буйруқ берди.

Жаҳон

22.01.2026, 12:35

Ғазода иситиш воситалари етишмаслиги болалар ўлимига олиб келмоқда

Ғазода совуқ об-ҳаво ва иситиш воситаларининг етишмаслиги оқибатида яна уч нафар бола ҳаётдан кўз юмди. Расмийларга кўра, қиш фасли анклавдаги гуманитар инқирозни янада чуқурлаштирмоқда.

Жаҳон

14.01.2026, 16:23

Трампнинг Ғазо бўйича режаси БМТ томонидан маъқулланди

17 ноябр куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан илгари сурилган Ғазо бўйича 20 банддан иборат режанинг резолюциясини маъқуллади. Резолюцияни 13 давлат, жумладан Буюк Британия, Франция ва Сомали қўллаб-қувватлаган, қарши овоз бўлмаган, Россия ва Хитой эса бетараф қолган.

Жаҳон

19.11.2025, 09:52

Ғазо дунёдаги энг кўп ногирон болалар яшайдиган ҳудудга айланди

Ғазо сектори дунёдаги энг кўп ногирон болалар яшайдиган ҳудудга айланди. 2023 йил октябрда бошланган Исроилнинг икки йиллик ҳужумлари даврида Ғазода 5 мингдан ортиқ инсоннинг қўли ёки оёғи ампутация қилинди. 2025 йил сентябрь ойига келиб, Ғазода 170 690 дан ортиқ одам жароҳатланган. Уларнинг камида тўртдан бири узоқ муддатли реабилитацияга муҳтож. 

Жаҳон

11.11.2025, 11:38

Исроил Ғазога зарба берди, Трамп оташкесим бекор бўлмаганини маълум қилди

Исроил армияси ҲАМАС исроиллик асирларнинг жасадларини топширмаганини баҳона қилиб, Ғазо секторига кучли авиазарбалар берди. Ҳужумлар натижасида камида 33 нафар фаластинлик, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлди. Байт-Лахия, аль-Бурайж, Нусайрат ва Хан Юнис ҳудудларидаги уйлар ҳамда мактаблар зарар кўрди.

Жаҳон

29.10.2025, 11:13

Ғазо ССВ: Исроил топширган 30 нафар фаластинлик жасадида қийноқ белгилари бор

Оташкесим ва асирлар алмашинуви келишуви доирасида Исроил томонидан яна 30 нафар фаластинлик маҳбус жасади қайтарилди. 

Жаҳон

23.10.2025, 12:24

Исроил Ғазога 153 тонна бомба ташлаганини Нетаньяҳу тан олди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу амалга оширилган ҳаво ҳужумлари орқали оташкесимни бузганини тан олди ва Исроил армияси Ғазо секторига сўнгги ҳужумлар пайтида 153 тонна бомба ташлаганини маълум қилди.

Жаҳон

22.10.2025, 10:05