Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

Улашиш:

Хитой фалаж бўлган одамларга қўл ҳаракатларини қисман тиклашга ёрдам берадиган илк мия имплантига тижорий рухсатнома берган биринчи давлат бўлди. Қурилма Хитойнинг Neuracle Medical Technology компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у мия–компьютер интерфейсидан фойдаланади.

Мия–компьютер интерфейси шундай қурилмаки, у миядаги сигналларни ўқиб, инсонга фикр орқали қурилмаларни бошқариш имконини беради. Натижада инсон шунчаки фикр ёрдамида компьютердан фойдаланиши, яъни юқоридаги қурилма ёрдамида протез қўлни ҳаракатлантириши мумкин.

Neuracle тизимлари бўйин соҳасидаги умуртқа поғонасининг жиддий шикастланиши оқибатида фалаж бўлиб қолган кишиларга мўлжалланган. Бундай шикастланишлар мия сигналларининг қўлларга етиб боришига тўсқинлик қилиши мумкин.

Тизим қўлни ҳаракатлантиришга оид мия буйруқларини аниқлайди. Сўнгра бу буйруқлар махсус дастур ёрдамида қайта ишланиб, бемор тақиб олган робот-қўлқопга юборилади. Қўлқоп эса ҳаво кучи ёрдамида қўлнинг очилиб-ёпилишига кўмаклашади, бу эса фойдаланувчига нарсаларни ушлаш имконини беради.

Бу қурилмадан ҳозирча барча беморлар ҳам фойдалана олмайди. Манбаларга кўра, у 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган, бир йилдан ортиқ вақт давомида фалаж ҳолатида бўлиб, сўнгги олти ойда аҳволи барқарорлашган катталар учун мўлжалланган.

Қурилма қўли билан нарсаларни ушлай олмайдиган, аммо елка ва билак қисмида маълум даражада ҳаракат сақланиб қолган кишилар учун ишлаб чиқилган.

Сўнгги йилларда Хитой мия–компьютер интерфейси технологиясига киритилаётган сармоялар ҳажмини ошириб бормоқда. “South China Morning Post” нашрининг ёзишича, яқинда мамлакат ушбу технологияни миллий стратегик устувор йўналишлар қаторига киритган. Энди эса уни келажакдаги иқтисодий ўсишнинг потенциал ҳаракатлантирувчи кучи сифатида истиқболдаги иқтисодий режага киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Бу янгилик бутун дунё бўйлаб компаниялар шунга ўхшаш технологияларни бозорга олиб чиқиш учун пойга қилаётган бир пайтда юз бермоқда.

Ўтган йили Хитойнинг Shanghai NeuroXess компанияси томонидан ишлаб чиқилган яна бир мия–компьютер интерфейси халқаро эътиборни тортган эди. Ўшанда орқа миянинг оғир жароҳати туфайли саккиз йил давомида фалаж бўлиб қолган 28 ёшли бемор мия импланти ўрнатилганидан беш кун ўтиб, ўз фикрлари ёрдамида рақамли қурилмаларни бошқара олган эди.

 

Neuralink ҳам орқада қолмаяпти

Илон Маскнинг “Neuralink” компанияси яратган мия чиплари ўрнатилган одамлар фақатгина фикр ёрдамида робот-қўлларни ҳаракатга келтира олиши хабар қилинган. 

Унга кўра, қурилма одамларга компьютер ва смартфонларни бошқариш имкониятини беришдан анча юқори босқичга чиққан.

Муаллиф: Исомиддин ЖУМАНАЗАРОВ

мавзуга оид янгиликлар

Хитойнинг сунъий интеллект дастурлари цензура босими остидами?

Хитойнинг сунъий интеллект (СИ) чат-ботлари кўпинча сиёсий саволларга жавоб беришдан бош тортади ёки расмий давлат позициясини такрорлайди.

Фан-технология

22.02.2026, 09:08

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Тожикистон» йўналиши бўйлаб илк юк поезди йўлга чиқди

Хитой ва Марказий Осиё ўртасида янги транспорт йўлаги иш бошлади. Унинг доирасида илк синовдаги юк поезди Ланьчжоудан Душанбе шаҳрига йўл олди.

Иқтисодиёт

20.02.2026, 10:10

Хитой Африкадан олиб кириладиган маҳсулотларга божларни бекор қилади

Хитой Президенти Си Цзинпиннинг баёнотига кўра, 1 майдан бошлаб Африка қитъасининг деярли барча мамлакатларидан импорт қилинадиган маҳсулотларга божни олиб ташлайди. 

Жаҳон

16.02.2026, 15:19

Илон Маск атрофидаги сўнгги янгиликлар: катта бойлик ва жиддий айбловлар

Сўнгги кунларда америкалик миллиардер Илон Маск ҳақида бир вақтнинг ўзида ҳам ижобий, ҳам салбий хабарлар тарқалди.

Жаҳон

06.02.2026, 12:01

Хитой «одамсимон» сунъий интеллект учун қатъий қоидалар жорий қилмоқда

Қоидалар инсон хислатлари, фикрлаш моделлари ва мулоқот услубларини тақлид қилувчи, шунингдек, матн, тасвир, аудио ёки видео орқали фойдаланувчилар билан ҳиссий алоқа ўрнатувчи маҳсулот ва хизматларга нисбатан қўлланилади.

Жаҳон

05.02.2026, 12:27

Хитойда презервативлар учун солиқ оширилди

Хитой аҳолиси сўнгги уч йил давомида мунтазам камайиб бормоқда. 2024 йилда мамлакатда атиги 9,54 миллион чақалоқ туғилган бўлиб бу кўрсаткич ўн йил олдинги даражанинг тахминан ярмига тенг.

Жаҳон

03.01.2026, 14:55

сўнгги янгиликлар

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади

Шаҳар чорраҳалари ягона сунъий интеллектли тизимга уланиб, транспорт оқимини самарали тартибга солиш ва тирбандликларни камайтириш имкони пайдо бўлади. 

Ўзбекистон

13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди

ЖИБ Миробод тумани суди судьяси М. Ахмедов Абдурахмон Ташановга нисбатан Республика Ҳарбий прокурори томонидан қўзғатилган маъмурий иш материалларини рад этди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 16:56