Илон Маск Трампнинг асосий қонун лойиҳасини "жирканч разолат" деб атади
Илон Маск Оқ уйда жамоат асосида олиб борган фаолиятидан кетганидан сўнг, АҚШ президенти Доналъд Трампнинг ички сиёсатдаги асосий ташаббусларидан бири бўлган "Битта Улкан Гўзал Қонун" — солиқлар ва маблағ ажратиш ҳақидаги қонунни оммавий равишда "жирканч разолат" деб атади. Бу ҳақда Маск ўзига тегишли Х тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирган.
Жаҳон
04.06.2025, 12:40
Улашиш:

"Кечирасиз, лекин мен энди бунга чидай олмайман. Бу улкан, ғазаблантирувчи, "чўчқа гўшти"га тўла харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси — бу жирканч разолатдир. Бу қонун учун овоз берганларга уят бўлсин: сиз нотўғри иш қилганингизни жуда яхши биласиз", деган у.

Маълумот учун, АҚШ сиёсий жаргонида "чўчқа гўшти" ("pork", "pork barrel") атамаси сиёсатчилар томонидан тор гуруҳлар, бизнес доиралари ёки ўз манфаатлари йўлида лобби қилинган бюджет маблағларини англатади.
Трамп ва Оқ уй томонидан "Битта Улкан Гўзал Қонун" деб аталган бу қонун лойиҳаси 2025 йил май ойида Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинди, ва июнь ойида АҚШ Сенатида тасдиқланиши кутилмоқда.
Илон Маск ўзининг бир нечта постларида бу қонун лойиҳаси АҚШнинг аллақачон улкан бўлган бюджет тақчиллигини 2,5 триллион долларга етказишини ва фуқаролар зиммасига катта қарз юкини орттиришини таъкидлади.
Яна бир муҳим факт — дунёдаги энг бадавлат инсон Илон Маск Трампнинг сайловолди кампаниясига 250 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. Шунингдек, у Оқ уйда норасмий тарзда Давлат самарадорлиги департаменти (DOGE) деб аталган янги бўлимни бошқарган ва бюджет харажатларини қисқартириш билан шуғулланган.
Жаҳон
04.06.2025, 12:40
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Трамп "учувчи сарой"ни қабул қилди
Жаҳон
22.05.2025, 15:04

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

Илон Маск атрофидаги сўнгги янгиликлар: катта бойлик ва жиддий айбловлар
Жаҳон
06.02.2026, 12:01

Зеленский яна Трамп билан учрашиш учун Оқ уйга боради
Жаҳон
15.10.2025, 16:00

Трамп яна Оқ уйда Зеленскийга таъсир ўтказиши мумкин
Жаҳон
18.08.2025, 10:31

Таиланд ва Камбоджа Малайзияда музокара ўтказишга келишиб олди
Жаҳон
28.07.2025, 12:33
машҳур янгиликлар

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
