Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 17:02

Россия иқтисодиёти мисли кўрилмаган санкциялар шароитида ўсишда давом этмоқда

Халқаро валюта жамғармаси апрель ойида Россия иқтисодиёти 3,2 фоизга ўсишини айтди. 2024 йилда бу барча ривожланган давлатлар иқтисодий кўрсаткичларидан юқори бўлди. Бу ҳақида Синхуа агентлиги Россия президентининг Хитойга ташрифи вақтида ҳисобот мақола чоп этди.

Улашиш:

Rossiya iqtisodiyoti misli koʻrilmagan sanksiyalar sharoitida oʻsishda davom etmoqda / foto: Paradigma.uz /

Rossiya iqtisodiyoti misli koʻrilmagan sanksiyalar sharoitida oʻsishda davom etmoqda / foto: Paradigma.uz /

Ғарбнинг мисли кўрилмаган санкцияларига қарамай, Россия иқтисодиёти нафақат барқарорликни сақлади, балки ўсиш суръатларида ҳам дунёдаги ўртача кўрсаткичлардан юқорига чиқди. Унга санкциялар босимига дош беришга ва ўсишда давом этишга нима имкон берди?

2022-йилда Украина инқирози кучайганидан бери Европа Иттифоқининг ўзи Россияга қарши 13 марта санкциялар киритган. 2014-йилдаги Қрим воқеаларидан кейин Ғарбнинг Россияга қарши жорий қилган санкциялари ҳам бир неча бор узайтирилган. Россия товарлари ва технологияларига нисбатан эмбарго қайта-қайта кенгайтирилди ва юзлаб йирик хорижий корхоналар Россия билан боғланган халқаро таъминот занжирларини бузиш учун Россия бозоридан чиқа бошлади.

Бироқ, Ғарб Россия иқтисодиётини озиқлантирувчи асосий артерияни, яъни энергия бозорига киришни тўсиб қўя олмади.

Американинг Politico газетаси ёзишича, Европа Иттифоқи денгиз орқали нефт етказиб беришни тақиқлаб Россияга қарши чекловлар киритган ва нефт маҳсулотларига максимал нархларни белгилаган бўлса-да, иттифоқ мамлакатлари ҳали ҳам Россия ёқилғисини сотиб олиш йўлларини изламоқда. Шу билан бирга, Европа Комиссияси Россиядан суюлтирилган газ импортини тўлиқ тақиқлашни таклиф қилмаяпти ва Белгия, Франция ва Испания каби давлатлар ҳатто 2023 йилда ўз харидларини сезиларли даражада оширган.

Ғарб таҳлилчиларига кўра, Қўшма Штатлар Россия нефт етказиб беришни тўхтатишидан ҳавотир олмоқда, чунки бу нефт нархининг кескин ошишига олиб келиши мумкин. Бу ўз навбатида, нафақат жаҳон энергетика бозорида жиддий тўнтаришларга олиб келади, балки охир-оқибатда Россиянинг нефт экспортидан келадиган даромадини оширишга ёрдам бериши мумкин.

Россия иқтисодиёти Ғарб санкцияларига сезиларли даражада мослашганини кўрсатди ва таҳлилчилар фикрича, АҚШ ҳукумати чеклов чоралари орқали Россия иқтисодиётига босим ўтказиш имкониятини деярли йўқ қилди.

2023 йилда Россия ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 3,6 фоизни ташкил этди, бу прогнозлардан сезиларли даражада юқори. Бундан ташқари, 2023 йилда Россияда ўртача йиллик ишсизлик даражаси 3,2 фоизга тушиб кетди, бу 1992 йилдан бери энг паст кўрсаткичдир. Мамлакатда номинал иш ҳақининг ўсиши 14 фоиздан ошди, реал иш ҳақининг ўсиши эса 7,8 фоизни ташкил этди.

