Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 21.03.2026, 20:43

Сурхондарёга ёз қайтмоқда: Ўзбекистонда ҳафталик об-ҳаво

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бу ҳафта душанбадан шанба кунга қадар ҳаво жуда иссиқ ва қуруқ бўлади. Сурхондарё вилоятида душанба ва сешанба кунлари ҳаво ҳарорати +34 даражагача кўтарилиши мумкин.

Улашиш:

Surxondaryoga yoz qaytmoqda: Oʻzbekistonda haftalik ob-havo

Маълум бўлишича, ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундузи +30.. +32 даражагача кўтарилади. Жума кунига келиб, шимолга ғарбдан юқори босимли бошқа синоптик жараённинг кириб келиши натижасида, дам олиш кунларининг ҳаво ҳарорати ҳафта бошига нисбатан бироз пасаяди. Октябрь ойи ноодатий ҳисобланган бундай иссиқлик муҳитида умуман ёғингарчилик кутилмайди.

 

«Ўзгидромет»прогнозига кўра, душанба куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи тоғларда +23 даража, шимолий ҳудудлар, Фарғона водийси, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилотларида +28 даража, Бухоро ва Навоий вилоятларида +30 даража, жанубий вилоятларда +32 даражагача иссиқ ҳарорат, тунда мамлакатнинг катта қисмида +10…+15 даража, тоғлар ва шимолий ҳудудларда +5…+10 даража илиқ ҳарорат кутилади.

Манба: Meteoinfo.ru

 

Шимолий ва чўл ҳудудларида сониясига 18 метргача кучаювчи кучли шамоллар чанг бўронларини келтириб чиқариши мумкин.

«Ўзгидромет» синоптиклари сешанба-жума кунлари учун ишлаб чиққан прогнозида мазкур кунлари ёғингарчилик бўлмаслигини, сешанба худди душанба каби иссиқ ўтиши, чоршанба-жума кунлари ҳарорат ҳафта бошига нисбатан бироз пасайиши маълум қилган.

 

Айрим хорижий об-ҳаво прогноз марказлари сешанба куни Сурхондарё вилояти катта қисмида ҳаво ҳарорати +35 даражагача кўтарилиши мумкинлигини келтирган. Қуйидаги харитада 14 октябрь куни соат 14:00 да Сурхондарёда ҳаво ҳарорати +34 даражагача кўтарилиши мумкин бўлган ҳудудларни оч бинафшаранг рангда кўриш мумкин.

 

Сешанба куни чўлларда ва шимолий ҳудудларда худди душанбадаги каби чанг бўронлари бўлиши мумкин. Чоршанба-жума кунлари эса Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати ҳафта бошига нисбатан 1−3 даражагача пасайиши маълум бўлган. Жума куни эса, шимолий ҳудудларни ҳисобга олмаса, бошқа жойларда ҳароратнинг сезиларли пасайиши рўй бермайди.

 

Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистоннинг шимолий минтақаларидан бошқа барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати деярли иш кунларидаги каби сақланади, ёғингарчилик кутилмайди. Умуман, дам олиш кунларидаги об-ҳаво ўзгаришлари ҳақида «Ўзгидромет»нинг яқин кунларда янгиланадиган об-ҳаво прогнози ахборотидан аниқроқ маълумот олиш мумкин.

 

«Ўзгидромет»нинг бошқа бир ахбороти ҳамда Европа ўрта ва узоқ муддатли об-ҳаво прогноз маркази (ЭCМWФ)нинг прогнозларига кўра, ҳафта (13 октябрь — 19 октябрь кунлари) давомида Ўзбекистонда жуда иссиқ ҳарорат кутилади. Хусусан, мамлакатнинг ярмидан кўпида бу ҳафта шу даврга хос ўтмиш октябрларидаги меъёрий ҳарорат муҳитидан 3−6 даража юқори бўлади.

 

Ёғингарчилик кесимида эса ҳафта яна қуруқ ўтиши таъкидланяпти, хусусан, тоғларда бу вазият яна ҳам ёмонроқ кечади.

