Трамп Европа давлатларига 100 фоизлик бож билан таҳдид қилмоқда

Европа АҚШ технология гигантларига солиқ солса, Трамп 100 фоизлик импорт божини жорий этмоқчи. Аммо баъзи Европа давлатларида бундай солиқ аллақачон мавжуд.

Жаҳон

27.06.2026, 13:25

Улашиш:

Трамп Европа давлатларига 100 фоизлик бож билан таҳдид қилмоқда

Доналд Трамп АҚШ технология гигантлари учун рақамли хизматлар солиғини жорий қиладиган Европа давлатига 100 фоизлик импорт божини қўллашини билдирди. Бу ҳақда BBC маълумот берди.

Трамп “Truth Social” платформасида ёзишича, кўплаб Европа мамлакатлари бундай йиғимни жорий этишни муҳокама қилмоқда, баъзилари эса бунга яқин турибди.

У жазо чоралари зудлик билан қўлланилишидан ва мавжуд ҳар қандай икки томонлама савдо шартномалари бутунлай бекор қилинишидан огоҳлантирди.

Баёнот янги йиғимларни тез орада жорий этишни режалаштираётган давлатларга қаратилган. Лондон бундай солиқни 2020 йилдаёқ амалга киритганини ҳисобга олсак, унинг Буюк Британия учун аниқ оқибатлари дарҳол аён бўлмади.

“Ушбу баёнот шуни англатсинки, бундай солиқни жорий қилган ҳар қандай давлатнинг Америка Қўшма Штатларига юборадиган барча товарларига зудлик билан 100 фоизлик ТАРИФ жорий этилади”, — деб ёзди у.

 

Британияда аллақачон солиқ бор

Буюк Британиянинг 2 фоизлик Рақамли хизматлар солиғи рақамли бизнесдан оладиган глобал даромади 500 миллион фунт стерлингдан, Буюк Британиядаги умумий даромади эса 25 миллион фунт стерлингдан ошадиган йирик қидирув тизимлари, ижтимоий тармоқ платформалари ва онлайн бозорларга (маркетплейслар) нисбатан қўлланади.

Бу ҳолат АҚШнинг Apple, Google, Meta ва Amazon каби йирик компанияларига таъсир кўрсатади. Буюк Британия Ғазначилиги маълумотларига кўра, ушбу солиқ 2024–2025 йилларга келиб 800 миллион фунт стерлингдан ортиқ даромад келтирган. Бу кўрсаткич 2023–2024 йиллардаги 678 миллион фунт стерлингга нисбатан сезиларли даражада юқори.

 

Европадаги вазият 

Трампнинг шундай солиқни жорий этишни режалаштираётган Европа давлатларига жавоб чоралари билан таҳдид қилиши АҚШ ва Европа Иттифоқи янги савдо битимини якунлаганидан бир неча кун ўтиб юз берди.

Солиқ сиёсати билан шуғулланувчи “Тах Foundation” нотижорат ташкилотининг маълумотларига кўра, Франция, Италия ва Испания ҳам ўз ҳудудида фаолият юритувчи йирик компанияларга 3 фоизлик рақамли хизматлар солиғини жорий қилган.

Европа Иттифоқининг яна бир қанча давлатлари ҳам шунга ўхшаш солиқни амалиётга татбиқ этган ёки таклиф билдирилган.

Жорий йил бошида Amazon айнан шундай солиқларни сабаб қилиб, сотувчилардан олинадиган тўловларни оширган эди.

 

Трампнинг тарифлар сиёсати

Трамп 2025 йилда қайта президент бўлганидан буён кўплаб мамлакатларга юқори тарифлар жорий этишга уринмоқда.

Февраль ойида АҚШ Олий суди Трампнинг 10 фоизлик глобал бож жорий этишга қаратилган аввалги уринишини бекор қилди.

Шундай бўлса-да, АҚШ яқинда ўзининг деярли бутун импорт ҳажмини таъминлайдиган ўнлаб давлатларга уларни мажбурий меҳнатга қарши етарлича курашмаётганликда айблаб, 10-12,5 фоизлик янги тарифлар жорий этди.

мавзуга оид янгиликлар

Трамп Канада билан яқинлашгани учун ЕИга таҳдид қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Европа Иттифоқининг Канада билан муносабатларни янада чуқурлаштириш режасини танқид қилиб, Европа товарларига юқори тарифлар жорий этиши ёки савдони қисқартиришини айтди.

