Нақд пулдан картага: дунёда рақамли тўловлар қандай ривожланмоқда?
Бугунги кунда Европа, Шимолий Америка ва Скандинавия давлатларида тўлов тизимлари тобора рақамлашмоқда. Айниқса, ёқилғи қуйиш шохобчалари бу ўзгаришларнинг илк манзилларидан бирига айланган.
Иқтисодиёт
06.06.2026, 10:20
Улашиш:

Кўплаб мамлакатларда ходимсиз, тўлиқ автоматлаштирилган ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолият юритади ва уларда тўловлар фақат банк картаси ёки мобил иловалар орқали амалга оширилади.
Европадаги 77 мингдан ортиқ ёқилғи қуйиш шохобчасини қамраб олган ушбу соҳа нақдсиз ва ходимсиз тўлов тизимларига энг тез ўтаётган тармоқлардан бири ҳисобланади.
Бу тенденция фақат ёқилғи соҳаси билан чекланмайди. Жамоат транспорти, автотураргоҳлар, меҳмонхоналар, авиақатновлар, такси ва етказиб бериш хизматларида ҳам нақдсиз тўлов асосий стандартга айланиб бормоқда.
Рақамли тўловлар жадал ўсмоқда
Capgemini ҳисоботига кўра, 2028 йилгача дунёда нақдсиз тўловлар ҳажми ҳар йили ўртача 15 фоизга ўсиши ва транзакциялар сони 2,3 триллионга етиши кутилмоқда.
Жаҳон банки маълумотлари ҳам жон бошига тўғри келадиган нақдсиз транзакциялар йил сайин ошиб бораётганини кўрсатмоқда. Бу рақамли тўлов воситаларига ўтиш барқарор ва узоқ муддатли тенденцияга айланганини англатади.
Нега дунё нақд пулдан воз кечмоқда?
Мутахассислар бунинг бир нечта асосий сабабини келтиради:
- хавфсизликнинг ошиши;
- нақд маблағни сақлаш ва ташиш харажатларининг қисқариши;
- иқтисодиётда шаффофликнинг кучайиши;
- «соя иқтисодиёти»га қарши кураш самарадорлигининг ортиши.
Қайси давлатлар нақд пулдан энг кам фойдаланади?
Швеция, Норвегия, Финляндия ва Нидерландия нақд пулдан энг кам фойдаланадиган давлатлар ҳисобланади.
Норвегия марказий банки маълумотига кўра, мамлакатда савдо нуқталаридаги тўловларнинг атиги 3–5 фоизи нақд пул орқали амалга оширилади. Қолган қисми банк карталари ва мобил иловалар ҳиссасига тўғри келади.
АҚШ ва Буюк Британияда ҳам тенденция кучаймоқда
UK Finance маълумотига кўра, Буюк Британияда 2024 йил якунига келиб нақд пул орқали амалга оширилган тўловлар улуши тарихда биринчи марта 10 фоиздан пастга тушди.
Масалан, Asda компанияси ўзининг 300 та ёқилғи қуйиш шохобчасининг ярмидан кўпини "Pay at Pump" тизимига ўтказди. Бу ерда мижозлар тўловни бевосита насос ёнида карта ёки контактсиз усул орқали амалга оширади.
АҚШда эса хусусий бизнесларни нақд пул қабул қилишга мажбур қилувчи федерал қонун мавжуд эмас.
Нақд пул бутунлай йўқолмайди
Нақд пул тўлиқ муомаладан чиқмайди. Чунки айрим аҳоли қатламлари ҳали ҳам банк хизматлари ёки рақамли технологиялардан тўлиқ фойдалана олмайди.
Шунинг учун кўплаб мамлакатлар «рақамли тўлов – асосий восита, нақд пул – қўшимча имконият» тамойили асосида иш олиб бормоқда.
Жаҳон банкининг Global Findex маълумотларига кўра, юқори даромадли мамлакатларда катта ёшли аҳолининг 95 фоизи рақамли тўловларни амалга оширади ёки қабул қилади. Бу эса рақамли иқтисодиётнинг жаҳондаги энг муҳим тенденцияларидан бирига айланганини кўрсатади.
Иқтисодиёт
06.06.2026, 10:20
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

Дунё харитаси янгиланмоқда: Африка аслида биз ўйлагандан анча катта
Жаҳон
08.09.2026, 16:09

Трамп Украина учун сарфлаган пулларни қайтаришни талаб қилмоқда
Сиёсат
04.09.2026, 16:28

Трамп Европа давлатларига 100 фоизлик бож билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон
27.06.2026, 13:25

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