Россия президенти Владимир Путин феврал ойида Федерал Мажлисга қилган мурожаатида Россия харид қобилияти бўйича ялпи ички маҳсулоти ҳажми Европада биринчи ва дунёда бешинчи иқтисодиётга айланганини айтди. У ўз олдига мақсадлар қўйди ва федерал ҳукуматга 2030 йилга бориб Россиянинг харид қобилияти паритети бўйича ЯИМ ҳажми дунёдаги энг йирик тўртта иқтисодиётдан бирига айланишини таъминлаш бўйича кўрсатма берди.

Россия дунёдаги энг йирик нефт ва газга бой давлат бўлиб, унинг бюджет даромадлари асосан энергия экспортига боғлиқ. Геосиёсий вазиятнинг ёмонлашуви ва санкциялар босимининг кескин кучайиши Россияни ўз иқтисодиёти тузилмасини ўзгартиришга ва ялпи ички маҳсулот таркибида нефт ва газга боғлиқ бўлмаган маҳсулотлар ҳажмини оширишга мажбур бўлмоқда.

Ғарб давлатлари томонидан Россияга қарши санкциялар жорий этилишига жавобан Россия ҳукумати 2015 йилда импорт ўрнини қоплаш дастурини бошлаган. Дастлаб у агросаноат мажмуасини ривожлантиришга қаратилган бўлса, кейинчалик ахборот технологиялари ва машинасозлик каби соҳаларни қамраб олди.

Бугунги кунда Россиянинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари, озиқ-овқат саноати, оғир машинасозлик ва кемасозлик каби соҳаларда Россия бозорини тарк этган кўплаб хорижий компаниялар ўрнини эгаллади.

Ғарбнинг 2022 йилдан бери Россияга қарши жорий қилаётган санкциялари Россияни қарши чораларни кенгайтиришга ундади. Ички истеъмол бозорини қўллаб-қувватлаш учун Россия ҳукумати 2022 йил март ойида параллел импортни қонунийлаштирди. Параллел олиб киришга рухсат берилган товарлар рўйхати иқтисодиёт эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда доимий равишда ўзгариб, тўлдирилиб борилади.

Изоляциядан чиқиш ва Ғарбнинг қамалига қарши туриш учун Россия ўзининг "дўстлар доирасини" фаол равишда кенгайтирмоқда ва BRICS ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби минтақавий ташкилотлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантирмоқда.

Россия иқтисодиёти учун энг жиддий синов Ғарб молиявий чекловлари бўлди.

Хусусан, Россия Федерацияси валюта заҳираларининг музлатилиши ва бир қатор Россия банкларининг халқаро банклараро SWIFT тўлов тизимидан узилиши нафақат рубл курсининг ўзгаришига сабаб бўлди, балки Россиянинг халқаро савдоси ва молиявий фаолиятига жиддий тўсиқларни келтириб чиқарди.

Трансчегаравий тўловларнинг долзарб муаммосини ҳал қилиш учун Россия SWIFT-га ўзининг муқобили - Молиявий хабарларни узатиш тизимида (SPFS) дастурига иштирок этиш учун кўпроқ мамлакатларни жалб қилишни ва дўст мамлакатлар билан маҳаллий валютада ҳисоб-китобларни қўллашни рағбатлантиришни бошлади.

Россия Федерацияси Марказий банки ҳисоботига кўра, жорий йилнинг март ойида Россия ташқи савдосида рубл операцияларининг улуши рекорд даражага етди. Ташқи савдо тўловларида рублнинг улуши ортиб бораётгани хорижий контрагентларнинг рублга бўлган ишончи ортганидан далолат беради.

Рубл курси ҳам нотинчликдан кейин барқарорлашди. 2022 йил феврал ойида рублнинг АҚШ долларига нисбатан курси кескин пасайди. Россия банки бозорни сақлаб қолиш учун асосий ставкани кескин ошириш ва Россия банкларидан АҚШ долларини олиб чиқишни чеклаш каби шошилинч чоралар кўрди. В. Путин рус газини дўстона бўлмаган мамлакатларга фақат рублга сотиш бўйича  қарор қилганидан сўнг, рус валютаси пасайишдан тўхтади ва барқарор қийматга қайтди.