Сиёсат

17.09.2026, 17:20

“Ҳар бирингизга $5000 дан бераман” – Трампдан янги ваъда

Дональд Трамп оралиқ сайловларда Республикачилар ғалаба қозонса, ҳар бир вояга етган америкаликка 5000 доллардан беришни ваъда қилди.

Сиёсат

10.09.2026, 11:57

Трамп Украина учун сарфлаган пулларни қайтаришни талаб қилмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Жо Байден маъмурияти даврида Украина ва НАТОга кўрсатган ҳарбий ёрдами учун Европа давлатларидан маблағ талаб қилиш ниятида эканини маълум қилди.

Сиёсат

04.09.2026, 16:28

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда

Трамп маъмурияти Халқаро жиноий судга (ХЖС) қарши кенг кўламли санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Таклиф қилинаётган чоралар суднинг молиявий операцияларига таъсир қилиши мумкин.

Жаҳон

21.09.2026, 11:12

Трамп маъмурияти Саудияга 48 та F-35 сотилишини маъқуллади

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Саудия Арабистонига 48 та F-35 қирувчи самолётини сотиш режасини маъқуллаб, келишувни тасдиқлаш учун Конгрессга тақдим этди. 

Жаҳон

18.09.2026, 09:50

Суд Трамп номини Кеннеди марказига жойлаштиришни тақиқлади

 Вашингтон федерал суди АҚШ президенти Дональд Трамп номини Жон Кеннеди номидаги Ижро санъати маркази биносига қайта жойлаштиришга рухсат бермади. 

Жаҳон

16.09.2026, 10:50

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда

Сўнгги 15 йилда Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони қарийб 9 фоизга камайди, ажралишлар сони 2,6 баравардан кўпроқ ошди. Мамлакат аҳолиси эса шу даврда 34 фоизга кўпайган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин

Ўзбекистонда 27 октябрдан Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш имконияти пайдо бўлди. Аммо ҳозирча HUMO ва Uzcard рўйхатга киритилмаган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди

Кинорежиссёрга уч хонали хонадон калити топширилди. Мусоқов бу қарорни оиласи учун кутилмаган совға деб атади.

Маданий

26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?

Тақдирлаш маросими бугун Лондонда ўтказилади. Гарри Кейн асосий фаворитлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Спорт

26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама

АҚШда Конгресс устидан назоратни белгилайдиган 3 ноябрь кунги сайловлар арафасида собиқ президент Барак Обама демократлар кампаниясига қўшилиб, Трамп сиёсатини масхара қилди.

Жаҳон

26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва Тамим бин Ҳамад Ол Соний қўшма лойиҳаларни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқди.

Ўзбекистон

26.10.2026, 15:33

AI tasvir

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?

Абдураҳмон Ташанов мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этди, бироқ сўз эркинлиги, суд-тергов тизими ва блогерларга нисбатан жиноий ишлар юзасидан хавотир билдирди.

Ўзбекистон

26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?

Трамп мусулмон номзодни «жиҳодчи» деб атади.

Жаҳон

26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди

Ислом молиясига мувофиқлаштириш кенгаши (IFCB) Iman Invest билан ҳамкорликни тўхтатиб, компанияда бир неча миллион долларлик камомад юзага келгани ва шариат мезонларига зид операциялар аниқланганини билдирди. Iman Invest раҳбарияти эса айбловларни рад этиб, Маҳмуд Усмон билан келишмовчилик унинг ойлик тўловларини камайтириш ва компания акцияларидан улуш беришни рад этиш ортидан бошланганини даъво қилмоқда.

Ўзбекистон

26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?

Кредит олиш илинжида фирма очиш ёки ЭРИ калитини воситачига ишониб топшириш йиллар давом этадиган молиявий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. Воситачи пулни олиб кетади, жавобгарлик эса сизнинг зиммангизда қолади.

Иқтисодиёт

24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди

Наманганда 35 тонна асал бир жойга жамланди. “Афсоналар водийси” боғида V Халқаро асал фестивали очилди.

Ўзбекистон

24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?

Саудия Арабистони ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ямандаги ҳусийларга қарши курашиб келади, бироқ американча қуроллар ва катта ҳарбий бюджет ғалабани таъминлай олмади. Яқинда тузилган Макка битими уруш тақдирини ўзгартира оладими?

Сиёсат

24.10.2026, 11:06

Rasm SIda yaratilgan

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?

Насия савдоси Ўзбекистонда тез суръатларда ривожланмоқда. Бироқ маҳсулотни ойма-ой тўлаш ҳар доим ҳам арзон ёки фойдали танлов дегани эмас. 

Иқтисодиёт

24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →