Трамп Украина учун сарфлаган пулларни қайтаришни талаб қилмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Жо Байден маъмурияти даврида Украина ва НАТОга кўрсатган ҳарбий ёрдами учун Европа давлатларидан маблағ талаб қилиш ниятида эканини маълум қилди.

Сиёсат

04.09.2026, 16:28

Улашиш:

Трамп Украина учун сарфлаган пулларни қайтаришни талаб қилмоқда

Трамп бу ҳақда 3 сентябрь куни ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди. У Байден маъмурияти Украинага АҚШ томонидан катта миқдорда ўқ-дори ва бошқа ҳарбий ёрдам берилганини таъкидлади.

Трамп: “Биз бу пулни талаб қиламиз”

Трампнинг таъкидлашича, Байден маъмурияти Украина ва НАТОга «юзлаб миллиард доллар»лик ёрдамни бепул тақдим этган. Унинг фикрича, агар Европа давлатларидан аввалроқ тўлов талаб қилинганида, улар бу маблағни тўлаган бўлар эди.

Президент энди Вашингтон ушбу маблағларни Европа давлатларидан талаб қилишини, аммо бу талаб кечикиб билдирилаётганини айтди.

Трамп шунингдек, Байден маъмурияти Украинага Эрондаги АҚШ ҳарбий операцияси даврида ишлатилганидан ҳам кўпроқ ўқ-дори берганини даъво қилди.

Аввалроқ Трамп Украинага берилган ёрдам ҳажмини 300 миллиард доллар деб атаган эди. Бироқ Reuters таъкидлаганидек, бу рақам қаердан олингани аниқ эмас. Трампнинг 3 сентябрдаги баёнотида эса Европа учун талаб қилинаётган маблағнинг аниқ миқдори кўрсатилмаган.

АҚШ ўқ-дори захираларини тўлдирмоқда

Трамп АҚШда ўқ-дори ишлаб чиқариш ҳажми оширилаётганини ҳам маълум қилди. У Вашингтон ҳозирча ишлаб чиқарилаётган ўқ-дориларни аввало ўз захиралари учун сақлаб қолаётганини, иттифоқчиларга сотиш эса яқин орада қайта бошланишини айтди.

Трампнинг Европа давлатларидан Украинага аввал берилган АҚШ ёрдами учун тўлов талаб қилиш режаси ҳозирча умумий баёнот даражасида қолмоқда. Президент қайси давлатлардан қанча маблағ талаб қилиниши ва бунинг қандай механизм орқали амалга оширилишини аниқлаштирмаган.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади

Қарийб тўққиз ойлик танаффусдан сўнг Вашингтон, Москва ва Киев музокарачилари уруш масаласини муҳокама қилиш учун Абу-Дабида бир стол атрофига йиғилади.

Сиёсат

03.11.2026, 10:17

Москва ва Киев музокаралари: уруш тугайдими?

АҚШ махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Москва ва Киевдаги учрашувларида Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича янги ғоялар муҳокама қилинди. 

Сиёсат

09.09.2026, 09:57

Трамп: Путин НАТО ҳудудига ҳужум қилмайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин НАТО давлатлари ҳудудига ҳужум қилиш ниятида эмаслигини айтди. Бу баёнот Жон Рэтклиффнинг Москвага яқиндаги ташрифидан сўнг янгради.

Жаҳон

28.08.2026, 11:06

Трамп Европа давлатларига 100 фоизлик бож билан таҳдид қилмоқда

Европа АҚШ технология гигантларига солиқ солса, Трамп 100 фоизлик импорт божини жорий этмоқчи. Аммо баъзи Европа давлатларида бундай солиқ аллақачон мавжуд.

Жаҳон

27.06.2026, 13:25

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?

Самарқандда ШҲТ плюс хавфсизлик бўйича экспертлар мулоқоти ўтказилади

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин

Жамоат транспортида хавфсизлик масаласи кун тартибида.

Ўзбекистон

04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда

АҚШда оралиқ сайловлар арафасида мусулмонларга нисбатан салбий муносабат ва сиёсий босим кучайгани айтилмоқда.

Жаҳон

03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади

Қарийб тўққиз ойлик танаффусдан сўнг Вашингтон, Москва ва Киев музокарачилари уруш масаласини муҳокама қилиш учун Абу-Дабида бир стол атрофига йиғилади.

Сиёсат

03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди

Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий соҳилдаги Дура шаҳрида журналист Мунтасир Нассорнинг уйига рейд ўтказиб, уни ҳибсга олди.

Жаҳон

03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди

Запорожье вилоятида жойлашган Комишуваха қишлоғида гуманитар ёрдам тарқатиладиган марказ ва унга яқин бошпанага ҳаво зарбалари берилди. Ҳужум оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган.

Жаҳон

03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?

Германиянинг 34 та шаҳрида ўн минглаб ёшлар иштирокида намойишлар ўтказилди. Франкфуртда ғалаёнлар тартибсизлик ва талончиликларга айланиб кетди.

Жаҳон

02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.

Ўзбекистон

02.11.2026, 13:03

Illyustrativ tasvir

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди

Уни ўғирлаб кетишмаган, гаровда ҳам ушлаб туришмаган.  Aслида нима бўлган?

Жаҳон

02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди

Хитойлик 24 ёшли йигит тўйига меҳмон топиш учун ноодатий йўл тутди. Унинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати қисқа вақт ичида кутилмаган натижа берди.

Жаҳон

31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда газ таъминоти, божхона расмийлаштируви, мобил реклама, тадбиркорлар учун коммунал тўловлар ҳамда пенсия тайинлаш тартибига оид бир қатор ўзгаришлар жорий этилади.

Ўзбекистон

31.10.2026, 09:36

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →