Жаҳон аҳолиси 8,2 миллиарддан ошди
Жаҳон аҳолиси 1998 йилда 6 миллиардга, 2010 йилда 7 миллиардга, 2022 йилда эса 8 миллиардга етган эди. БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда Ер юзида 8,2–8,3 миллиард орасида одам яшамоқда.
Жаҳон
03.01.2026, 09:39
Улашиш:

Worldometer статистик платформасининг расмий маълумотларга таянилган ҳисоб-китобларига кўра, жаҳон аҳолисининг тахминан 59 фоизи Осиёда, 19 фоизи Африкада, 9 фоизи Европада, 8 фоизи Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида, 5 фоизга яқини эса Шимолий Америкада истиқомат қилади. Прогнозларга кўра, жаҳон аҳолиси 2037 йилда 9 миллиардга, 2060 йилда эса 10 миллиардга етиши кутилмоқда.
100 миллиондан ортиқ аҳолига эга 16 та давлат мавжуд
2025 йил ҳолатига кўра, дунёда аҳолиси 100 миллиондан ошган 16 та давлат бор. Хитой ва Ҳиндистон миллиарддан ортиқ аҳолига эга бўлган икки мамлакат бўлиб, улар жаҳон аҳолисининг қарийб учдан бир қисмини ташкил этади.
1,46 миллиард аҳолиси билан Ҳиндистон ва 1,41 миллиард аҳолисига эга Хитойдан кейин аҳолиси 200 миллиондан ортиқ бўлган беш давлат келади.
Булар: 347 миллиондан ортиқ аҳолиси билан АҚШ, 285 миллион аҳолиси билан Индонезия, 255 миллион аҳолисига эга Покистон, 237 миллион аҳолиси билан Нигерия ва 212 миллион аҳолиси билан Бразилия ҳисобланади.
Аҳолиси 100–200 миллион орасида бўлган давлатлар қаторига Бангладеш, Россия, Эфиопия, Мексика, Япония, Миср, Филиппин, Конго Демократик Республикаси ва Вьетнам киради.
Европа демографик қийинчиликлар олдида
Европа қитъасида тўлиқ жойлашган ва аҳолиси 100 миллиондан ошган ҳеч бир давлат мавжуд эмас. Бу кўрсаткичга энг яқин мамлакат — 80 миллион аҳолиси билан Германиядир. Бу ҳолат Европа бўйлаб аҳоли ўсиш суръатининг пасайгани, аҳолининг қариб бораётгани ва миграция билан боғлиқ муаммолар кучайганини кўрсатади.
Аҳолиси камайиб бораётган Хитой туғилишни рағбатлантирмоқда
Европа давлатлари қаторида Хитой ҳам паст туғилиш кўрсаткичлари билан курашаётган мамлакатлар сирасига киради. 1979–2015 йилларда бир бола сиёсати амал қилган Хитойда туғилиш даражасининг кескин пасайиши, аҳолининг тез қариши ва ишчи кучи улушининг қисқариши сабабли 2026 йилдан бошлаб янги чора-тадбирлар жорий этилмоқда.
Хусусан, 2026 йил 1 январдан бошлаб туғилишни назорат қилиш маҳсулотларига 13 фоизлик қўшилган қиймат солиғи жорий қилинди. Шу билан 1993 йилдан буён амал қилиб келган солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Сўнгги уч йилда аҳолиси изчил камайиб бораётган Хитой 2023 йилда дунёдаги энг кўп аҳолига эга давлат мақомини Ҳиндистонга топширган эди.
Италияда 100 ёшдан ошганлар сони икки баробарга ошди
Италияда 100 ёшдан ошган аҳоли сони 2009 йилга нисбатан икки баробарга кўпайди. 2025 йилда бир асрни ортда қолдирган италияликлар сони 23 минг 548 нафарга етди. Уларнинг 82,6 фоизини аёллар ташкил этади.
Юз ёшдан ошган аҳоли Европа Иттифоқига аъзо бошқа давлатларда ҳам тез суръатларда ортиб бормоқда. Бу кўрсаткич энг юқори бўлган мамлакатлар қаторида Франция, Италия ва Греция қайд этилди.
Энг кўп аҳолили шаҳар мақоми Токиодан Жакартага ўтди
2025 йилда Индонезия пойтахти Жакарта 42 миллион аҳолиси билан дунёдаги энг кўп аҳолили шаҳарга айланди. Ушбу кўрсаткич билан у Япония пойтахти Токиони ортда қолдирди. Иккинчи ўринда 37 миллион аҳолиси билан Дакка, учинчи ўринда эса 33 миллион аҳолиси билан Токио жойлашди.
Рейтингдаги бундай кескин ўзгариш БМТ томонидан шаҳар, қишлоқ ва қишлоқ атрофи ҳудудларни ҳисоблашда янги, изчил методология жорий этилгани билан боғлиқ.
Жаҳон
03.01.2026, 09:39
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Сунъий интеллект дунё мактабларига оммавий кириб келмоқда
Фан-технология
08.02.2026, 07:47

Хитойда презервативлар учун солиқ оширилди
Жаҳон
03.01.2026, 14:55

Жаҳон иқлим индекси: Ўзбекистон 53-ўринда
Ўзбекистон
02.12.2025, 10:10

Япония аҳолиси кетма-кет 13 йилдан бери камаймоқда
Жаҳон
13.04.2024, 10:25
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
сўнгги янгиликлар

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда
Ўзбекистон
09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин
Ўзбекистон
08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg
Иқтисодиёт
08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин
Маданий
08.03.2026, 07:37

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.
Иқтисодиёт
07.03.2026, 14:42

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Замонавий урушнинг хавфли қуроли: Навигация бузилди, юзлаб кемалар ортда қолди
Жаҳон
07.03.2026, 14:12

Дубай парвозлари тикланмоқда: Emirates яқин кунларда тўлиқ фаолиятга қайтишни режалаштирмоқда
Жаҳон
07.03.2026, 13:27

Ирина Матвиенко “Дўстлик” ордени билан тақдирланди
Ўзбекистон
07.03.2026, 13:14

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