Россия ҳукумати, энергия, металл, кимё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг йирик экспортчиларининг хорижий валютадаги захираларининг бир қисмини вақтинча мажбурий сотиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Ушбу чора рубл курсини барқарорлаштиришга самарали таъсир кўрсатади. Сўнгги пайтларда рублнинг АҚШ долларига нисбатан курси тахминан 91:1 даражасида сақланиб қолди, Россия ҳукумати буни мақбул деб ҳисоблайди.

мавзуга оид янгиликлар

Путин ядровий кучлар бошқаруви бўйича режали машқлар ўтказилганини маълум қилди

Россия президенти Владимир Путин ядровий кучлар бошқаруви бўйича режали машқлар ўтказилганини билдирди.

Жаҳон

23.10.2025, 10:02

Путиннинг оммага ошкор қилинмаган ўғиллари аниқланди

Россия Президенти Владимир Путин ҳамда Ўзбекистонда туғилган ҳозирда Россия фуқароси бўлган спортчи ҳамда жамоат ва сиёсий арбоб-Алина Кабаеванинг фарзандлари- 5 ёшли Владимир ҳамда 9 ёшли Иван ҳақида маълумотлар очиқланди. Бу ҳақда “Досье” нашри маълум қилди. 

Жаҳон

05.09.2024, 13:44

Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман иш бошлади

6 апрель куни Вашингтон шаҳрида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон

07.04.2026, 10:01

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов

Ҳурмуз бўғозида юзага келган кескин вазият глобал савдо ва энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Форс кўрфази ҳудудида 250 га яқин кема тўхтаб қолгани дунё таъминот занжирлари ва нефть нархларига босимни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт

09.03.2026, 16:59

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш тартиби соддалаштирилди

Россияда 1 мартдан бошлаб янги қонун кучга кирди. Унга кўра, агар муайян минтақа мигрантларни ишга жалб этишга чеклов ёки квота жорий этса, иш берувчилар хорижий ходимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Жаҳон

02.03.2026, 13:46

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ёш оталарга таътил бериш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида  Меҳнат кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

Ўзбекистон

05.05.2026, 17:44

“Эзгулик” фаоли қарийб 4 йилдан сўнг оқланди

“Эзгулик” жамияти Қашқадарё вилояти бўлими фаоли Асқар Эшбўриев қарийб 4 йилдан сўнг оқланди. 

Ўзбекистон

05.05.2026, 17:02

Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионатини Хитой ва Ҳиндистон кўролмаслиги мумкин

ФИФА Жаҳон чемпионати бошланишига бир неча ҳафта қолган бўлса-да,  Хитой ва Ҳиндистонда медиа ҳуқуқларини сотиш бўйича музокаралар ҳали тугамаганини маълум қилди.

Спорт

05.05.2026, 15:59

Кремлда хавфсизлик чоралари кучайтирилди: Путинга таҳдидлар ҳақида хабарлар пайдо бўлди

Владимир Путин атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Маълум қилинишича, Кремль 2026 йил март ойидан буён “кучли огоҳлантириш” ҳолатида фаолият юритмоқда.

Жаҳон

05.05.2026, 15:45

Трампнинг “Озодлик лойиҳаси” – бу боши берк кўча лойиҳасидир - Аббос Ароқчи

Эрон ташқи ишлар вазири АҚШни, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларини ҳам огоҳлантирди.

Жаҳон

05.05.2026, 13:24

Россия 9 майга “жиддий бўлмаган” сулҳ эълон қилди

Россия 4 май куни Украинанинг Мерефа шаҳрига баллистик ракета орқали зарба берди, оқибатда етти киши ҳалок бўлди.  Энди эса Москва Ғалаба кунини тинч нишонлаш мақсадида 8-9 май кунлари учун вақтинчалик сулҳ таклиф қилмоқда. 

