Илон Маск атрофидаги сўнгги янгиликлар: катта бойлик ва жиддий айбловлар
Сўнгги кунларда америкалик миллиардер Илон Маск ҳақида бир вақтнинг ўзида ҳам ижобий, ҳам салбий хабарлар тарқалди.
Жаҳон
06.02.2026, 12:01
Улашиш:

Маск бойлиги кескин ошди
Илон Маскка тегишли SpaceX компанияси сунъий интеллект ва ижтимоий тармоқлар соҳасида фаолият юритувчи xAI компанияси билан бирлаштирилди. Натижада миллиардернинг бойлиги 84 миллиард долларга ошиб, 852 миллиард долларга етди.
Таҳлилларга кўра, SpaceX компанияси 1 триллион долларга, xAI эса 250 миллиард долларга баҳоланмоқда. Икки компаниянинг умумий қийматидаги 43 фоиз улуш, яъни 542 миллиард доллар Илон Маскка тегишли.
Шунингдек, унинг асосий активлари қуйидагилардан иборат:
- Tesla компаниясидаги 12 фоиз улуши — 178 миллиард доллар;
- Tesla акциялари орқали — 124 миллиард доллар.
Францияда X компанияси офиси тинтув қилинди
Шу билан бирга, Францияда Илон Маскка тегишли X (собиқ Twitter) компаниясининг Париждаги офиси маҳаллий полиция томонидан тинтув қилинди. Бу ҳақда Париж прокуратураси маълум қилди.
Расмий маълумотга кўра, тергов қуйидаги жиноятлар бўйича олиб борилмоқда:
- болаларга нисбатан жинсий зўравонлик тасвирларини сақлаш ва тарқатишга шериклик қилиш;
- deepfake технологиялари орқали шахсларнинг розилигисиз жинсий тасвирлар яратиш;
- инсониятга қарши жиноятларни инкор этиш.
Илон Маск ва X компаниясининг собиқ раҳбари Линда Яккарино апрель ойида ўтказилиши режалаштирилган суд мажлисига чақирилган.
Маск ижтимоий тармоқларда бу ҳолатни “сиёсий ҳужум” деб баҳолаб, Франция расмийлари бундай текширувлар ўрнига жинсий жиноятчиларга қарши курашга эътибор қаратиши лозимлигини билдирган.
Халқаро текширувлар кучаймоқда
Сўнгги кунларда бир қатор Европа давлатлари ва Австралия ҳам X платформасига нисбатан текширувлар бошлаган. Бунга платформанинг сунъий интеллект чат-боти Grok фойдаланувчи сўровларига жавоб сифатида аёллар ва болаларнинг шаҳвоний тасвирларини тақдим этгани сабаб бўлган.
Австралиянинг киберхавфсизлик бўйича комиссари Жули Инман Грант Guardian нашрига берган интервьюсида бу жараённи “бурилиш нуқтаси” деб атади. Унинг таъкидлашича, жаҳон ҳамжамияти болаларга нисбатан жинсий зўравонлик материаллари яратиши мумкин бўлган технологияларга қарши қатъий позицияни шакллантирмоқда.
Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров
Жаҳон
06.02.2026, 12:01
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

Илон Маск Трампнинг асосий қонун лойиҳасини "жирканч разолат" деб атади
Жаҳон
04.06.2025, 12:40

АҚШ Илон Маскни судга берди
Жаҳон
29.10.2024, 15:47
машҳур янгиликлар

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
