Гвардиола: “Абдуқодир Ҳусанов клуб учун муҳим футболчи”
Хосеп Гвардиола ўзига нисбатан бўлаётган танқидларга муносабат билдирди.
Спорт
27.08.2025, 13:22
Улашиш:

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг иккинчи турида ўз майдонида “Тоттенҳэм”дан 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраганидан кейин Хосеп Гвардиола танқидлар остида қолиб кетди.
Гап шундаки, испаниялик мутахассис ҳимоячилар учун танлаган тактика кутилган самарани бермади. Аксинча, рақиб футболчилари иккита голни ҳам орқа чизиқ ўйинчиларининг хатоларидан кейин урди.
Ниҳоят, Хосеп Гвардиола ўзига нисбатан бўлаётган танқидларга муносабат билдирди. 53 ёшли мутахассис ўзи янги мавсум учун танлаган ғоясидан воз кечмаслигини, қарорларида қатъий туришини билдирди.
- Юқори чизиқли ҳимоя усулидан воз кечмайман. Анчадан бери менга мана шу усулни қўллаб, шиддатли ўйин кўрсатиш ёқади. Айрим вазиятларда, хусусан, “Тоттенхэм” билан бўлган ўйиндагидек, омадсизликлар ҳам учраб туради.
Биринчи гол урилган вазиятда ҳаммасини бир неча сантиметр ҳал қилди, холос. Биз шундай ўйнашда давом этамиз.
Табиийки, вазиятдан клиб чиқиб, мослашишга ҳаракат қиламиз. Мен таъсирга тушиб қоладиган одам эмасман. Мақсадимиз ўзгармайди – ҳар доимгидек агрессив ҳимояланамиз, - деди Хосеп Гвардиола ўзига бўлаётган танқидларга жавобан.
Таъкидлаш жоизки, ўйинни таҳлил қилаётган экспертлар “Манчестер Сити” ҳимоячиларига “Тоттенҳэм”нинг ўткир ҳужумларини қайтаришда тезлик етишмаганини, бу учрашувда Абдуқодир Ҳусановни ўйнатиш кераклиги ҳақида ўз хулосаларини билдирди.
Жамоа мухлислари ҳам жамоага шиддатли ўйини ва тезкорлиги билан ажралиб турадиган ўзбекистонлик легионери етишмаганини эътироф этмоқда.
Хосеп Гвардиода журналистлар билан учрашувда марказий ҳимоячилар борасидаги вазият ва улар учун жорий мавсумга мўлжалланган асосий талабларни ҳам айтиб ўтди.
- Албатта, жамоа учун ҳимоя марказида Рубен Диаш ва Жон Стоунз тандемининг бўлиши жуда муҳим. Уларнинг ҳар иккиси ҳам жамоа ўйинини мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга ўйинчилар ҳисобланади.
Лекин биз фақат уларга қараб, тўхтаб қолмаймиз. Бизда марказий ҳимояда яхши ўйнай оладиган Йошко Гвардиол, Мануэль Аканжи, Натан Аке ва ёш истеъдод эгаси Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор. Уларнинг бари клуб учун бир хил даражада муҳим футболчилардир.
Мен уларнинг ҳар бирига ишонаман ва уларнинг сафимизда экани биз учун жуда катта имкониятларни очади.
Мавсум бошидаёқ менда фақат биргина истак бор ва у ҳам бўлса, жамоам саломатлиги. Жароҳатлар бўлиши табиий, лекин улар ўтган мавсумдагидек кўпайиб кетмаслиги муҳим. Мен учун энг асосийси – футболчилар майдонга чиқиб, рақобатлашишга қодир бўлсин, - деди Хосеп Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилнинг 20 январь куни Франциянинг “Ланс” клубидан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтди. 21 ёшли легионеримиз айни пайтда жамоадаги энг ёш марказий ҳимоячи ҳисобланади. Хосеп Гвардиола ёзги трансферлар даврида ўзбек футболчисини бошқа клубларга бермасдан, жамоада олиб қолишга қарор қилди.
мавзуга оид янгиликлар

