Францияда намойиш: ўқувчилар мактабларга ўт қўйди

Францияда ўқувчиларнинг таълим тизимидаги муаммоларга қарши намойишлари кучайиб, бир қатор шаҳарларда мактабларга ўт қўйиш ва полиция билан тўқнашувлар қайд этилди.

Жаҳон

02.10.2026, 12:15

Улашиш:

Францияда намойиш: ўқувчилар мактабларга ўт қўйди

Францияда ўқувчиларнинг намойишлари мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида тартибсизликларга айланди. Парижда мактаб директорларидан бирига бензин сепилган, Марсель ва Нант шаҳарларида эса таълим муассасаларида ёнғинлар содир бўлган.

BBC маълум қилишича, Парижда ҳужум қилган шахслар мактаб директорларидан бирини бензин билан ҳўллаб, камида иккита таълим муассасасида ёнғин чиқарган.

Марселда юзлаб ёшлар ёнғинни ўчириш учун келган ўт ўчириш машинасига ўт қўйган. Шаҳардаги бошқа лицей директори ҳам ҳужумга учраб, жароҳат олган. Нант шаҳрида эса намойишчилар мактабга ўт қўйган ва бинодаги фойе тўлиқ ёниб кетган.

Лилль шаҳрида ўқувчилар чиқинди контейнерларидан баррикадалар қуриб, уларни ёққан. Страсбургда ҳам мактаблардан бири яқинида чиқинди контейнерларига ўт қўйилган. Дижонда полиция намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.

Намойишлар ўқитувчилар етишмаслиги, синфларда ўқувчилар сонининг кўплиги, мактабларнинг ҳолати ва ўқувчиларнинг катта юкламасига қарши бошланган. Сўнгги кунларда уларга олий таълим муассасалари талабалари ҳам қўшилган.

Франция ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, намойишлар давомида 440 киши ҳибсга олинган, уларнинг аксарияти вояга етмаганлар. 48 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими жароҳатланган.

Таълим вазирлигига кўра, намойишлар ёки улар билан боғлиқ узилишлар мамлакат бўйлаб 400 дан ортиқ мактаб фаолиятига таъсир кўрсатган.

Франция ҳукумати намойишлар бўйича йиғилиш ўтказиб, айрим ҳудудлардаги вазиятни шаҳар тартибсизликлари ва зўравонлик билан кечаётган воқеалар сифатида баҳолаган. Айрим мактабларни масофавий таълимга ўтказиш режалаштирилмоқда.

Адлия вазирлигига эса воқеалар учун масъул шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан жиноий таъқиб чораларини кўриш топширилган. Намойиш иштирокчилари эса полиция томонидан куч ишлатилганини иддао қилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Францияда эркак уч аёлга пичоқ билан ҳужум қилди

Икки қўлида пичоқ ушлаган ҳужумчини атрофдагилар полиция етиб келгунча ерга йиқитиб ушлаб туришган. “Менга Аллоҳ буюрди” - деган жиноятчи.

Жаҳон

28.07.2026, 10:48

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

Таиланддаги мактабда юз берган отишмада икки киши ҳалок бўлди

Полиция ўсмир ёшидаги гумонланувчини отиб ташлаган ёки у ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Жаҳон

07.08.2026, 10:42

Ҳиндистон мактаблар атрофида фастфуд савдосини чекламоқчи

Ҳиндистон мактаблардан 50 метр радиусда таркибида ёғ, туз ва шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотлар савдоси ва рекламасини чеклашни режалаштирмоқда.

Жаҳон

24.09.2026, 11:32

Қидирувдаги 19 нафар ўзбекистонлик Жанубий Кореяда яшириниб юрибди — полиция

Фуқаролиги бўйича мамлакатдаги энг кўп қидирувдагилар Хитой фуқаролари бўлиб, ўзбекистонликлар бу борада иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Ўзбекистон

09.09.2026, 09:25

Россия ва Украина мактабларни ҳам урушга мослаштирмоқда

Беш йилдан бери давом этаётган уруш Россия ва Украинада нафақат армияни, балки таълим тизимини ҳам ўзгартирмоқда.

Жаҳон

24.08.2026, 17:51

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. 

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →