Албания суди 19 нафар намойишчини озод қилди
Албанияда Доналд Трампнинг куёвига алоқадор курорт лойиҳасига қарши бошланган норозиликлар охир-оқибат ҳукуматга қарши намойишларга айланиб кетди.
Жаҳон
06.07.2026, 10:01
Улашиш:

Албания пойтахти Тирана суди 19 нафар намойишчини озодликка чиқарди. Улар АҚШ президенти Доналд Трамп оиласига алоқадор бўлган дам олиш масканига қарши ўтказилган зўравонли намойишда ҳибсга олинган.
5 июль куни озод этилган намойишчилар полиция буйруқларига бўйсунмаслик, ноқонуний намойишлар уюштириш ва жамоат тартибини бузишда гумон қилиниб ушлаб турилган.
Улардан 2 нафари уй қамоғига олинди, 12 нафари эса ойига бир-икки марта суд полициясига ҳисобот бериб туриши керак. Қолган 5 нафарига ҳеч қандай айблов эълон қилинмади.
Суд биноси олдида тўпланиб, “Йигитларни озод қилинг!” дея ҳайқираётган ўнлаб тарафдорлар бу хабарни олқишлар билан кутиб олди.
Трамп оиласига алоқадор курорт
Албанияда май ойидан бери тунги намойишлар авжида. Бунга дастлаб, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудда Трампнинг куёви Жаред Кушнерга алоқадор ҳашаматли қирғоқбўйи курорти лойиҳаси сабаб бўлган.
Ўшандан кейин митинглар ҳукумат ва коррупцияга қарши кенг кўламли норозилик намойишларига айланиб кетди. Намойишчилар бош вазирга ишора қилиб, “Янги Албания” ва “Эди Рама, истеъфога чиқ” дея ҳайқирмоқда.
Ўтган пайшанба куни юзлаб намойишчилар сиёсатчилар билан юзма-юз келиш ва кириш йўлини тўсиш учун парламент биноси олдида йиғилди. Полиция уларни тарқатиб юбориш учун кўздан ёш оқизувчи газ, қалампир гази ва сув пуркагичлардан фойдаланди.
Айрим намойишчилар полиция сафларини ёриб ўтишга уриниб, тухум, тош ва бошқа буюмларни отган.
15 нафар полиция ходими жароҳатланиб, 25 нафар намойишчи қўлга олинди.
Асосий талаб - ҳукумат истеъфоси
Режалаштирилган курорт лойиҳаси илк бор 2024 йилда тақдим этилган. Бироқ май ойи охирида соҳилбўйида тиканли симлар ва булдозерлар пайдо бўлиши ортидан норозиликлар бошланди.
Лойиҳага қаршилик коррупция билан боғлиқ норозиликлар учун турткига айланди. Эндиликда Бош вазир Эди Раманинг истеъфоси ҳам талаблар қаторига киритилган.
Жорий йил бошида намойишчилар Рама ўринбосари Белинда Баллукуни коррупцияда айблаб, истеъфога чиқишини талаб қилишган. Баллуку лавозимидан бўшатилса-да, ишончсизлик сақланиб қолмоқда.
Жаҳон
06.07.2026, 10:01
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Францияда намойиш: ўқувчилар мактабларга ўт қўйди
Жаҳон
02.10.2026, 12:15

Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси 12 минг доллар талаб қилиб, 4700 доллар олаётганда ушланди
Ўзбекистон
25.09.2026, 15:47

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Москва ва Киев музокаралари: уруш тугайдими?
Сиёсат
09.09.2026, 09:57
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
