Исроилдаги ўзбекистонликлар мамлакатни қандай тарк этиши мумкин?
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Исроил-Эрон можароси туфайли Исроилни мустақил тарк этиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун қандай йўл билан чиқиб кетиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.
Сиёсат
18.06.2025, 11:26
Улашиш:

Қайд этилишича, мамлакатни тарк этиш истагида бўлган ўзбекистонликлар қуйидаги назорат ўтказиш пункти орқали чиқиб кетиши мумкин:
•"Менахем Бегин" / "Таба" — Исроил-Миср чегарасида жойлашган (Исроилнинг Эйлат ва Мисрнинг Таба шаҳарлари ўртасида);
• "Шайх Хусайн" — Исроил-Иордания шимолий чегарасида жойлашган (Исроилнинг Байт-Шеан ва Иорданиянинг Ирбит шаҳарлари ўртасида);
• "Итсхак Рабин" / "Вади Арава" — Исроил-Иордания жанубий чегарасида жойлашган (Исроилнинг Эйлат ва Иорданиянинг Акаба шаҳарлари ўртасида).
Юқорида кўрсатилган чегара пунктлари ҳозирги вақтда одатий тартибда 24 саот давомида фаолият кўрсатмоқда.
1️Миср орқали:
Ўзбекистон фуқаролари "Менахем Begin"/"Таба" назорат-ўтказиш пунктини кесиб ўтиб, Мисрга визасиз ("Синай кириш муҳри" орқали) кира оладилар. "Синай кириш муҳри"- 14 кунгача фақат Синай ярим ороли ҳудудида бўлиш ҳуқуқини беради (Қоҳира ва бошқа шаҳарларга сафар қилиш мумкин эмас). 21 ёшга тўлмаган фуқароларга ота ёки оналаридан бири ҳамроҳлик қилиши шарт.Шунингдек, "Таба"дан Шарм аш-Шайхгача (270 км) автобус ёки автомобилларда ҳаракатланиш имконияти мавжуд.
Авиақатновлар (Шарм аш-Шайх аэропортидан):
- Uzbekistan Airways: Ҳафтасига 3 марта (сешанба, чоршанба, шанба, соат 12:35) Тошкентга.
- "Turkish Airlines: Ҳар куни 1 ёки 2 марта Истанбулга (Истанбул халқаро аэропортига) (Тошкентга транзит).
- Pegasus Airlines: Ҳар куни 1 ёки 2 марта Истанбулга («Сабиха Гёкчен» аэропортига) (Тошкентга транзит).
2️ Иордания орқали:
"Шайх Хусайн" (Байт-Шеан ш.) ёки "Исхак Рабин"/"Вади Арава" (Эйлат ш.) назорат-ўтказиш пунктлари орқали Иордания пойтахтигача бориб, кейин қуйидаги авиайўналишлардан фойдаланиш мумкин:
• «Уммон – Истанбул – Тошкент»
• «Уммон – Дубай – Тошкент»
Элчихонага кўра, Иорданияга кириш учун мамлакат ИИВ сайти орқали виза олиш зарур:
https://moi.gov.jo/EN/Pages/Visa_E_Applications
https://www.eservices.moi.gov.jo.
Зарур ҳолларда Ўзбекистон Элчихоналарининг фавқулодда телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин:
- Мисрда (+202 333-617-23; +20 128 666-1441, eg.uzembassy@mfa.uz);
- Саудия Арабистонида, ўриндошлик асосида Иорданияда (+966 11 263-5223, +966 56 721-7731, uzbembriyadh@gmail.com);
- Исроилда (+972 (3) 672-2466, 672-2371, 758-5075, 758-5076, (54) 485-1397, il.uzembassy@mfa.uz).
"Исроил ҳудудини тарк этаётганда шахсий хавфсизлик эҳтиёт чораларини кўришни ва Фронт орти буйруғи томонидан берилган кўрсатмаларга қатъий амал қилишни сўраймиз", дейилади элчихона хабарида.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси бундан аввал мамлакатда юзага келган мураккаб вазият юзага келаётганлигини эътиборга олиб ўзбекистонликларни шахсий хавфсизлик чораларини кўриш ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарини тарк этмасликларини сўраган эди.
Сиёсат
18.06.2025, 11:26
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

"Сирена чалса дарҳол бункерга киринг". Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Жаҳон
03.03.2026, 09:48

15 млн ўзбекистонликнинг шахсий маълумотлари сиздирилгани ростми?
Ўзбекистон
03.02.2026, 14:36

Дубайда жанжалга алоқадор олти ўзбекистонлик ўлим жазосига ҳукм қилинди
Ўзбекистон
24.01.2026, 08:50

Россия генералини ўлдиришда айбланган ўзбекистонлик эркак умрбод қамалди
Ўзбекистон
22.01.2026, 08:51

Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташриф билан етиб борди
Сиёсат
05.11.2025, 08:44

Трамп ҲАМАС билан можарони ҳал этиш бўйича дастлабки қадамлар фонида Исроилга етиб борди
Сиёсат
13.10.2025, 12:43
машҳур янгиликлар

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56
сўнгги янгиликлар

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.
Иқтисодиёт
07.03.2026, 14:42

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Замонавий урушнинг хавфли қуроли: Навигация бузилди, юзлаб кемалар ортда қолди
Жаҳон
07.03.2026, 14:12

Дубай парвозлари тикланмоқда: Emirates яқин кунларда тўлиқ фаолиятга қайтишни режалаштирмоқда
Жаҳон
07.03.2026, 13:27

Ирина Матвиенко “Дўстлик” ордени билан тақдирланди
Ўзбекистон
07.03.2026, 13:14

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ўзбекистонга совуқ антициклон кириб келмоқда
Ўзбекистон
07.03.2026, 12:53

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда
Жаҳон
07.03.2026, 11:18

Ангренда фожиа: дайди итлар 8 ёшли болага ҳужум қилди
Ўзбекистон
07.03.2026, 10:27

Трамп Эронга янги раҳбар танлови ҳақида баёнот берди
Жаҳон
06.03.2026, 16:56

Эрон нега Озарбайжонни нишонга олди?
Жаҳон
06.03.2026, 16:44

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09
машҳур янгиликлар

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56