 

Шундай қилиб, ҳафта қуруқ ва иссиқ ўтиши ойдинлашмоқда. Бу каби вазият қишлоқ хўжалик тармоқлари учун айни ижобий ҳолатни тақдим этиб, боғбон-у деҳқонлар дала ва боғлардаги кузги ҳосилни нобуд қилмай йиғиб-териб олишларини кафолатласа-да, аммо кундузги вақтлардаги октябрь ўрталарига хос бўлмаган иссиқ ҳарорат об-ҳаво ўзгаришларига моил кишилар саломатлигига сезиларли таъсир этади.

мавзуга оид янгиликлар

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар учун янги имтиёзлар жорий этилади

2026–2027 ўқув йилидан бошлаб муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар учун қатор янги имконият ва имтиёзлар жорий этилади.

Ўзбекистон

07.04.2026, 16:20

Маданият вазирлиги санъаткорлар учун солиқда енгиллик беришни таклиф қилди

Ўзбекистонда санъаткорлар ва концерт-томоша соҳаси вакилларини солиққа тортиш тартиби юзасидан таклифлар муҳокама қилинмоқда. 

Ўзбекистон

07.04.2026, 12:29

Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман иш бошлади

6 апрель куни Вашингтон шаҳрида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон

07.04.2026, 10:01

Амударё сувида Афғонистоннинг улуши борми?

Жорий йилнинг 25-26 – март кунлари “Тошкент сув ҳафталиги” форуми бўлиб ўтди ва унда Толибон вакили маъруза қилди. Дунёнинг 19 давлатидан 80 га яқин маърузачи ва 1200 дан ортиқ вакил иштирок этган форумда Афғонистоннинг 2028 йилда Қўштепа каналини қуриб битказиш режаси ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон

02.04.2026, 11:24

Ўзбекистонда исломий банклар фаолиятини бошлайди

Президент Шавкат Мирзиёев исломий банклар тўғрисидаги қонунни имзолади.

Иқтисодиёт

30.03.2026, 15:43

1 апрелдан нақд тўловлар улуши камайтирилади

Ўзбекистонда нақдсиз ҳисоб-китоблар улушини ошириш бўйича янги чоралар жорий этилмоқда.

Иқтисодиёт

27.03.2026, 16:00

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида ноқонуний баннерлар олиб ташланди

Маданий мерос агентлиги ва унинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан 2026 йил 14 апрелда “Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида давлат назорати (мониторинг) ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон

15.04.2026, 17:16

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда

 АҚШ президенти Доналд Трамп ва Италия бош вазири Жоржа Мелони ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. Зиддият Рим папаси Лев XIV атрофидаги баёнотлардан сўнг юзага келган. 

Жаҳон

15.04.2026, 16:59

“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда

Бутун Ғарб мигрантларга эшигини ёпаётган бир пайтда Испания ярим миллион муҳожирга қонуний мақом бермоқчи.

Жаҳон

15.04.2026, 16:29

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар қайта тикланди

“Uzbekistan Airways” 14 апрелдан бошлаб Тошкент – Тел-Авив йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни қайта тиклади.

Ўзбекистон

15.04.2026, 15:24

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи

Трамп ваъда қилган тез ғалаба амалга ошмади. Уруш чўзилиб, энергия бозори ва глобал иқтисодда беқарорликни кучайтирмоқда.

Жаҳон

15.04.2026, 12:13

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин

Иқлим ўзгариши шунчаки экологик масала эмас, балки жиддий иқтисодий хавфдир. Унинг натижасидаги йўқотишлар Марказий Осиёда аллақачон бошланган.

Иқтисодиёт

15.04.2026, 11:46

Масофадан туриб никоҳдан ўтишга рухсат берилди

Ўзбекистонда никоҳни қайд этиш тартибига муҳим ўзгариш киритилди. Жорий йил 9 апрелда қабул қилинган 154-сонли Ҳукумат қарорига кўра, айрим ҳолларда никоҳни масофадан туриб, видеоконференция орқали расмийлаштиришга рухсат берилди.