Фабио Каннаваро: “Умид қиламанки, қуръа натижалари ўзбекистонликларни хурсанд қилади”
Спорт
05.12.2025, 15:07

Расман: Исломбек Исмоилов — «Нефтчи»нинг бош мураббийи
Спорт
02.12.2025, 12:43

Темур Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
Спорт
11.11.2025, 14:55

«Нефтчи» ҳақидаги баёноти учун Бердиевга нисбатан текширув бошланди
Спорт
29.10.2025, 12:36
Италия — Исроил ўйинига қарши норозилик намойишида 13 киши жароҳатланди
Жаҳон
16.10.2025, 12:01

Ўзбекистон Каннаваро бошчилигидаги илк учрашувда ғалаба қозонди
Спорт
10.10.2025, 11:21
машҳур янгиликлар

Рамазон ойи 2026 йил 19 февралдан бошланиши кутилмоқда
Маданий
11.11.2025, 09:23

Ой бориб омон қайтмаётган ўғлонлар...
Ўзбекистон
17.11.2025, 17:41

Тошкентликларга занглаган иссиқ сув учун тўловни қайта ҳисоблаш тартиби тушунтирилди
Ўзбекистон
10.11.2025, 11:11

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади
Ўзбекистон
27.11.2025, 09:55

Ўзбекистон ва Озарбайжон Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкин – Reuters
Сиёсат
08.11.2025, 15:19
сўнгги янгиликлар

Тошкент метро бекатларида кассалар 9 декабрдан ёпилади
Ўзбекистон
06.12.2025, 15:58

Тожикистоннинг Роғун ГЭСи — дунёдаги энг баланд қурилаётган мега-лойиҳа
Сиёсат
06.12.2025, 13:46

СПИД ҳақида 10 та нотўғри қараш
Ўзбекистон
06.12.2025, 12:26

Шимолий Оролда сув ҳажми 42 фоизга ошди: денгиз экотизими тикланмоқда
Жаҳон
06.12.2025, 11:12

Ўзбекистонда эко-стикер тизими қачондан амал қилади?
Ўзбекистон
05.12.2025, 17:01

АҚШ 2026 йилги Жаҳон чемпионати хавфсизлиги учун қанча маблағ ажратади?
Жаҳон
05.12.2025, 16:06

Фабио Каннаваро: “Умид қиламанки, қуръа натижалари ўзбекистонликларни хурсанд қилади”
Спорт
05.12.2025, 15:07

Ўзбек олимлари тупроқ намлигини сақлайдиган ва унумдорлигини оширадиган бактерияларни кашф қилди
Фан-технология
05.12.2025, 11:25

Тошкентдан Сирдарёга кўчаётган бизнесменларга янги имтиёзлар берилади
Ўзбекистон
05.12.2025, 10:31

Гулистон шаҳрига янги автобуслар олиб келинди
Ўзбекистон
04.12.2025, 19:39

Гулистондаги портлашда ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам берилади
Ўзбекистон
04.12.2025, 14:38

Ўзбекистонда экологик баҳолаш жараёнлари янада такомиллаштирилмоқда
Ўзбекистон
04.12.2025, 11:38
машҳур янгиликлар

Рамазон ойи 2026 йил 19 февралдан бошланиши кутилмоқда
Маданий
11.11.2025, 09:23

Ой бориб омон қайтмаётган ўғлонлар...
Ўзбекистон
17.11.2025, 17:41

Тошкентликларга занглаган иссиқ сув учун тўловни қайта ҳисоблаш тартиби тушунтирилди
Ўзбекистон
10.11.2025, 11:11

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади
Ўзбекистон
27.11.2025, 09:55

Ўзбекистон ва Озарбайжон Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкин – Reuters
Сиёсат
08.11.2025, 15:19