Жаҳон

05.05.2026, 11:20

“Чорсу” метро бекати нега сув остида қолди? Ҳокимлик изоҳ берди

Тошкентда кучли ёмғирдан сўнг Чорсу метро бекати кириш қисми сув остида қолди. Воқеа юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги изоҳ берди.

Ўзбекистон

05.05.2026, 09:44

Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркдаги концерти бекор қилинадими?

Нью-Йорк шаҳрида бир гуруҳ сиёсатчилар ва жамоат фаоллари ўзбек хонандаси Юлдуз Усмонованинг концертини бекор қилишни сўрамоқда.

Маданий

04.05.2026, 16:58

Осиё тараққиёт банки: 2025 йилда молиялаштириш ҳажми 44 миллиард долларга етди

Самарқандда давом этаётган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиғилишида банк раҳбари Масато Канда нутқ сўзлади.

Ўзбекистон

04.05.2026, 16:40

Электромобиль зарядлаш харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин

Ўзбекистонда электромобиль эгалари учун зарядлаш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш режалаштирилмоқда.

Иқтисодиёт

04.05.2026, 16:21

Нидерландияга қарашли кемада хантавирус тарқалди

3 май куни Нидерландиянинг Oceanwide Expeditions компанияси ўзининг MV Hondius экспедиция кемасида “ўта оғир тиббий вазият” юзага келганини маълум қилди.

Жаҳон

04.05.2026, 15:06

Telegramда билдиришномалар ишламаяпти

Telegram фойдаланувчилари орасида жиддий техник муаммо кузатилмоқда. Айрим ҳолларда янги хабарлар ҳақида билдиришномалар умуман келмаяпти ёки фақат илова очилгандан кейингина пайдо бўлмоқда.

Жаҳон

04.05.2026, 11:22

БАА ўз ҳаво ҳудудини тўлиқ очди

Бирлашган Араб Амирлиги ўз ҳаво ҳудудида одатий авиақатновлар тўлиқ тикланганини эълон қилди. Бу ҳақда БАА Фуқаро авиациячи бош бошқармаси маълум қилди.

Жаҳон

04.05.2026, 10:21

Блогер Шерали Комилов муддатдан олдин озодликка чиқарилди

Суд ҳужжатларига кўра, у дастлабки терговда қўйилган айбловларнинг бир қисми бўйича оқланган.

Ўзбекистон

04.05.2026, 09:59

Кўп квартирали уйларга оид янги тақиқлар

Автотранспорт воситаларини кўп квартирали уйлар ва унга туташ ер участкаларидаги газонлар устига, хиёбонларга, болалар майдончаларига, тротуарларга, кириш йўлаклари қаршисига қўйиш тақиқланади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 17:54

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди

2027 йилнинг март ойида топшириладиган навбатдаги “Оскар” тақдирлаш маросимига оид янги қоида жорий этилди.

Маданий

02.05.2026, 17:05

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

АҚШдан депортация қилинган 26 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинди. 

Ўзбекистон

02.05.2026, 16:27

Энди йўловчилар Тошкентдан Хивага 7 соатда етиб боради

Тошкент–Хива–Тошкент йўналишида янги юқори тезликдаги “Жалолиддин Мангуберди” электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Қатновнинг илк рейслари 3 май куни Тошкентдан ва 4 май куни Хивадан амалга оширилади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 12:36

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади

АҚШ Давлат департаменти Яқин Шарқдаги тўртта асосий иттифоқчиси — Исроил, Қатар, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликларига умумий қиймати 8,6 миллиард доллардан ортиқ бўлган қурол-яроғ ва ҳарбий хизматлар экспортини маъқуллади.

Жаҳон

02.05.2026, 12:20

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик аскарни қутқарган Буюк Британия фуқаролари Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонларни вафотидан кейин “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 11:46

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →