updated: 22.03.2026, 16:07

Исроил ОАВ: АҚШ ва ҲАМАС ўртасида музокаралар қайта тикланди

Америка ва араб манбалари музокаралар қайта бошланганини тасдиқлаган, аммо Вашингтон Исроилнинг Ғазога ҳужум операцияларини тўхтатиш ниятида эмас.

Жаҳон

08.09.2025, 11:06

Улашиш:

Исроил ОАВ: АҚШ ва ҲАМАС ўртасида музокаралар қайта тикланди

Исроил оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, бир ҳафталик танаффусдан сўнг АҚШ ва ҲАМАС ўртасида музокаралар яна давом этмоқда.

Israel Hayom нашри ёзишича, Америка ва араб манбалари музокаралар қайта бошланганини тасдиқлаган, аммо Вашингтон Исроилнинг Ғазога ҳужум операцияларини тўхтатиш ниятида эмас.

Маълумотларга кўра, Миср ва Қатар воситачилигида олиб борилган уринишлар натижа бермаганидан кейин музокаралар қайта йўлга қўйилган. АҚШнинг позициясига кўра, уруш фақат барча гаровдагилар озод қилинган тақдирдагина тўхташи мумкин. Шу сабабдан Вашингтон Исроил билан тўғридан-тўғри музокара жараёнини тезлаштириш зарурлигини таъкидламоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам ўтган куни чиқишида Вашингтоннинг ҲАМАС билан асирлар алмашинуви бўйича фаол мулоқот олиб бораётганини айтди. Унинг сўзларига кўра:

«Биз ҲАМАС билан жуда шиддатли музокаралар ўтказяпмиз. Биз уларга: “ҳамма асирларни дарҳол озод қилинг — шунда барчаси анча яхшироқ бўлади. Агар озод қилмасангиз, оқибати жуда ёмон бўлади”, деб айтдик».

Трамп, шунингдек, ҲАМАС қўлида бўлиши мумкин бўлган 20 нафар шахсни озод қилиш имконияти муҳокама қилинаётганини, яна 30 нафар асир эса катта эҳтимол билан ҳалок бўлганини қўшимча қилди.

Жаҳон

08.09.2025, 11:06

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Ғазога зарбаларни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга қарамай Исроил ҳужумларни давом эттирди

Исроил армияси Ғазо секторига ҳужумларни тўхтатиш ҳақидаги келишувга қарамасдан, ҳаводан ва артиллерия орқали ҳужумларни давом эттирди.

Жаҳон

09.10.2025, 17:08

Исроил Ғазо секторига ҳужумларни тўхтатгани айтилмоқда

Исроил нашрларининг  хабар қилишича, Исроил армиясига Ғазога ҳужумларнинг шиддатини камайтириш бўйича кўрсатма берилган ва яқин вақт ичида музокаралар бошланиши кутилмоқда. ҲАМАС ҳам мулоқотга тайёр эканини билдириб, барча гаровдагиларни озод қилишга, ҳалок бўлганларнинг жасадларини топширишга ва Ғазони технократлар ҳукумати бошқаришига рози бўлишини маълум қилди.

Жаҳон

04.10.2025, 12:31

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 13:40

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?

Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасида бошланган уруш қисқа вақт ичида бутун минтақани қамраб олган катта фожиага айланди. Бу тўқнашув қўшни давлатларга ҳам таъсир қилди. Лекин энг оғир зарбалардан бири Ливанга тўғри келмоқда.

Жаҳон

16.03.2026, 13:52

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45