Ўзбекистон

15.04.2026, 11:05

Қимиз ичган ҳайдовчи алкотестердан ўтса, натижа қандай бўлади?

Қимиз қозоқ халқининг анъанавий ичимлиги бўлиб, у бия сутидан тайёрланади. Унинг фойдали жиҳатлари ҳақида кўплаб тадқиқотлар ўтказилган.

Маданий

15.04.2026, 10:36

Ўзбекистон ва Афғонистон $520 млнлик келишувга эришди

Келишувлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қурилиш, энергетика ва логистика каби турли соҳаларни қамраб олган.

Иқтисодиёт

15.04.2026, 09:50

Синдаров тарихий ғалабани қўлга киритди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Кипрда бўлиб ўтган Номзодлар турнири ғолибига айланди ва муддатидан аввал жаҳон тожи учун йўлланмани қўлга киритди.

Спорт

14.04.2026, 21:29

Шикастланган давлат рақамини онлайн алмаштиринг

Эндиликда автомобилингизнинг давлат рақами белгиси (номер) яроқсиз ҳолга келган ёки шикастланган бўлса, уни алмаштириш учун навбатларда туриш шарт эмас.

Ўзбекистон

14.04.2026, 17:11

Таълим тизимида муҳим ўзгаришлар: ваколатлар вазирликка ўтказилмоқда

Қабул ваколатлари вазирликка ўтказилиб, жараёнлар тезлашади ва абитуриентлар учун қулайликлар яратилади.

Таълим

14.04.2026, 17:00

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Очиқлик индекси”да энг паст ўринни эгаллади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2025 йил якунлари бўйича давлат органлари фаолияти очиқлигини баҳоловчи “Очиқлик индекси” рейтингини эълон қилди. 

Ўзбекистон

14.04.2026, 16:13

Ҳўрмуздаги кескинлик: дунё озиқ-овқат хавф остидами?

Ҳўрмуз бўғози орқали ўтадиган таъминот занжиридаги узилишлар ўғит, ёқилғи ва қишлоқ хўжалиги учун муҳим ресурслар етказиб беришга салбий таъсир кўрсатмоқда. 

Иқтисодиёт

14.04.2026, 15:42

“Диққатини жамлай олмаган компания”: OpenAI стратегияси танқид остида

OpenAI нинг 852 миллиард долларлик баҳоси унинг айрим инвесторлари томонидан шубҳа остига олинмоқда, чунки компания Anthropic билан рақобатни кучайтириш мақсадида эътиборини корпоратив бозорга қаратмоқда.

Иқтисодиёт

14.04.2026, 15:41

"Ҳаммангни ишдан оламан". Венгрияда Петер Мадьяр даври бошланмоқда

Венгрия парламент сайловларида ғолиб бўлган Петер Мадьяр ишни "тозалаш"дан бошлашини маълум қилди. "Сўнгги 16 йил давомида ҳокимият тепасида бўлган барча қўғирчоқларни лавозимидан кетишга чақираман", деди у.

Жаҳон

14.04.2026, 12:27

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида

Суданда ҳар дақиқада учта чақалоқ болалар учун мос бўлмаган шароитларда дунёга келмоқда. 

Жаҳон

14.04.2026, 12:22

Тошкентда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди

2026 йил 7 апрель куни Тошкентнинг Яшнобод туманида аёлга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган 26 ёшли эркакқа маъмурий жавобгарлик қўлланилди.

Ўзбекистон

14.04.2026, 12:13

Бино ва иншоотлар қурилишида хусусий назорат тартиби белгиланди

Янги тартибга мувофиқ, қурилиш объектларида ойига камида бир марта хусусий назорат ўтказилиши шарт. Бунда ҳар бир текширув муддати бир иш кунидан ошмаслиги белгиланган.

Ўзбекистон

14.04.2026, 11:39

Нетаньяху сурати ёқилгани дипломатик можарога сабаб бўлди

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Испаниянинг Тел-Авивдаги дипломатик вакилини чақириб, расмий норозилик билдирди.

Жаҳон

14.04.2026, 10:22

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →